Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Oktabr 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
30 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31 1 2 3
11.04.2015

ЙЎЛОВЧИЛАР МАНФААТИ ҲИМОЯ ҚИЛИНМОҚДА

Акмал УМАРАЛИЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзХДП фракцияси аъзоси.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги  қонун лойиҳаси қабул қилинди.

Аввало, айтиш керакки, унда ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тартиб-қоидалари белгилаб берилмоқда. Бу Ўзбекис­тон Республикаси ҳудудида транспорт воситаларининг барча турларида ташишни амалга оширишда йўловчиларнинг ҳаёти, соғ­лиғи ва мол-мулкига етказилган зарар ўрнининг қопланишини кафолатлашда муҳим аҳамиятга эга масаладир.

Маълумки, Фуқаролик кодексига мувофиқ ташувчи йўловчининг ҳаёти ёки соғлиғига шикаст етказилгани, ҳамда юк ёки багаж йўқолгани, кам чиққани ва уларга шикаст етказилгани (бузилганлиги) учун жавобгар ҳисобланади.

Шундан келиб чиқиб, ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш орқали республикамиз ҳудудида транспорт воситаларининг барча турларида ташишни амалга оширишда йўловчиларнинг ҳаёти, соғлиғи ёки мол-мулкига етказилган зарар ўрни қопланиши кафолатланмоқда.

Қонун ҳужжатларига мувофиқ, темир йўл, ҳаво, автомобиль, дарё ва бошқа транс­порт­да тижорат асосида йўловчилар ва уларнинг мулкларини ташиш хизматини кўрсатадиган ҳамда бунинг учун  махсус рухсатнома (лицензия) олган  юридик ёки жисмоний шахс ташувчи сифатида белгиланмоқда.

Шунингдек, суғурталовчилар томонидан йўловчиларнинг ҳаёти, соғлиғи ёки мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича мажбурий суғуртани биргаликда амалга ошириш учун суғурта шерикчилигини тузиш кўрсатилмоқда ва суғурта товони тўловини кафолатлаш учун суғурта захираларини шакллантириш бўйича талаблар кўзда тутилмоқда.

Суғурталовчига қўйиладиган талабларга кўра, у тегишли лицензияга эга бўлиши, ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта шерикчилигида мажбурий иштирок этиши ва ҳар бир вилоятда мажбурий суғурта шартномаси тузишга, ваколатли ўз филиалларига эга бўлиши керак.

Айтиш керакки, мазкур меъёрларнинг ҳаётга татбиқ этилиши янги иш ўринлари яратилишига, суғурта бозори ва транспорт инфратузилмасининг ривожланишига, кўрсатилаётган хизматлар сифатининг ошишига имкон беради. Бу, ўз навбатида, партиямиз дастурий мақсадлари амалга, истеъмолчилар, электорат вакиллари манфаатлари ҳимоясига хизмат қилади.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: