Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Sentabr 2020   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
31 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 1 2 3 4
26.02.2015

ҚИЗЛАРИМИЗ ҲАР ТОМОНЛАМА БАРКАМОЛ БЎЛСИН

Тошкентдаги «GRAND ORZU» меҳмонхонасида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва БМТ Тараққиёт дастури ҳамкорлигида «Ўзбекистон Республикасида ОИВ-ОИТС тарқалишига қарши курашишда доимий мулоқот ва ижтимоий шерикликни кенгайтириш ва кучайтириш» лойиҳаси доирасида семинар бўлиб ўтди.

Республика Хотин-қизлар қўмитаси ўз фаолияти давомида халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда қатор лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. Жумладан, ҳамкорликдаги ушбу семинар дунё муаммосига айланган ОИВ-ОИТС тарқалишига қарши олиб борилаётган даволаш-профилактика масалаларига бағишланди.

– Мақсадимиз – ўсиб келаётган ёш авлодни, аввало, қизларимизни аср вабосидан муҳофаза қилиш, қолаверса, хотин-қизларимиз орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишдан иборат, – дейди Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Гулнора Маърупова. – Бу борада дунёда ва Ўзбекистонда олиб борилаётган даволаш-профилактика ишлари кўлами билан таништириш мақсадида Республика ОИТС марказидан икки нафар тренер-мутахассисни таклиф қилдик.

Қўмитамиз қошида саломатлик, бандлик, оилага кириш, таълим ва профилактика секторлари мавжуд бўлиб, Республикамиздаги барча фуқаролар йиғини раисларининг диний-маърифий, маънавий-ахлоқий масалалар бўйича маслаҳатчилари уларга сафарбар қилинган. Масалан, ҳафтанинг ҳар душанба куни маслаҳатчилар, ҚВП ҳамширалари ўз ҳудудларидаги хонадонларга кириб касалманд хотин-қизлар, сешанба куни ҳомиладор аёллар  ҳолидан хабар оладилар. Пайшанба куни тозалик, атроф-муҳит муҳофазасига қаратилса, шанба куни ўқувчи-ёшлар масалалари билан шуғулланамиз.

Барча ҳудудларда фаолият олиб бораётган «Орас­та қизлар» тўгараги қизларни одоб-ахлоқ, муомала, юриш-туриш, миллий кийиниш маданиятига ўргатади.

2014 йилда Республикамиз бўйича ўрта-махсус касб-ҳунар таълими муассасаларини битирган қизларимизнинг 83,9 фоизини иш билан таъминлашга муваффақ бўлдик. Ана шу масала бўйича маҳалла оқсоқоллари, маслаҳатчилари, прокуратура, маҳаллий ҳокимият органлари бизга яқиндан ёрдам бериб келмоқда. Бундай тадбирларни жорий йилда ҳам давом эттирамиз.

 Ўтган йили Қорқалпоғистон Республикасининг 16 та туман ва шаҳридаги хонадонларда сил ва бошқа касалликларни аниқлаштириш ва профилактика қилиш мақсадида барча маҳаллий ва марказдан келган тиббиёт ходимлари, маслаҳатчилар, фаол хотин қизлар сафарбар қилинди. Бу йил бошқа вилоятларга ҳам ана шундай сафарбарликлар уюштириш режаларимиз бор.

Семинар якунида оммавий ахборот воситалари вакилларини қизиқтирган саволларга жавоб берилди. Журналист­ларни Ўзбекис­тон хотин-қизлар қўмитаси томонидан олиб борилаётган амалий ишлардан доимий хабардор қилиб бориш бўйича келишиб олинди. 

 

Нурулло ТУРСУНОВ

ёзиб олди.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: