Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Aprel 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 1 2 3 4 5
21.04.2015

ПАРТИЯ ГУРУҲЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ — УСТУВОР ВАЗИФА

ЎзХДП Сурхондарё вилоят кенгаши Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ҳудудий бўлими билан биргаликда Термиз шаҳри ва Қумқўрғон туманида «Электорат манфаатларини ҳимоя қилишда халқ депутатлари маҳаллий кенгашларидаги партия гуруҳлари фаолиятини янада кучайтириш» мавзуида ўқув-семинар ташкил этди. 

— Аҳоли бандлигини таъминлаш дунё миқёсида долзарб муаммога айланган, — дейди ЎзХДП вилоят кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят кенгашидаги партия гуруҳи раҳбари Чори Жумақулов. — Биргина ўтган йили воҳада 64 мингга яқин янги иш ўрни яратилган бўлса, уларнинг аксариятига хотин-қизлар ва касб-ҳунар коллежлари битирувчилари жойлашди. Аммо бандлик масаласида жойларда ечимини кутаётган муаммолар ҳам бор. Уларни бартараф этиш учун ўтган чақириқда 60 дан ортиқ масала маҳаллий Кенгашлар сессияларига киритилиб, тегишли қарорлар қабул қилинишига эришилди. Уларнинг ижросини таъминлаш борасида доимий мониторинг ишлари олиб борилмоқда. Бунда депутатларнинг фаоллиги муҳим ўрин тутмоқда.

Ушбу чақириқда ҳам электорат манфаатларига хизмат қиладиган ташаббусларни кўтариб чиқишимиз, бунинг учун ҳар бир партия гуруҳи фаолиятини изчил йўлга қўйиш талаб этилади.

— Вилоятда 2 миллион 200 минг нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилса, уларнинг асосий қисмини ёшлар ва хотин-қизлар ташкил этади, — дейди Денов тиббиёт коллежи ўқи­тувчиси, ЎзХДП аъзоси ­Шаҳло Қодирова. — Электоратимиз вакилларининг фаоллигини ошириш, ташаббусларини қўллаб-қувватлаш учун «Фаол аёллар» ва «Истиқбол» ёшлар қанотлари ишлаб турибди. Партия кенгашлари қошидаги Жамоатчилик қабулхоналарида олиб борилаётган хайрли ишлардан кўпчилик миннатдор. Шунга қарамай, айрим ёшлар турмуш чорраҳаларида адашиб қолмоқда, турли сабаблар билан одам савдосидан жабр кўрмоқда. Бундай кўнгилсиз ҳолатларга бефарқ қараб бўл­майди. Муаммони бартараф этиш учун оила, мактаб, коллеж ва маҳалла ҳамкорлигини янада изчил йўлга қўйиш керак, деб ўйлайман. Бу борада депутатлар, партиямиз ташкилотлари олиб бораётган тар­ғибот-ташвиқот ишлари муҳим ўрин тутади.

— Электоратни ўйлантираётган масалаларни атрофлича ўрганиш ва бартараф этиш ҳар бир депутатнинг бурчи, — дейди ЎзХДП Сурхондарё вилоят кенгаши раиси ўринбосари Муҳаббат Абдуллаева. — Ҳозирда «Кексаларнинг фаровон ҳаёти учун масъулмиз» лойиҳаси доирасида иш олиб бормоқдамиз. Мақсадимиз кекса авлод вакилларини ижтимоий муҳофаза қилиш ва уларнинг турмуш шароитларини янада яхшилашга ҳисса қў­шишдан иборат. Яқинда Термиз шаҳрида дастлабки учрашув ўтказилди. Унда аҳолини ўйлантираётган қатор масалалар кўтарилди. Улардан бири табиий газ муаммосидир. Халқ депутатлари Термиз шаҳар Кенгашидаги партиямиз гуруҳи ушбу масалани ижобий ҳал этишни зиммасига олди. Ҳар бир партия гуруҳи ўз ҳудудидаги муаммоларни ҳал этиш учун ҳаракат қилиши, курашиши зарур. 

— Туманимизда хориж инвестициясини жалб қилиш, йирик ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил қилиш ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш долзарблик касб этмоқда, — деди ЎзХДП Олтинсой туман кенгаши раиси Рўзибой Лапасов. — Келажакда шу каби муҳим масалаларни чуқур ўрганиб, туман Кенгаши сессиясига олиб чиқишни режалаштирганмиз.

Ўқув-семинарлар якунида ижтимоий масалаларни ўрганиш, партия гуруҳлари томонидан аниқ таклифлар тайёрлаш, сессияларга киритиш юзасидан муҳим вазифалар белгилаб олинди. 

 

Абдумалик ҲАЙДАРОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.




DB query error.
Please try later.