Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
16.04.2015

ИҚТИСОДИЁТ РИВОЖИ

халқимиз фаровонлигига хизмат қилади

Дунёнинг кўплаб халқаро ташкилотлари хулосаси ёки таниқли мутахассислар фикрларига қарасангиз, ер шарининг барча ҳудудларини қамраб олган молиявий-иқтисодий инқироз ҳали ҳамон давом этмоқда. Лекин шунга қарамай, Ўзбекистон иқтисодиёти барқарор ривожланиб бораётгани эътироф этилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикасида ҳам ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларининг ҳаётга жорий этилиши натижасида макроиқтисодий кўрсаткичларнинг юқори суръатлари таъминланмоқда. Буни Оролбўйи ҳудудида ўтган йили ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 8,4 фоизга, саноат 10,3 фоизга, истеъмол товарлари ишлаб чиқариш 12 фоизга, қишлоқ хўжалиги 6,1 фоизга, қурилиш 9,7 фоизга, чакана савдо товар айланмаси 14,1 фоизга ўсганидан ҳам кўриш мумкин.

Қолаверса, ҳудудда кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш  натижасида, бу соҳа вакилларининг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши йилдан-йилга ортиб бормоқда. Биргина мисол: агар, 2007 йилда ялпи ҳудудий маҳсулотда соҳа вакилларининг улуши 55,7 фоизни ташкил этган бўлса, 2014 йилда ушбу кўрсаткич 65,4 фоизга тенг бўлди.

Шубҳасиз, янги иш ўринлари яратиш, аҳоли турмуш фаровонлиги ошишида саноат, қишлоқ-хўжалиги, шунингдек, хизмат кўрсатиш ва сервисни ривожлантириш муҳим омиллардан ҳисобланади. Хусусан, «2013-2015 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури» ишлаб чиқилди. Унга кўра, ўтган йили қорақалпоқ заминида 1839 та лойиҳа муваффақиятли амалга оширилиб, 132 миллиард сўм  ва 6,3 миллион доллар миқдорида инвестиция жалб этилди. Натижада Оролбўйи ҳудудида 10 мингдан ортиқ янги иш ўринлари барпо этилди.

Албатта, бундай ижобий ютуқларга эришишда, банк тизимида олиб борилган ислоҳотларнинг муносиб ўрни бор. Айниқса, ўтган йили Марказий банк қайта молиялаш ставкасининг 12 фоиздан 10 фоизга, тижорат банкларининг кредитлар бўйича фоиз ставкасининг ҳам шунга мос равишда камайтирилиши муҳим аҳамиятга эга бўлди. Хусусан, тижорат банклари томонидан 2014 йилда 5327 та кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига жами 364,0 миллиард сўмлик  кредит маблағлари ажратилгани ва бу 2013 йилга нисбатан 134,1 фоизга ошгани фикримизнинг яққол тасдиғидир. Кредитнинг 20,8 фоизи саноатга, 27,8 фоизи қурилишга, 5,0 фоизи транспорт ва алоқага, 11,2 фоизи қишлоқ хў­жа­лигига, 12,0 фоизи савдога, 18,8 фоизи хизмат кўрсатиш ва 4,4 фоизи бош­қа тармоқларга йўналтирилди.

Амалга оширилаётган ушбу ижобий янгиланишлар, Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган иқтисодий ислоҳотларнинг энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифалар сифатида, саноатда замонавий технология­ларли қўшимча қувватларни ишга тушириш, инвестиция жараёнини такомиллаштириш, ишлаб чиқаришни техник ва технологик жиҳатдан янгилаш ҳамда тўлақонли рақобат муҳитини шакллантиришга замин яратди. Жумладан, «Тахиатош Иссиқлиқ Электр станцияси»да 2013 — 2020 йилларда қиймати 695,3 миллион долларлик инвестиция киритиш ҳисобига, қўшимча қуввати 230-280 МВт бўлган 2 та буғ-газ қурилмаси бунёд этилмоқда. 2014 йилда бу ишларга дастлабки 4,8 миллион доллар миқдоридаги инвестиция йўналтирилди. Натижада мазкур объектлар фойдаланишга топширилгач, станцияда белгиланган қувват 730 МВтдан 930 МВтга кўпайиши, электр энергиясининг ишлаб чиқариш қуввати 3,1 миллиард КВтс дан 5,4 КВтс гача кўтарилиши ва йилига 488,6 миллион куб метр табиий газ иқтисод қилиниши кўзда тутилмоқда.

Бундай ижобий янгиланишларни озиқ-овқат соҳасида ҳам кўриш мумкин. Чунончи, «Турон-Хўжайли» АЖда 200 миллион сўмлик инвестиция жалб этилиши туфайли дистирланган ёғли кислота ишлаб чиқариш линияси ишга туширилди. Корхонага 25,2 минг долларлик конденсатотвод ускуналари ўрнатилди. «Беруний Ёғгар» АЖда 129,0 минг долларлик лойиҳа амалга оширилиши натижасида бир кеча-кундузда 10 тонна экстрация ёғини тозаловчи ускуналар ўрнатилди.

Кимё саноатининг гигант қувватларидан ҳисобланган «Қўнғирот сода заводи»да (қўшимча 100 минг тонна) кальцийланган сода ишлаб чиқариш лойиҳаси учун ўтган йили 25,1 млн. доллар миқдорида инвестиция ўзлаштирилди.

Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни янада чуқурлаштириш бўйича тегишли қарорга мувофиқ, Хўжайли  туманидаги «Нурбек Оқ Олтин» ҲК корхонасида аккумулятор, Қораўзак туманидаги «Қорақалпақ Верми Инвест» МЧЖ  корхонасида вермикулит концентрати ишлаб чиқариш лойиҳалари киритилди. Ушбу дастурга кўра, «Қорақалпақ Верми Инвест» масъулияти чекланган жамиятида 2014 йилда 710 миллион сўмлик  420 тонна вермикулит концентрати,  «Нурбек Оқ Олтин» корхонасида эса, бир  минг дона аккумлятор ишлаб чиқарилди. 

Бундан ташқари, 2015-2019 йилларга мўлжалланган маҳаллийлаштириш дастурига асосан, яна 3 та лойиҳа – Хўжайли туманидаги «Каракалпакстеклотар» корхонасида ҳар хил сиғимдаги шиша идишлар, Элликқалъа туманидаги «Элрози нур» корхонасида вермикулит концентратидан брикет маҳсулотлари ва Нукус шаҳридаги «TIDY VITA» корхонасида синтетик кир ювиш маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш борасида ишлар олиб борилмоқда. Ушбу мақсадлар учун 2014 йилда Қорақалпоғистон Республикасида қарийб 4 триллион сўмлик инвестиция жалб этилди. Бу 2013 йилга нисбатан 143,4 фоизга кўп, дегани.

Давлат дастурлари асосида амалга оширилаётган бу ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад — янги иш ўринлари яратиш, бандликни таъминлаш, аҳоли турмуш даражасини юксалтиришдир.

 

Қаҳрамон САРИЕВ,

Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазири.



DB query error.
Please try later.