Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Aprel 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 1 2 3 4 5
28.03.2015

«САЙЛОВДА ҚАТНАШИШГА ТАЙЁРМИЗ»

Сайёра ИСМАНОВА, Андижон вилояти Бўз тумани Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси раиси, ЎзХДП бошланғич ташкилоти етакчиси:

– Президент сайловига тайёргарлик жараёнида партиямиз юқори ташкилотларидан тортиб қуйи бўғинларигача номзодимизнинг тар­ғибот-ташвиқот ишларига бор куч ва имкониятларини қаратди. Бизнинг бошланғич ташкилотимиз 60 нафар аъзога эга. Сайлов жараёнларидаги иштирокимизни дастлаб аъзоларимизни партия­миздан кўрсатилган номзоднинг дас­тури, унда белгиланган устувор йўналишлар билан таништиришдан бошладик.

Партиямиз матбуот нашрларида тарғибот-ташвиқот ишлари ҳақида чоп этилаётган мақолаларни мунтазам кузатиб бордик. Бошланғич ташкилот учун ажратилган хонамизда сайлов бурчагини ташкил этдик. Унда сайлов қонунчилигига оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, рисолалар, партиямиздан кўрсатилган номзоднинг таржимаи ҳоли ва дастури акс этган тарқатма материаллар жойлаштирилган. Аъзолар бўш вақтларида улар билан танишиб, сайлов ҳақидаги билимларини мустаҳкамлашди. Номзодимизнинг таклифлари тўғрисида атрофдагиларга янада кўпроқ ахборот етиб бориши, уни қўллаб-қувватловчилар сони ортишида бунинг аҳамияти катта, менимча.

Баҳодир УМАРОВ, Давлат санитария-эпидемиология назорат маркази Олмазор туман бўлими ходими, ЎзХДП бошланғич ташкилоти етакчиси:

– Ҳар бир сиёсий партиянинг таъсир кучи, салоҳиятини унинг аъзолари, бошланғич ташкилотлари белгилайди. Айниқса, сайловолди ташвиқоти пайтида уларнинг фаоллигини ошириш, имкониятларидан самарали фойдаланиш долзарб масала ҳисобланади.

Президент сайлови ҳар бир фуқаронинг ўз позициясини, юрт тақдирига дахлдорлик туй­ғусини намоён этадиган муҳим сиёсий жараён. Бошланғич ташкилот эса партиянинг одамларга энг яқин бўғини ҳисобланади. Маҳаллаларда, корхона ва ташкилотларда тузилган бошланғич ташкилот орқали партиянинг дастурий мақсадлари аҳоли орасига янада чуқурроқ кириб боради. Шундан келиб чиқиб, биз тарғибот-ташвиқот ишларида барча аъзоларимиз фаол иштирок этишига эътибор қаратдик.

Хусусан, бошланғич ташкилотимизда ўтказилган сиёсий ва фуқаролик маърифати тизимидаги ўқувларда мамлакатимиз сайлов тизими, Президент сайлови ҳақида батафсил маълумот берилди. Мазкур тадбирларда нафақат аъзоларимиз, ғояларимизга хайрихоҳ кишилар ҳам катта қизиқиш билан қатнашди. Эртага бўладиган сайловда партиямиз аъзолари фаол иштирок этади, деб ишонаман.

 

Гулруҳ ОДАШБОЕВА

тайёрлади.



DB query error.
Please try later.