Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
07.04.2015

ТАШАББУС ЕТАКЧИЛАРДАН ЧИҚИШИ ЗАРУР

Айни пайтда Жиззах вилоятида ЎзХДПнинг 434 та бошланғич ташкилоти фаолият юритади. Улар партиянинг ғоялари, дастурий мақсад ҳамда вазифаларини амалга ошириш, аҳолига тарғиб қилиш, электорат манфаатларини ифодалаш учун астойдил ҳаракат қилмоқда.

Одатда, бошланғич ташкилотни партиянинг бош бўғини, асоси, таянчи, деймиз. Бугун ана шу бош бўғин етарли даражада фаоллик, ташаббускорлик кўр­сатяптими? Қандай ижтимоий масалаларни кўтариб чиқяпти? Уларнинг ечимини топиш бўйича қандай таклифлар билдирмоқда?

— Сиёсий партиянинг одамларга энг яқин бўлган бўғини бошланғич ташкилот ҳисобланади, — дейди ЎзХДП Зафар­обод туман кенгаши раиси Холмурод Ережепов. — У муайян ҳудуддаги маҳалла, қиш­лоқ, корхона ёки ташкилотни қамраб олади. Демак, бошлан­ғич ташкилот ўша жойдаги катта-кичик муаммолардан яхши хабардор бўлади. Бу электоратни ўйлантираётган масалалар юзасидан таклифлар ишлаб чиқилишида муҳим ўрин тутади.

Шунинг учун бошланғич ташкилотлар аъзоларининг фикр-мулоҳазалари, таклиф ва истакларини бизга етказиб турадиган механизм вазифасини бажаради.

— Шаҳримизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда 60 та бошланғич ва ҳудудий партия ташкилотларимизнинг муайян ўрни бор, — дейди ЎзХДП ­Жиззах шаҳар кенгаши раиси ўринбосари Дилшод ­Норматов. — Масалан, Абдумурод Қўшанов етакчилик қилаётган «Шаҳарэлектртармоқлари» корхонаси бошланғич партия ташкилоти пенсиянерларнинг ижтимоий ҳимояси, пенсия таъминоти, Фотима Холмирзаева етакчи бўлган «Жиззахпластмасса» очиқ акциядорлик жамиятидаги бошланғич ташкилот болаликдан ногиронларни ижтимоий ҳимоялаш, Феруза Азизова раис бўлган «Сангзор» маҳалласи ҳу­дудий партия ташкилот эса бемор кишилар ҳолидан хабардор бўлиш каби ишларга алоҳида эътибор қаратяпти.

Дарҳақиқат, Бошланғич пар­тия ташкилотининг ташаббускор бўлиши, таклиф-мулоҳазалар билан чиқиши кўп жиҳатдан унинг етакчисига боғлиқ. Агар етакчи фаол ва қатъиятли бўлса, ўша жойда партиявий-ташкилий ишларнинг натижаси кўпроқ кўзга ташланади. Афсуски, барча бошланғич ташкилотлар, уларнинг етакчилари тўғрисида ҳам шундай ижобий фикрлар айтиш қийин. Фақат маърузалардан иборат йиғилишлар ўтказишдан нарига ўтмаётган бошланғич ташкилотлар ҳам йўқ эмас. Бугун қуйи бўғиндан пар­тия ғоялари, дастурий мақсад ҳамда вазифаларини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш, бунинг учун турли мавзулардаги учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказиш, кўпчиликни жалб этадиган қизиқарли, таъсирчан тадбирлар уюштиришда ташаббускор ва ташкилотчи бўлиш, кўпроқ таклифлар билан чиқиш талаб этиляпти.

— Очиғи, бошланғич ташкилот яхши ишламаса, номига фаолият юритса, сиёсий партиянинг келажаги, обрўси ҳақида гапириш қийин, — дейди Зомин тумани халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими бошланғич партия ташкилоти етакчиси Шаҳло Эшбоева. — Шуни ҳисобга олган ҳолда, биз партия ғоялари, дастурий мақсадларини ҳаётга татбиқ этиш масаласига алоҳида эътибор қаратяпмиз. Бунинг учун ҳар бир аъзо фаоллиги, у бажараётган амалий ишларни сарҳисоб қилиш лозим. Аъзоларнинг вазифаси бошланғич ташкилот йиғилишида иштирок этиш, қандай маъруза ўқилса, фикр айтилса, уларни эшитиб қайтишдан иборат бўлмаслиги керак. Ҳар бир аъзо муҳокама қилинган масала устида фикр юритиши, ўз таклиф-мулоҳазаларини билдириши зарур. Биз бошланғич ташкилотимиз фаолиятида шунга амал қилаяпмиз.

Эътиборли жиҳати, мазкур бошланғич ташкилот етакчиси ва фаолларининг таклифи ҳамда ташаббуси билан тумандаги умумтаълим мактабларида ўқувчиларни сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш масаласи халқ депутатлари туман Кенгашидаги ЎзХДП гуруҳи томонидан ўрганиляпти. Унинг натижаларини тегишли доимий комиссия муҳокамасига киритиш мўлжалланган.

Шу ўринда Жиззах шаҳридаги «Маданият» маҳалласидаги ҳудудий партия ташкилоти фаолиятига алоқадор бир мисолни ҳам айтиб ўтиш ўринли бўларди. Ушбу бошланғич ташкилот етакчиси ва фаолларининг саъй-ҳаракатлари билан ёлғиз қария Людмила Дворникова яқинда санаторияда даволаниб, саломатлигини тиклаб қайтди.

Бундай амалий ташаббуслар билан чиқаётган бошланғич ташкилотлар фаолиятидан кўплаб мисоллар келтириш мумкин.

Бугун одамларнинг онги, ­дун­ё­­қараши, тафаккури, фикр- ўйлари бошқача. Ҳозир сиёсий партияларга уларнинг амалий ишларига қараб баҳо бериляпти. Қайси сиёсий партиянинг етакчилари, фаоллари фидойи, ташкилотчи бўлса, ўша партиянинг таъсир кучи, обрўси ошади.

 

Иброҳим ЖОНУЗОҚОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.

 



DB query error.
Please try later.