Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
05.03.2015

Халқаро кузатувчилар – округ сайлов комиссиясида

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 7-Самарқанд округ сайлов комиссиясида сайлов жараёнларини кузатиш учун мамлакатимизга келган Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг узоқ муддатли кузатувчилари билан учрашув бўлиб ўтди. 

Округ сайлов комиссияси раиси Я.Аллаёров меҳмонларга Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кампанияси жараёнлари, округ сайлов комиссияси ваколатлари, олиб борилаётган ишлар ҳақида сўзлаб берди. 

“Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги қонунга кўра, округ сайлов комиссияси томонидан Самарқанд вилоятида 957 сайлов участкаси тузилган, участка сайлов комиссиялари таркиби тасдиқланган ва комиссиялар ўз фаолиятини бошлаб юборган. Улар ўз фаолиятида сайлов кампаниясининг барча босқичларида қонунийлик, ошкоралик ва транспарентлик принципларига қатъий риоя этади. 

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг сайловолди ташвиқоти давом этмоқда. Мазкур тадбирларни ўтказиш, бу жараёнда оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиш учун барча номзодларга тенг шароит ва имкониятлар яратилган. Сайлов жараёнларини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш мақсадида вилоятдаги элликдан зиёд журналист тегишли тартибда аккредитациядан ўтказилган. 

ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси узоқ муддатли кузатувчилари Симус Франсис Мартин ва Ева Каролина Сухонен сайлов кампанияси жараёнларини кузатиш учун яратилган шароит ва имкониятларни юқори баҳолади. Шунингдек, юртимизнинг бетакрор табиати, халқимизнинг очиқ кўнгиллилиги ва самимийлиги, мамлакатимиздаги тинчлик-осойишталик, одамларнинг эртанги кунга катта ишонч билан яшаётгани, бозор ва дўконлардаги мўл-кўлчилик ҳақида ҳайрат билан гапирди. 

Халқаро кузатувчилар сайлов округида комиссиянинг самарали фаолият олиб бориши учун яратилган шароитлар билан танишди. 

Ғолиб Ҳасанов, ЎзА 


DB query error.
Please try later.