Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
03.03.2015

ИШ ЎРНИГА ЭГА БЎЛИШ

турмуш даражасини юксалтиришнинг муҳим омили

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Халқ демократик партиясидан номзод Ҳотамжон Кетмоновнинг ишончли вакиллари жойларда сайловчилар билан учрашувлар ўтказмоқда.

«Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги Қонуннинг 29-моддасида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоднинг ишончли вакилларининг вазифалари белгилаб қўйилган. Ишончли вакиллар номзодга сайлов кампаниясини ўтказишда ёрдам беради, тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боради.

Шунга мувофиқ бугун жойларда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан номзод Ҳотамжон Кетмоновнинг ишончли вакиллари сайловчилар билан учрашувлар ўтказиб, сайловолди тарғибот ишларини кенг кўламда олиб боришяпти. Ана шундай учрашувлардан бири Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида ўтказилди. Учрашувни 163-участка сайлов комиссияси раиси Атаджон Баллиев очди. Унда номзоднинг ишончли вакили Қуватбай Қурбанбаев сайловчилар билан мулоқотда бўлди.

Ишончли вакил дастлаб сайловчиларни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида партиядан кўрсатилган номзоднинг таржимаи ҳоли ҳамда дастури билан таништирди. Хусусан, ишончли вакил ўз сўзида номзод Ҳотамжон Кетмоновнинг дас­тури Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг дастурий мақсадларига асосланганини таъкидлаб ўтди. Унда аҳолининг ижтимоий фаоллигини ошириш, иқтисодий даромадларини кўпайтириш борасида ҳам қатор устувор йўналишлар белгилангани алоҳида қайд этилди.

— Бизнинг номзод дастурида манзилли ижтимоий ҳимоя тизимини такомиллаштириш, кам таъминланган оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш самарадорлигини ошириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, халқ таълими ва тиббиёт тизимидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ҳамда жойларда ишлаб чиқаришни кенгайтириш масалалари ўз аксини топган, — деди у. — Дастурда ижтимоий ҳимоя масалаларига алоҳида эътибор қаратилганини кўпчилик қўллаб-қувватлайди, деб ҳисоблаймиз. Чунки булар энг долзарб ҳаётий вазифалар бўлиб, аҳолининг ижтимоий фаоллигини ошириш, иқтисодий даромадларини кўпайтириш масалаларини ўз ичига олган. Хусусан, дастурда муносиб иш ҳақи тўланадиган барқарор иш ўринларини тақдим этаётган корхоналарда меҳнатга лаёқатли аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатларни фаоллаштириш белгиланган. Улар қаторига, авваламбор, ишлаб чиқариш соҳасининг юқори технологик тармоқ корхоналари, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида фаолият юритаётган корхона-ташкилотлар киради. Номзод Ҳотамжон Кетмоновнинг фикрича, ушбу соҳаларга мамлакатда мавжуд бўлган бўш меҳнат ресурсларини фаол жалб қи­лиш иқтисодий ўсишнинг муҳим омили ҳисобланади.

Учрашув давомида номзод дастурида баён этилган асосий йўналишлар юзасидан сайловчилар томонидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

— Президентликка номзоднинг дастурида илгари сурилган айрим масалалар эътиборга моликдир, — дейди Беруний туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори ўринбосари Халила Эсполаев. — Хусусан, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига имтиёзли микрокредитлар ажратиш, ўз бизнесини йўлга қўйишда уларни белгиланган йиғимлардан озод қилиш орқали якка тартибдаги меҳнат фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича мақбул шароитлар яратиш, шунингдек, кадр­лар тайёрлаш учун олий ўқув юрт­ларига таълим конт­ракт­ларини тўлаётган корхона-ташкилотларни рағбатлантириш ҳа­қидаги таклифлар менга манзур бўлди. Чунки одамларимизнинг ҳаёт тарзи ва даражасини юксалтиришда бандликни таъминлаш муҳим ўрин тутади. Ишли, турмуш даражаси юқори бўлган одам эртасидан кўнгли тўқ бўлиб яшайди. Халқ демократик партиясидан кўрсатилган номзоднинг дастури шу жиҳатлари билан аҳамиятлидир.

Ишончли вакил сайловчиларни Ўзбекистон Респуб­ликаси Президентлигига Ҳотамжон Кетмонов номзодини қўллаб-қувватлашга чақирди.

 

Лазиза ШЕРОВА,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.