Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Noyabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
29 30 31 1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 1 2
26.02.2015

ЎЗХДП ФРАКЦИЯСИ ПАРЛАМЕНТНИНГ ИШ ДАСТУРИ ЛОЙИҲАСИ БЎЙИЧА ТАКЛИФЛАРИНИ БЕРДИ

24 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон ХДП фракциясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2015 йилги ва кейинги йилларга мўлжалланган қонун ижодкорлиги, назорат-таҳлил ва ташкилий-ҳуқуқий ишлари дастури лойиҳаси муҳокама этилди. Мазкур лойиҳа Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлиси ҳамда мамлакатимизни 2014 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисида белгиланган устувор вазифаларга мувофиқ ишлаб чиқилган.

Мажлисда Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзолари мутахассислар ишти­рокида мамлакатимизни ҳар томонлама тараққий эттириш, демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш маса­лаларида парламент олдида турган энг муҳим вазифалар бўйича фикр алмашишди.

Таъкидландики, бугун мамлакатимизда парламентнинг ваколат доираси кенгайгани, сиёсий пар­тия­лар фракцияларига катта ҳуқуқ берилгани қонун ижодкорлиги, қонунларни ҳаётга самарали татбиқ этиш, қонун устуворлигига эришишда муҳим аҳамият касб этади. Айниқса, фракциялар, депутатлар ваколатларидан самарали фойдаланиши ҳаётий заруратга айланди. Хусусан, соҳалар ва тармоқлар ривожига тўсиқ бўлаётган масалаларни бартараф этиш, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, халқ фаровонлигини ошириш билан боғлиқ устувор масалаларни доим ўрганиш, чуқур таҳлил қилиш ҳар бир депутатдан катта шижоат ва ишчанлик талаб этади.

Фракция йиғилишида Олий Мажлис палаталари қўшма мажлиси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим йўналишларига бағишланган мажлисида қўйилган масалаларни ҳаётга татбиқ қилишда мазкур дастур муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Шу ўринда дастур лойиҳаси ҳақида қисқача маълумот бериб ўтиш жоиз. Лойиҳа Олий Мажлис Қонунчилик палатаси фаолияти самарадорлигини оширишни таъминлашга йўналтирилган  муҳим тадбирлар ҳамда парламентнинг 2015 ва кейинги йилларга мўлжалланган қонун ижодкорлиги, назорат-таҳлил ишларига бағишланган икки қисмдан иборат.

Биринчи қисмда Қонунчилик палатасининг қонун ижодкорлиги жараёнидаги роли ва аҳамиятини янада кучайтириш, қонунларнинг  таъсирчанлиги ва ҳаётийлигини таъминлаш, уларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишда турли даражадаги давлат бошқаруви органлари ва фуқаролик жамияти институтлари иштирокини кучайтириш, сиёсий партиялар фрак­ция­лари ҳамда депутатлар ташаббускорлигини ошириш, парламент назоратини кучайтириш масалалари бўйича бир қатор чора-тадбирлар белгиланмоқда.

Иккинчи қисмда эса 20 дан ортиқ қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, 10 дан зиёд янги қонун, хусусан парламент назорати, электрон ҳукумат, хусусий мулк субъектлари фаолияти бўйича давлат назорати ички ишлар идоралари билан боғлиқ масалаларда янги қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги, тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари ва бош­қа қатор ижтимоий долзарб йўналишлар бўйича парламент назоратини изчил йўлга қўйиш, вазирлик ҳамда идораларнинг ҳисоботларини эшитиш каби вазифалар назарда тутилмоқда.

Муҳокамалар чоғида фракция аъзолари дастурни умумий тарзда қўллаб-қувватлаган ҳолда, унинг айрим йўналишлари бўйича бир қанча танқидий фикр-мулоҳазаларни билдиришди.

