Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Sentabr 2020   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
31 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 1 2 3 4
26.02.2015

ФАЙЗЛИ ХОНАДОН

Ҳар бир инсон бахтни ўзича тушунади. Оналар учун эса энг катта бахт — фарзандларининг камолини кўриш.

Пойтахтимизнинг Юнусобод тумани «Обод» маҳалласида яшовчи Замира Холитова ҳам бахтли оналардан биридир. Бугунги кунда у фарзандлари, олтмиш нафар невара ва эваралари эъзозида умргузаронлик қилмоқда.

— 2015 йил Кексаларни эъзозлаш йили деб эълон қилинганини эшитиб ниҳоятда хурсанд бўлдим, — дейди онахон. — Кексалари эъзозланган юрт фаровон, обод, ўғил-қизлари эса тарбияли бўлади. Очиғини айт­сам, йилимизга шундай ном берилиши бежиз эмас. Ёши катталарга ҳурмат кўрсатиш, уларни эъзозлаш азалий қадриятларимиздандир.

Минг шукрким, мустақиллигимиз туфайли қадримиз кўкларга кўтарилди. Давлатимиз томонидан ёши катталарнинг дам олиши ва даволаниши учун ғамхўрлик кўрсатилаётганлиги, фарзандларимизнинг ўқиб-ўрганиши, касб-ҳунар эгаллаши йўлида қилинаётган эзгу ишларни кўриб қувонаман.

Меҳнат қилган одам кам бўлмайди. Бир умр чеварлик қилдим. Бу касб нозик бўлиб, тўқиган нарсангизда гўзаллик яратишга ҳаракат қиласиз. Фарзандларимизни ҳам меҳнатга қайишадиган, билимли, ҳунарли қилиб тарбия­ладик. 

«Обод»  маҳалласида яшовчилар бу оилага ҳавас қилишади. Сабаби, онахоннинг фарзандлари мўмин-қобил. Ўғиллари  Мирвоҳид ва Баҳодир, қизлари Дилбар, Санобар, Дилдора ва Дурдоналар элга нафи тегадиган инсонлар бўлиб етишишди. Улар маҳалла обод­лигига баҳоли қудрат ҳисса қўшишмоқда.

Пиру бадавлат она билан анча вақт суҳбатлашдик. Шу давр оралиғида келину қизлари унга жуда ғамхўр эканлигига гувоҳ бўлдик. Невара-эвараларини айтмайсизми, улар ўз бувижонлари билан фахрланишади.

Обод юртнинг «Обод» маҳалласида яшовчи Замира Холитова хонадонидаги бундай ободлик бизнинг ҳам кўнглимизни обод қилди. Зеро, кексалари эъзозланаётган ана шундай юртда яшаш ҳар бир инсон учун катта бахтдир.

 

Мирбахтиёр МИРФАЙЗИЕВ,

Равшан ШОДИЕВ.

 


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: