Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
23.04.2015

ҚЎРИҚЛАШ ТИЗИМИДА ПСИХОЛОГИК ХИЗМАТ

Тажрибадан маълумки, ҳар бир корхона, идорада маънавий-руҳий муҳитнинг ижобий бўлиши асосан икки омилга яъни, барча бўғиндаги раҳбарларнинг бошқарувчилик қобилияти ва жамоанинг ўзаро жипс­лиги ҳамда аҳиллигига боғлиқ бўлади. Шу ўринда таъкидлаш лозимки, маънавий-руҳий муҳит ҳар бир кишининг асаб тизимига, ҳам руҳий, ҳам жисмоний саломатлигига таъсир этади.

Шу сабабдан ҳозирги кунда барча тараққий этган мамлакатларнинг корхона-ташкилотларида ходимларнинг руҳий ҳолатини ўрганиб бориш, уларга психологик ёрдам кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шундан келиб чиққан ҳолда ҳамда жаҳон тажрибасини эътиборга олиб, 2010 йилда ички ишлар идоралари ҳузуридаги қўриқлаш бўлинмаларида ходимларнинг соғлиғини ҳимоя қилиш, касб касалликларининг олдини олиш, хизмат жамоаларида илиқ муносабатни шакллантириш мақсадида тизимда психологик  хизмат ташкил этилди.

Психологик хизматнинг ташкил этилиши қўриқлаш бўлинмаларида маънавий муҳитнинг янада соғломлашишига, ходимларнинг руҳий ҳолати, уларнинг хизмат вазифаларини сидқидилдан уддалай олишларида муҳим омил бўлаётир.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, психологлар бугунги кунда қўриқлаш бўлинмалари ходимларининг энг ишончли ва яқин сирдошига айланган. Ходимлар психологлар маслаҳатига ўзларининг ҳам хизматдаги, ҳам шахсий муаммолари билан ҳам мурожаат этмоқдалар. Шуб­ҳасиз, мутахассислар уларга ўз маслаҳат ва тавсияларини бериб, юзага келган муаммоларни бартараф этиш йўлларини тушунтириш­япти.

Ҳар йили қўриқлаш бўлинмаларининг ходими камида бир маротаба психолог текширувидан ўтказилади. Хизмат жамоаларида илиқ муҳитни яратиш мақсадида ходимлар билан давра суҳбатлари, психологик тренинглар олиб борилади. 

Қисқаси, қўриқлаш бўлинмаларида психологик хизматнинг жорий этилиши ходимларнинг белгиланган вазифаларни тўлақонли бажаришларини таъминлаш, юртимиз бойликларининг ишончли қўриғини амалга оширишга қаратилган.

 

Гўзал МАЛИКОВА,

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги «Қўриқлаш» бирлашмаси ахлоқий-психологик таъминлаш бўлинмаси бошлиғи, катта лейтенант.



DB query error.
Please try later.