Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Yanvar 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
31 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31 1 2 3
17.03.2015

«БИЗ ПРЕЗИДЕНТЛИККА ЎЗХДПДАН КЎРСАТИЛГАН НОМЗОДНИНГ ДАСТУРИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАЙМИЗ»

Ўтаётган ҳар бир кун бизни мамлакатимиз ва халқимиз ҳаётидаги муҳим сиёсий воқеа — Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига яқинлаштирмоқда. Cайлаш ва сайланиш ҳуқуқи амалдаги қонунларимизда кафолатлангани, овоз бериш жараёни ҳақида, ҳар биримиз етарли тасаввурга эгамиз, албатта.

Лекин мамлакат келажаги учун овоз берадиган сайловчи сиёсий фаоллик ва масъулият, фуқаролик мажбуриятлари каби тушунчалар тўғрисида ҳам мустақил фикрга, муайян позицияга эга бўлиши муҳим масаладир. Чунки ҳар бир фуқаронинг ўз қараши, сўзи ва нуқтаи назари бўлиши кучли фуқаролик жамиятини қарор топтиришда долзарб аҳамият касб этади. Сайлов куни ҳар биримиз ўз қатъий сўзимизни айтиб, у ёки бу партия кўрсатган номзодни ёқлаб овоз берар эканмиз, нафақат ҳуқуқимиздан фойдаланган, шу билан бирга, сиёсий маданиятимиз, маънавиятимизни билдирган бўламиз.

Шу сингари фикрлар айни кунларда ҳар биримизнинг кўнглимизда бор, десак хато бўл­майди.

Барфи ОМОНОВА, Мирзачўл туманидаги «Мирзадала» маҳалласидан, уй бекаси:

— Сиёсий партиялардан кўрсатилган номзодларнинг дастурлари барчада катта қизиқиш уй­ғотади, бефарқ қолдирмайди. Шу ўринда ЎзХДПдан кўрсатилган номзод Ҳотамжон Кетмоновнинг аҳолига юқори сифатли ва мақбул тиббий ёрдамдан кенг фойдаланиш имкониятини таъминлаш таклифи эътиборимни тортди. Аҳоли, айниқса, олис ҳудудларда яшайдиганлар бирламчи тиббий ёрдамдан қулай, тез фойдаланишига қаратилган қишлоқ врачлик пунктлари тармоғини янада кенгайтириш, уларни малакали шифокорлар, замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан таъминлашни узлуксиз яхшилаб бориш, имтиёзли ва бепул асосда тиббий санитария ёрдами кўрсатилиши устидан назорат самарадорлигини ошириш тўғрисидаги таклифларини қўллаб-қувватлашимни билдирмоқчиман.

Муҳиддин УБАЙДУЛЛАЕВ, Ғаллаорол иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи битирувчиси:

— Мен Президент сайловида илк бор иштирок этаман. Сайловчи сифатида шуни айтишни истардимки, сайловга нисбатан бефарқ муносабатда бўлиш, унинг жамият, ҳар бир фуқаро ҳаётидаги ўрнига етарлича баҳо бермаслик ҳоллари билан келишиб бўлмайди. Менинг овозим ёки қарорим нимани ҳал қилади, кўпчиликнинг овози ичида аҳамиятини йўқотмайдими, деган ўй билан эмас, аксинча, сайловнинг тақдирини менинг қарорим, мен каби юзлаб, минглаб сайловчиларнинг хоҳиш-иродаси ҳал қилади, деган фикр, қатъий ишонч билан сайловда қатнашиш керак, деб ўйлайман.

ЎзХДПдан кўрсатилган номзоднинг дастуридан ўрин олган мустақил ҳаётга кириб келаётган ёшларга касб танлаши, таълим олиши ва ўқув муассасаларини битиргач, биринчи иш ўрнига эга бўлиши учун адолатли, тенг ва мақбул шароитлар яратиш ғояси, менга маъқул бўлди.

Бекназар УСМОНОВ, Дўстлик туманидаги «Олтин водий» қишлоғидан, меҳнат фахрийси:

— Ёшим саксонда. Узоқ йиллар турли соҳаларда ишладим. Ҳаётни кўриб, кузатиб, озми-кўпми тажриба тўпладим. Яқинда Президентликка номзодларнинг дастурлари билан яхшилаб танишиб чиқдим. Уларнинг ҳар бирида турли йўналишдаги ғоялар, таклифлар айтилган. Ҳар бир дастур мазмун-моҳиятига кўра, халқ фаровонлигини янада юксалтиришга хизмат қилади. Лекин уларнинг ҳар бирида ўзига хос ёндашув бор. Ҳотамжон Кетмоновнинг дас­турида пенсионерлар, ногиронлар, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ва меҳнатга лаёқатсиз аҳолининг бошқа қатламлари ҳаётий эҳтиёжларини қаноатлантириш, бу борада янада самарали тизим яратиш масаласига алоҳида эътибор қаратилган. Муҳтожга меҳр, кексаларга ҳурмат кўрсатиш ота-боболаримиздан қолган эзгу одат. Шунинг учун мен бу таклифларни чин кўнгилдан қўллаб-қувватлайман.

 

Иброҳим ЖОНУЗОҚОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.

 



DB query error.
Please try later.