04.04.2015

ЖАМОАТ ТАРТИБИНИ САҚЛАШ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛАДИ

Ички ишлар вазирлиги Академиясида «Жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар ­хавфсизлигини таъминлашнинг долзарб масалалари» мавзусида илмий-амалий конференция ўтказилди.

Унда Ўзбекис­тон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Адлия ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Давлат божхона, солиқ қўмиталари, бошқа қатор ҳамкор ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Конференцияни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасидаги фаолиятини таҳлил этиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш, ўрганиш ва бартараф этиш йўлларини ишлаб чиқиш, шунингдек, тегишли соҳавий хизматларнинг ушбу йўналишдаги фаолиятини янада такомиллаштириш истиқболларини белгилашдан иборатдир.

Конференцияда қайд этилдики, Ички ишлар вазирлиги ва унинг қуйи тизимлари фаолияти тубдан такомиллаштирилди. Бунинг натижасида ички ишлар идораларининг етакчи соҳавий йўналишлари ҳисобланган Жиноят-қидирув ва терроризмга қарши кураш, Тергов, Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш, Ёнғин хавф­сизлиги хизматлари замон талаблари даражасида фаолият юритмоқда.

Конференцияда «Жамоат тартибини ва хавфсизлигини таъминлашнинг ҳуқуқий асослари», «Ички ишлар идораларининг патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш фаолиятини янада такомиллаштиришнинг долзарб масалалари», «Жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ҳамкорлиги», «Ички ишлар идоралари қўриқлаш хизмати тизимида «Хавфсиз шаҳар» лойиҳасини татбиқ этиш истиқболлари» ва бошқа қатор мавзуларда маърузалар тингланди.

Анжуманда маърузачилар ва тадбир иштирокчилари томонидан жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлашнинг назарий-ҳуқуқий жиҳатлари, ушбу йўналишда ички ишлар органлари тегишли соҳавий хизматларининг фаолиятини янада такомиллаштириш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва фуқаролик жамияти инс­титутлари ўртасида ижтимоий шерикликни ривожлантириш масалалари таҳлил қилинди.

Мавзу юзасидан кўплаб фикр-мулоҳазалар билдирилди. Шу асосда ички ишлар органларининг патруль-пост хизмат ва жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати хавфсизлиги, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ёнғин хавфсизлиги хизматлари фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини янада кучайтириш, шунингдек, соҳага доир айрим қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш масалалари юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

 

Равшан ШОДИЕВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.