Жумладан, Мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси раиси, ЎзХДП фракцияси аъзоси ­Рустам Комилов айрим қонун лойиҳаларини ва назорат таҳлил тадбирларини ўтказиш муддатларини қайта кўриб чиқиш лозимлигини таъкидлаб ўтди. Парламент олдида турган талабларни инобатга олиб, ушбу лойиҳа ва тадбирларни янада пухта тайёрлаш зарурлигини қайд этди.

Фракция бошқа аъзолари ҳам дастур лойиҳасини янада такомиллаштиришга, унда ЎзХДП дастурий мақсадлари амалга ошишига хизмат қиладиган масалаларни акс эттиришга қаратилган таклиф-мулоҳазаларини билдиришди.

Йиғилишда Меҳнат, Солиқ кодекслари ҳамда «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича қатор таклифлар илгари сурилди. Бу жараёнда аҳолининг меҳнатга лаёқатли қисмининг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш, саноат корхоналарини ривожлантириш, янги иш ўринлари ташкил этишни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратиш кераклиги таъкидланди.

Шунингдек, партиянинг истиқболдаги вазифаларидан келиб чиқиб, дастурнинг айрим йўналишларини такомиллаштириш юзасидан ҳам таклифлар билдирилди. Хусусан, давлат ва жамият томонидан мақсадли ижтимоий кўммакка эҳтиёжманд инсонларни, шу жумладан, пенсионерлар, ногиронлар, кам таъминланган оилаларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш сиёсатини рўёбга чиқариш учун жавобгар давлат бошқаруви органларининг фаолияти устидан парламент назоратини тубдан яхшилашга қаратилган қонун ижодкорлиги ташаббусларига алоҳида эътибор қаратилди. Бунда бевосита таъсир кўрсатадиган қонунларни қабул қилиш, уларни бузганлик учун жавобгарликнинг самарали механизмларини яратишни кўзда тутиш зарурлиги таъкидланди.

Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси, ЎзХДП фракцияси аъзоси Ёқуб Умаров «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг Андижон вилоятида, «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг Сирдарё вилоятидаги ижросини ўрганиш таклифларини ўртага ташлади. Депутат бу тадбирлар пенсия таъминотини яхшилаш, ногиронларнинг қонуний ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, бу борада йўл қўйилаётган хато ва камчиликларни аниқлаб, ҳал этишга хизмат қилиши лозимлигига урғу берди.

– Дастур лойиҳасида белгиланаётган тадбирлардан кўриш мумкинки, парламент, депутатлар зиммасида катта масъулият ва муҳим вазифалар турибди, – дейди ЎзХДП фракцияси аъзоси Алия Юнусова. – Мазкур дастурда парламент қуйи палатасининг келгуси беш йиллик фаолия­тининг асосий йўналишлари белгиланяпти. Шунинг учун фракциямиз унда партиямиз дастурий мақсадлари акс этишига эришиши керак. Бу электорат манфаатларини ишончли ҳимоя қилишимизда муҳим аҳамият касб этади. Дастур лойиҳасида белгиланаётган тадбирлар қонун ижодкорлигида Қонунчилик палатаси роли ҳамда фаолияти самарадорлигини ошириш, кўппартиявийлик тизимини янада ривожлантириш, қонун ло­йиҳаларини ишлаб чиқишда сиёсий партиялар фракциялари ҳамда депутатларнинг иштирокини, шунинг­дек, давлат бошқаруви органлари фаолияти ҳамда қонунларнинг ҳаётга татбиқ этилиши устидан парламент назоратини кучайтиришни кўзда тутади. Бу масалалар бизнинг мақсадларимизга мувофиқ келмоқда. Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси ушбу вазифаларни амалга оширишда фаол иштирок этади.

Депутатларнинг фикрича, иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда «Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастурларининг ижроси устидан парламент назоратини амалга ошириш масаласи ЎзХДП фракциясининг доимий эътиборида бўлади.

Йиғилишда билдирилган таклифлар асосида партия электорати манфаатларидан келиб чиқиб, ЎзХДП фракциясининг дастур ло­йиҳасини такомиллаштириш бўйича таклифлари тўғрисида қарор қабул қилинди.

 

Гулруҳ ОДАШБОЕВА,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.