Халқаро майдондаги замонавий тамойилларни ҳисобга оладиган бўлсак, мамлакатингизда ҳукм сураётган тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиётнинг глобал ҳамжамият учун жуда муҳим аҳамиятга эга эканлиги аён бўлади.
Мен Ўзбекистонни ўзимнинг иккинчи Ватаним ҳисоблайман. Мамлакатингизга сафарим чоғида Тошкент, Самарқанд ва Бухоро шаҳарлари гўзаллиги, улар бағридаги маҳобатли ёдгорликлар ҳамда диққатга сазовор маданий масканлар менда катта таассурот қолдирди. Шу билан бирга, халқингиз мамлакатингиздаги бой маънавий ва моддий меросни авайлаб-асраётганига ҳам гувоҳ бўлдим.
Сулаймон Жасир Ал-Хербиш,
ОПЕК Халқаро тараққиёт жамғармаси бош директори.
|