Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Sentabr 2020   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
31 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 1 2 3 4
26.02.2015

ХАВФЛИ ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАР

тарқалишига йўл қўйилмайди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан Қрим-Конго геморрагик иситма касаллигининг олдини олиш бўйича республикамизда олиб борилаётган тадбирлар юзасидан матбуот анжумани ўтказилди.

Бугунги кунда бутун дунёда карантин ва ўта хавфли юқумли касалликлар бўйича эпизоотик ва эпидемик вазият жиддийлигича сақланиб қолмоқда.

Бутун жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, дунёда ўтган йил давомида 394 та ўлат билан касалланиш кузатилиб, уларнинг 83 нафари оламдан ўтган. Шунингдек, 962023 ҳолатда вабо билан касалланиш кузатилиб, уларнинг 21608 нафари, 1542 нафар киши куйдирги билан касалланиб, улардан 54 нафари, 234 нафар киши Қрим-Конго геморрагик иситмаси билан касалланиб, улардан 16 нафари ҳалок бўлган.

— Аслида 1944 йилда Қримда, 1956 йилда Конго давлатида бир гуруҳ одамларда ушбу касаллик аниқланганлиги сабабли, унга «Қрим — Конго геморрагик иситма касаллиги» деб ном берилган, — дейди  Республика Давлат санитария-эпидемиология маркази ўта хавф­ли юқумли касалликлар бўлими бошлиғи Ҳусан Сапаров. — Шунингдек, ушбу геморрагик иситма касаллигининг табиий ўчоғи, асосан чорва молларида учрайдиган иксод каналлари орқа­ли юқадиган, аксарият ҳолларда иситма ва геморрагик белгилар (ички ва ташқи органлардан қон кетиши, баданда тошма тошиши, қонталашлар) билан намоён бўладиган ўта хавфли юқумли касаллик ҳисобланади. Қолаверса, карантин ва ўта хавфли юқумли касалликларнинг табиий ўчоқлари республикамиз ҳудудида ҳам учраши мумкинлиги ҳисобга олиниб, унинг олдини олиш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Аслида, Қрим-Конго геморрагик иситмаси қандай касаллик ҳисобланади? У бош­қа карантин ва ўта хавф­ли юқумли касалликлар каби вируслар чақирадиган касалликлар эпизоотик ва эпидемик вазиятлар барқарорлигига жиддий хавф солади. Буни Африка қитъасида Эбола вируси чақирадиган касаллик билан боғлиқ воқеалар ҳам яна бир марта тасдиқлади. Ушбу геморрагик иситмаси касаллиги ҳам шу гуруҳдаги касаллик бўлиб, вақтида ёрдам кўрсатилмаса, оқибати нохуш ҳолатлар келтириб чиқаради. Мазкур геморрагик иситма касаллиги ҳам бошқа ўта хавфли юқумли касалликлар сингари, асосан, Африка, Болқон, Яқин Шарқ ва Осиё давлатлари каби иссиқ иқлимли ҳудудларда учрайди.

Бундан ташқари, касалликни келтириб чиқарувчи вируслар арбовируслар бўлиб, улар табиатда тоғ олди ва чўл ҳудудларида тар­қалган. Чунки, чорва моллари шундай ҳудудларда боқилади. Бу эса чорва молларининг касаллик манбаига айланиб қолишига шароит яратади.

— Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 27 мартдаги режасига асосан, барча маъмурий ҳудудларда ўта хавфли юқумли касалликлар, жумладан, Қрим-Конго геморрагик иситма касаллиги бўйича эпидемик вазиятга баҳо бериш, тегишли профилактик тадбирлар олиб борилиши ҳолатини ўрганиш, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш масалалари Фав­қулодда вазиятлар, Соғлиқни сақлаш, Ички ишлар ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирликлари вакилларидан иборат республика ишчи гуруҳи зиммасига юклатилган, — дейди Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг тиббий-биологик муҳофаза бўлими бошлиғи Абдисами Аҳматов. —  Яна шуни айтиш керакки, ҳозирги кунда етакчи давлатлар мутахассислари таъкидлаётганидек, бу касалликни олдини олиш ва унга қарши самарали курашиш учун, энг аввало, тарғибот-ташвиқот ишларига алоҳида эътибор қаратиш зарур. Аҳоли ушбу касаллик, унинг юқиш йўллари ва ундан сақланиш бўйича қанчалик кўп маълумотга эга бўлса, олиб борилаётган профилактик тадбирлар шунчалик самарали бўлади.

Шунингдек, доимий равишда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан жойларда тегишли хизматлар билан ҳамкорликда ўта хавф­ли юқумли касалликлар профилактикаси бўйича тар­ғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Бу тадбирлар давомида аҳолига ўта хавфли юқумли касалликлар профилактикаси бўйича 100 мингга яқин эслатмалар тарқатилди. Марказий ва маҳаллий ОАВ ларда 220 яқин чиқишлар қилинди.

 

Тоштемир ХУДОЙҚУЛОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: