Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
24.02.2015

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ САЙЛОВИ — 2015

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ

Тошкент вилоят округ сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилишида сайловга тайёргарлик ишларининг бориши билан боғлиқ масала атрофлича муҳокама этилди. Унда округ сайлов комиссияси аъзолари, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди вилоят бўлими, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

— Муҳим сиёсий тадбирнинг қонун талаблари асосида ўтишини таъминлашда округ ва участка сайлов комиссиялари муҳим ўрин тутади, — дейди 10-Тошкент вилоят округ сайлов комиссияси раиси ­Нурмуҳаммад Абдуллаев. — Шу боис участка сайлов комиссияси аъзоларининг билим ва кўникмаларини янада ошириш масаласига катта эътибор қаратилмоқда. Семинарлар ташкил қилиб, уларни миллий сайлов қонунчилигимиз билан яқиндан таништириб боряпмиз.

Округ сайлов комиссиясининг йиғилишида тегишли ташкилотлар вакилларининг сайлов участкаларида Ўзбекистон Республикаси ­Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишлари хусусидаги ахборотлари тингланди.

НАВОИЙ

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи ­5-Навоий вилоят округ сайлов комиссия томонидан сайловни юқори савия­да ташкил этиш юзасидан пухта тайёргарлик кўрилмоқда.

— Сайлов участкалари миллий сайлов қонунчилигимизга оид сиёсий адабиётлар, кўргазмали қуроллар ва энг сўнгги ахборот технологиялари  билан тўлиқ таъминланди, — дейди округ сайлов комиссияси котиби Ҳусниддин Аҳмедов. — Бу сайловчиларнинг сиёсий-ҳуқуқий онгини янада юксалтиришга хизмат қилади, деб ўйлайман.  

Сайловга тайёргарлик кўриш билан боғлиқ барча тадбирлар миллий қонунчилигимиз талаблари ва Марказий сайлов комиссияси томонидан тасдиқланган чора-тадбирлар дастури асосида изчил олиб борилмоқда. Бунинг учун округ сайлов комиссиясининг иш режаси, аъзоларининг вазифалар тақсимоти ишлаб чиқилди. Шунингдек, сайлов участ­каларида доимий навбатчиликлар ташкил қилинган.

НАМАНГАН

Наманган вилоятида Президент сайловини ўтказишга пухта тайёргарлик кўрилмоқда. Жумладан, ҳар бир сайлов участкаси сайловчиларга қулай ва яқин бўлган биноларда жойлаштирилиб, зарур шарт-шароитлар яратилиб, замонавий алоқа воситалари билан тўлиқ жиҳозланди.

— Бизнинг сайлов участкамизда 3 мингдан ортиқ сайловчи бор, дейди — Наманган шаҳридаги 114-участка сайлов комиссия раиси Феруза Рамазонова. — Уларнинг маълум қисми Президент сайловида илк бор иштирок этади. Шу боис ёшларнинг муҳим сиёсий тадбир ҳақидаги тушунчаларини янада бойитиш, сайловда фаол иштирок этишнинг аҳамиятига оид тарғибот-тушунтириш тадбирлари ўтказилмоқда. Участкамизда оналар ва болалар хонаси ташкил қилинди. Шунингдек, тиббиёт хонасига ҳам зарур асбоб-ускуналар ўрнатилиб, биринчи ёрдам кўрсатиш учун шай қилиб қўйилди.

Наманган вилоят округ сайлов комиссиясининг шаҳар ва туманларга бириктирилган аъзолари бутун округ ҳудудида «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги Қонун талабларига тўла риоя қилинишига алоҳида эътибор беришмоқда.

 

Аҳмад ЮСУПОВ тайёрлади.

 

Сайловга тайёргарлик ишлари тўғрисида таҳририятимизга хабар қилсангиз, миннатдор бўламиз.

Тел.: (0-371) 233-10-13, 233-65-45. info@uzbekistonovozi.uz



DB query error.
Please try later.