02.04.2015

«КЕКСАЛАРИМИЗНИНГ ФАРОВОН ҲАЁТИ УЧУН МАСЪУЛМИЗ!»

Республикамизда кучли ижтимоий сиёсатни амалга ошириш, хусусан, уруш ва меҲнат фахрийлари, ёлFиз кексаларни эъзозлаш, уларга моддий, маънавий, тиббий ёрдам кЎрсатиш сифатини янада яхшилаш — долзарб масала.

ЎзХДП Марказий Кенгаши ушбу лойиҳа доирасида Тошкент шаҳар кенгаши билан биргаликда Чилонзор тумани «2-Чарх Камолон» маҳалласида тадбир ўтказди.

Унда ЎзХДП Марказий Кенгаши масъул ходимлари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Тошкент шаҳар, туман партия кенгашлари масъул ходимлари, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашидаги партия гуруҳи аъзолари, ҳамкор ташкилотлар вакиллари, йирик бошланғич партия ташкилотлари етакчилари, маҳалладаги ёши улуғ кишилар ҳамда электорат вакиллари иштирок этди.

Тадбирда кексаларга ғамхўрликни кучайтириш, уларнинг ҳаёт даражасини ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, бу борада меъёрий-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш, пенсия таъминоти ва ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш, ёши улуғ инсонларга давлат хизматлари кўрсатишнинг қулай тизимини шакллантириш масалаларида фикр алмашилди.

Акмал ТУРСУНБОЕВ, ЎзХДП Марказий Кенгаши сектор мудири:

Кексаларга алоҳида ҳурмат, эҳтиром кўрсатиш, уларнинг оғирини енгил қилиш, саломатлигини асраш, бой ҳаётий тажрибасидан ёшлар камолоти йўлида самарали фойдаланиш эзгу қадриятдир. Биз «Кексаларимизнинг фаровон ҳаёти учун масъулмиз!» лойиҳаси орқали мана шу эзгу мақсадларни изчил амалга оширишни режалаштирганмиз.

Хусусан, жорий йилда ёлғиз кексалар, пенсионерлар манфаатларини ҳимоя қилишни кучайтириш бўйича партия ташкилотлари ва депутатлик бирлашмалари белгиланган режалар асосида иш бошлади. Партиямиз маҳаллий кенгашлари томонидан ёлғиз кексалар, пенсионерлар ҳолидан хабар олинмоқда, уларни ўйлантираётган масалаларни ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ҳал этиш бўйича чоралар кўриляпти. Айниқса, олис ҳудудларда ўтказилаётган мазкур ло­йиҳа доирасидаги тадбирларда кексаларни ўй­лантираётган масалалар чуқур ўрганилиб, шу асосда тегишли ташкилотларга маълумотлар тақдим этиляпти. Бу ишлар ёши улуғ отахон-онахонларимизнинг оғирини енгил қилишда муҳим аҳамиятга эга, деб ўйлаймиз.

Шуҳрат ТУРСУНБОЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзоси:

— Эл-юрт манфаати йўлида фидокорлик кўрсатиб, бугун қарилик гаштини сураётган ота-боболаримиз меҳнатини қадрлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш бизнинг бурчимиздир. ЎзХДП ташкилотлари ҳам­да депутатлик бирлашмалари ҳам ушбу йилнинг бошидан шунга бел боғлаган.

2015 йилнинг «Кексаларни эъзозлаш йили» деб эълон қилинишининг ўзиёқ юртимизда яшаётган ҳар бир инсон қалбида меҳр-оқибат, инсонийлик туйғуларини янада кучайтирди. Лойиҳамиз доирасида ўтказилаётган тадбирлар давомида кексалар манфаатларини ҳимоя қи­лишга оид таклифлар ҳам олиняпти. Бу депутатлик, парламент назоратини кучайтиришда, қонунчиликка тегишли ўзгартиш ва қў­шимчалар киритишда муҳим аҳамият касб этади.

Ўткир ЭРМАТОВ, «Нуроний» жамғармаси Тошкент шаҳар бўлими кенгаши раиси ўринбосари:

Республикамизда кучли ижтимоий сиёсатни амалга ошириш, хусусан, уруш ва меҳнат фахрийлари, ёлғиз кексаларни эъзозлаш, уларга моддий, маънавий, тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини янада яхшилаш — долзарб масала.

Биз фаолиятимиз доирасида биринчи навбатда фахрийлар ва ёши улуғ кишиларга тиббий ва ижтимоий хизмат кўрсатиш сифатини оширишга эътибор қаратяпмиз. Чунки уларнинг саломат бўлиши, муносиб ҳаёт кечириши кўп жиҳатдан шу маса­лаларга боғлиқ. Шунинг учун ҳозирда кексаларни соғ­­­­­­лом­­­­­­лаш­тириш, профилактика тадбирларини кўпайтириш, уларни ёр­дамчи ҳамда техник реабилитация воситалари билан имтиёзли асосда таъминлашга кўмаклашиляпти.

ЎзХДП Марказий Кенгаши ташаббуси билан ўтказилаётган бу лойиҳа ҳам қарияларимиз манфаатига хизмат қилади.

Тадбирда, шунингдек, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Чилонзор туман бў­лими масъул ходими ­Назира Адилова, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Тошкент шаҳар бошқармаси бўлим бошлиғи Роҳат Набиева, Ўзбе­кис­тон ХДП Юнусобод туман кенгаши раиси, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Нигора Эшметова мавзу юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Иштирокчилар коммунал хизматлар, жумладан, хусусий уй-жой ширкатлари ишини такомиллаштириш, пенсия ва ижтимоий нафақаларнинг ўз вақтида берилишини назоратга олиш, фуқароларга пенсия тайинлаш механизмини соддалаштириш масалаларида ўз таклифларини билдиришди. Улар асосида келгуси вазифалар белгилаб олинди.

 

Гулруҳ ОДАШБОЕВА,

«Ўзбекистон овози» мухбири.

 


DB query error.
Please try later.