Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Mart 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
25 26 27 28 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31
26.02.2015

ҚОНУН ЛОЙИҲАСИ МУҲОКАМАСИ

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида «Аҳолининг санитария-эпидемиология масалаларида осойишталиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси муҳокамасига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

Қуйи палатанинг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмиталари, Экоҳаракат депутатлар гуруҳи ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда депутатлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, олимлар ва экспертлар, журналистлар иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси раиси ­Б.Алихонов,  Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси Ё.Умаров ва бошқалар мамлакатимизда санитария-эпидемиология муҳити барқарорлиги ва экологик хавфсизликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар инсон саломатлигини асраш, халқимиз муносиб турмуш кечириши учун қулай шароит яратишга хизмат қилаётганини таъкидлади.

1992 йил 3 июлда қабул қилинган «Давлат санитария назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш, юқумли ва вирусли касалликларнинг олдини олиш, санитария-эпидемиология муҳити барқарорлигини таъминлашда муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Ушбу йўналишда амалга оширилаётган тизимли ишлар самарасида санитария-эпидемиология хизматининг моддий-техника базаси  такомиллашмоқда. Жаҳонда рўй бераётган глобал тиббий-ижтимоий муаммоларга қарамасдан, юртимизда турли юқумли касалликлар бўйича эпидемиологик барқарорлик таъминланмоқда. Эмлаш ишларини режа асосида ташкил этишнинг замонавий инфратузилмаси яратилиб, ҳаётга изчил татбиқ этилиши натижасида илгарилари болалар саломатлигига жиддий таҳдид солган қизамиқ, кўк йўтал, қоқшол, дифтерия, полиомиелит, паротит каби  юқумли хасталикларнинг олди олинди.

Глобаллашув жараёни тобора чуқурлашаётган, тараққиёт кундан-кунга илгарилаётган бугунги даврда бу борадаги ишларни замон билан ҳамқадам ривожлантириш долзарб вазифадир. «Аҳолининг санитария-эпидемиология масалаларида осойишталиги тўғрисида»ги қонун лойиҳасида ушбу соҳадаги ҳуқуқий асосларни янада такомиллаштириш, профилактика тадбирларини ўтказишда санитария меъёрлари, қоидалари, гигиена талабларига риоя этишнинг барқарор тизимини яратиш, санитария-эпидемиология хавфсизлигини таъминлашда давлат назорати билан бир қаторда фуқаролик жамияти институтларининг иштирокини кучайтириш ва фуқароларнинг бу борада масъуллигини ошириш билан боғлиқ устувор вазифалар қамраб олинган. 

Давра суҳбатида аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлашда қонунчиликни такомиллаштириш зарурияти, янги қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти, аҳамиятига бағишланган маърузалар тингланди. Қонун лойиҳасини такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсия­лар билдирилди.

 

Б.ХИДИРОВА,

ЎзА мухбири.



DB query error.
Please try later.