03.03.2015

ТАЙЁРГАРЛИК ҚИЗҒИН

Мамлакатимиз мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган «Умид ниҳоллари — 2015» ­мусобақаларининг финал босқичи Урганч шаҳрида ўтказилади.

Спортнинг ўн етти тури бўйича баҳс олиб бориладиган улкан спорт байрамига ҳам икки ойдан ортиқроқ вақт қолди.

Шу муносабат билан бугунги кунда Хоразм вилоятининг барча туманларида ўнлаб замонавий спорт майдонлари, заллари қуриб ишга туширилди. Урганч шаҳрида эса ўтган бир йил давомида «Ёшлик» спорт мажмуаси бун­ёд этилди. Бу мажмуа «Ёшлар спорт шаҳарчаси» деб аталади.

Мусобақаларга мезбонлик қиладиган спорт иншоотларида сўнгги пардозлаш ишлари олиб борилмоқда. «Жанубгаз­қурилиш» акциядорлик жамияти ва унинг қошидаги пудратчи корхоналарнинг беш юз нафарга яқин ишчи-хизматчилари томонидан «Ёш­лик» спорт мажмуасига кирувчи ёпиқ сув ҳавзаси, гимнастика зали, кураш, бокс, оғир атлетика, футбол майдонларида якуний ишлар бажариляпти. Урганч олимпия захиралари коллежи, УрДУ қошидаги 2-сон академик лицей спорт зали, гимнас­тика ва теннис масканлари, ёпиқ ва очиқ теннис кортлари ҳам қайта таъмирланиб, тайёр ҳолга келтирилди. Иштирокчилар яшайдиган ётоқхоналарда барча шароитлар яратилади, тиббий хизмат кўрсатиш хоналари, овқатланиш жойлари, ҳамма-ҳаммаси аъло даражада ташкил этилишига ҳаракат қилинмоқда.

Мусобақаларнинг асосий қис­ми ўтказиладиган ёпиқ манеж биноси атрофида кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

 

Рўзимбой ҲАСАН,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.