16.04.2015

ИШЛИ ОДАМНИНГ

ҳаётга ишончи мустаҳкам бўлади

«Мен Сирдарё туманида истиқомат қиламан. Бу йил касб-ҳунар коллежини тамомлайман. Ўқишни битиргач, тикувчилик билан шуғулланиш, ўз ишимни йўлга қўйиш ниятида юрган эдим. Ишни нимадан бошлашни узоқ ўйладим. Чунки маблағга эҳтиёжим бор эди... ЎзХДП томонидан иқтисодий форум ўтказилишини эшитиб қолдим ва бизнес режа тайёрлаб, унда ўз лойиҳам билан иштирок этдим. Натижада «Микрокредитбанк» АТБнинг 3,5 миллион сўм имтиёзли кредит олиш ҳуқуқини берувчи сертификатига эга бўлдим. Бундан жуда ҳам хурсандман. Чунки энди бемалол иш бошлайман. Келажакда фаолиятимни кенгайтириб, коллежларни тамомлайдиган ёшларни иш билан таъминлашни мақсад қилдим».

Бу ЎзХДП Марказий Кенгаши ташаббуси билан Сирдарё вилоя­тида ташкил этилган амалий семинар иштирокчиси Нодира ­Саидазимованинг фикрлари.

Вилоятнинг бир нечта туманларида партиянинг «Микрокредитбанк» АТБ ва Хотин қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда бўлиб ўтган тадбирларида Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши аъзолари, экспертлари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари, партия фаоллари, тижорат банклари ходимлари ва бир гуруҳ мутахассислар иштирок этишди.

Семинарда қайд этилганидек, жамият тараққиёти, фаровонлиги кўп жиҳатдан аҳоли бандлиги, фуқароларнинг доимий иш ўрнига эгалиги билан белгиланади. Меҳнат қилиш ҳам ҳуқуқ, ҳам бурчдир. Мамлакатимиз аҳолисининг асосий қисмини ёшлар ташкил этиши маълум. Шунинг учун банд­лик масаласи жуда долзарбдир. Ҳар йили минглаб йигит-қизлар касб-ҳунар коллежларини, олий ўқув юртларини битиради, янги иш ўринлари ташкил этилишига бўлган талаб йилдан-йилга ортиб бораверади.

Шундан келиб чиқиб, ЎзХДП бу борадаги вазифаларни амалга оширишда фаол иштирок этишга, ташаббускор фуқароларни қўл­лаб-қувватлашга, уларнинг иқтисодий-ҳуқуқий соҳадаги билимини оширишга алоҳида эътибор қаратяпти. Давлат ва жамият томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлашга эҳтиёжманд аҳоли қатламлари хоҳиш-истаклари ўрганилиб, шу асосда қатор ташаббуслар илгари сурилмоқда. Сирдарё вилоя­тидаги тадбир ҳам шу мақсадда ташкил этилди.

— Партиямиз меҳнатга лаёқатли аҳолининг, айниқса, ёшларнинг барқарор ва муносиб ҳақ тўланадиган иш топишга интилишини қўллаб-қувватлайди, — деди ЎзХДП Марказий Кенгаши ­раиси ўринбосари Шарбат ­Абдуллаева. — Ёшларнинг таълим олиши, касб танлаши учун тўлақонли шарт-шароит яратишга кўмаклашиш дастурий мақсадларимиз ижросига хизмат қилади. Шунинг учун ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини битираётган йигит-қизларни кафолатланган биринчи иш ўринлари билан таъминлашга эътибор қарат­япмиз. Чунки ёшларимиз доимий иш билан банд бўлса, улар боқимандалик кайфиятга берилмайди, турли кўнгилсиз ҳолатларнинг олди олинади. Асосийси, уларда яшашга иштиёқ ва эртанги кунга умид, ишонч ортади.

Айтиш керакки, ЎзХДП томонидан 2011-2013 йиллар мобайнида ўтказилган ижтимоий-иқтисодий форумлар доирасида минг­лаб ташаббускор ёшлар мустақил фаолият бошлашга эришди. Шунингдек, ўтказилган ўқув семинарлар, амалий анжуманлар, машғулотлар ва маҳорат сабоқлари йигит-қизларнинг иқтисодий билимини ошириш, салоҳиятини юзага чиқаришда муҳим омил бўлди. Шу боис бу йўналишдаги тадбирларни изчил йўлга қўйишга ҳаракат қиляпмиз.

— Жорий йилда партиямиз Марказий Кенгаши томонидан тижорат банклари ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан вилоятимизда бир қанча семинарлар ўтказишни режалаштирганмиз. Бугунги тадбир ҳам шу режага мувофиқ ташкил этилди, — дейди ЎзХДП Сирдарё вилоят кенгаши раиси Алишер Тошматов. — Тадбирга тайёргарлик жараёнида ҳамкор ташкилотлар кўмагида партиямиз электорати вакилларининг лойиҳалари ўрганилди. Фақатгина Сирдарё ва Боёвут туманлари бўйича ўтказилган тадбирларимизда касб-ҳунар коллежлари битирувчилари бўлган ёшлар томонидан тақдим этилган лойиҳалардан 20 таси истиқболли деб топилди ва уларга «Микрокредитбанк»нинг имтиёзли микрокредитларини олиш ҳуқуқини берувчи сертификатлари топширилди. Бу лойиҳанинг дастлабки натижалари, холос. Йил давомида уни янада кенг миқёсда амалга оширамиз. Ўйлайманки, йил охирига бориб, кўплаб битирувчилар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлашга, уларнинг орзу-ниятларини рўёбга чиқаришга яқиндан кўмаклашамиз.

Шунингдек, семинарда 10 нафар хотин-қиз 3,5 миллион сўмдан имтиёзли кредит ажратилиши тўғрисидаги сертификатларга эга бўлди.

Тадбир давомида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари, партия фаоллари иштирокида кўчма Жамоатчилик қабулхонаси ташкил этилди. Мурожаатларни ижобий ҳал қилиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.

 

Зилола УБАЙДУЛЛАЕВА



DB query error.
Please try later.