Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Noyabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
29 30 31 1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 1 2
24.03.2015

ИШОНЧЛИ ВАКИЛЛАРНИНГ САЙЛОВЧИЛАР БИЛАН УЧРАШУВЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига ЎзХДПдан номзод Ҳотамжон Кетмоновнинг ишончли вакили Қувватбой Қурбонбоев Нукус шаҳрида сайловчилар билан учрашди.

Учра­шув­ни 32-сайлов участкаси раиси Дариябай Рамбергенов очди.

Шундан сўнг ишончли вакил сайловчиларни номзоднинг таржимаи ҳоли, унинг дастури билан таништирди. Хусусан, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини қўллаб-қувватлаш, пенсия тизимини такомиллаштириш, аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги таклифлар долзарб эканини таъкидлади.

Номзоднинг дастурида илгари сурилган таклифлар ҳақида атрофлича маълумот берилди. Сайловчилар унинг ҳаётий муҳим жиҳатлари ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

—  Партиямизнинг устувор ғояларидан бири ижтимоий ҳимоядир, —  деди учрашувда сўзга чиққан ЎзХДП фаоли, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети қошидаги академик лицей директори ўринбосари ­Абадан Ансатбаева. —  Президентликка номзоднинг дастурида бу тизимнинг самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ўрин олган.  Яъни, уйда ўтирган аёллар, имкония­ти чекланганлар, касб-ҳунар коллежини битирган ёшлар учун имтиёзли кредитлар ажратиш, уларни касаначиликка кенгроқ жалб этиш, оилавий тадбиркорлик шаклларини кенгайтириш, бир сўз билан айтганда, уларни ижтимоий фаол қатламга айлантириш чораларини кучайтириш лозимлиги қайд этилган. Бу таклифлар боқимандалик кайфиятига бар­ҳам беришда, жамиятда ижтимоий-иқтисодий фаоллик янада ортишида муҳим аҳамият касб этади, деб ўйлайман.

Учрашувда, шунингдек, ЎзХДП фаоли Алтиш Сапарниязова, 13-мактабгача таълим муассасаси мудири ­Зибагул Самиярова ва бошқалар сўзга чиқиб, сайловда Ҳотамжон Кетмоновнинг номзодини қўллаб-қувватлашга чақирди.

* * *

Сурхондарё вилояти Жар­қўрғон туманида Прези­дентликка номзод Ҳотамжон ­Кетмоновнинг ишончли вакили Чори Жумақулов сайловчилар билан учрашди.

Учрашувни ЎзХДП Жар­қўр­ғон туман кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Алишер Маматмуродов очиб, сай­ловнинг мамлакатимиз ижтимоий, сиёсий ҳаётидаги аҳа­мия­ти ҳақида сўз юритди.

Ишончли вакил йиғилганларга номзоднинг дастури тўғрисида батафсил маълумот берди.

— Дастурда асосий эътибор ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган, — деди ишончли вакил. — Шунингдек, қишлоқ жойларда тиббий хизмат сифатини яхшилаш чоралари кўзда тутилгани аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлашда муҳим омил бўлади. Булардан ташқари, дастурда янги иш ўринлари яратиш, айниқса, хотин-қизлар ва коллеж битирувчилари бандлигини таъминлаш бўйича таклифлар берилган. Улар мамлакатимизда банд­лик билан боғлиқ муҳим масалаларни ҳал этишга хизмат қилади, деб ўйлайман.

Самимий руҳда ўтган учрашувда сайловчилар ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

— Туманимизда партиямиз аъзолари сафи йил сайин кенгайиб бормоқда, — дейди Жар­қўрғон спорт коллежи директори, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати ­Абдумутал Арабов. — Демак, партиямиз ғоялари аҳолига, одамларга маъқул келяпти. Партия ташкилотлари, депутатлар амалга ошираётган ташаббуслар электорат манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим восита бўлмоқда. Шу боис, биз Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Ҳотамжон Кетмоновнинг дастурида илгари сурилаётган ғояларни қўллаб-қувватлаймиз.

— Аҳолини иш билан таъминлаш, меҳнатга оид ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш оилалар фаровонлиги ошишида, ҳар бир одам ҳаётидан мамнун, эртасидан кўнгли тўқ бўлиб яшашида муҳим аҳамиятга эга, — дейди «Истиқлол» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Бахтиёр Турдалиев. — Шу маънода Президентликка номзод Ҳотамжон Кетмонов дас­турида илгари сурилган ғоя ва таклифлар аҳоли турмуш даражасини юксалтиришга хизмат қилиши билан эътиборга молик. Хусусан, номзоднинг хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида фаолият юритаётган корхона ва ташкилотларнинг меҳнатга лаё­қатли аҳоли банд­лигини таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатларини фаоллаштиришга қаратилган таклифлари менга маъқул келди. Чунки мазкур соҳани ривожлантириш орқали иш ўринлари очиш, одамларга муносиб турмуш шароити яратиш, аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини ошириш кафолати мустаҳкамланади.

Учрашув сўнгида ишончли вакил сайловчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берди ва уларни Президент сайловида Ҳотамжон Кетмонов номзодини қўллаб-қувватлашга чақирди.

* * *

Президентликка Ўзбекистон Халқ демократик партия­сидан номзод Ҳотамжон Кетмоновнинг ишончли вакили, ЎзХДП Сирдарё ­вилояти кенгаши раиси ­Алишер Тошматов Сирдарё туманида сайловчилар билан учрашди.

Учрашувни 212-Наврўз участка сайлов комиссияси раиси Миркамол Бобоев очди. Ишончли вакил сайловчиларни номзоднинг таржимаи ҳоли ва дастури билан таништирди.

Номзод дастурида аҳоли бандлигини таъминлаш тизимини доимий равишда такомиллаштириш, кам таъминланган оилалар манзилли ижтимоий ҳимоясининг самарадорлигини янада ошириш, аҳолига юқори сифатли ва мақбул тиббий ёрдамдан кенг фойдаланиш имкониятларини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилгани, мазкур масалаларнинг аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтди.

— Бизнинг номзод бозор иқтисодиёти тамойиллари изчил жорий қилингани сари аҳолини ижтимоий ҳимоялаш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари ҳам такомиллашиб бориши лозим, деб ҳисоблайди, — деди ишонч­ли вакил. — Чунончи, у нафақалар ва моддий ёрдам аниқ манзиллилик асосида кам таъминланган оилалар, кексалар ва болаларга берилишини таклиф қилади. Шунингдек, унинг дастурида якка тартибдаги меҳнат фаолиятини микрокредитлаш ва микромолиялаш тизимини янада такомиллаштириш таклифи ҳам акс этган.

Учрашувда Президентликка номзоднинг дастури юзасидан туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мудири ўринбосари Шоҳида Йўлдошева, «Нуриддин-А» фермер хўжалиги раҳбари Олимжон Абдуллаев, 15 — умумтаълим мактаби директори Хосият Абидова ва бош­қалар сўзга чиқиб, ­номзоднинг таклифларини ­қўл­лаб-қувватлашларини билдирди, сайловчиларни Ҳотамжон Кетмонов учун овоз беришга чақирди.

 

Зулайҳо АРТИКОВА,

Абдумалик ҲАЙДАРОВ,

Ўктам АБДУЛЛАЕВ



DB query error.
Please try later.