Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Sentabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
27 28 29 30 31 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
17.02.2015

Ҳотамжон Кетмоновнинг Фарғона вилояти сайловчилари билан учрашуви

Мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик жараёни давом этмоқда. “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги қонуннинг 28-моддасига мувофиқ, Марказий сайлов комиссиясининг Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг сайловолди ташвиқоти тўғрисидаги қарори асосида жойларда номзодларнинг сайловчилар билан учрашувлари бошланди. 

Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Ҳотамжон Кетмонов 16 февраль куни Фарғона вилояти сайловчилари билан учрашди. 

Учрашувни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 11-Фарғона округ сайлов комиссиясининг раиси Н.Собиров очди. Президентликка номзоднинг ишончли вакили М.Маҳкамов йиғилганларни номзоднинг таржимаи ҳоли билан таништирди. 

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Ҳ.Кетмонов ўз сайловолди дастури юзасидан нутқ сўзлади. 

Дастурда давлат ва жамият томонидан манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш, кам таъминланган оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш самарадорлигини ошириш, ижтимоий таъминот тизимларини такомиллаштириш, аҳоли бандлигини таъминлаш орқали турмуш фаровонлигини юксалтириш каби йўналишларга алоҳида эътибор қаратилган. 

Учрашувда Марғилон тиббиёт коллежи директори Ш.Эрматов, Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи директори ўринбосари Ш.Нишонбоев, Ўзбекистон Халқ демократик партияси вилоят кенгаши раиси ўринбосари Д.Мамажонова ва бошқалар Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кўппартиявийлик асосида ўтаётгани мамлакатимизда демократия тамойилларига амал қилинаётгани, миллий сайлов тизими халқаро нормаларга тўла мос келишидан далолат эканини таъкидлади. Сайловчиларни 2015 йил 29 март куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол иштирок этишга чақирди. 

Маъсуджон Сулаймонов




Жойларда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг сайловчилар билан учрашувлари давом этмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири 16 февраль куни Наманган шаҳрида бўлиб ўтди. Унда Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Ҳотамжон Кетмонов наманганлик сайловчилар билан учрашди. 

Учрашувни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 6-Наманган округ сайлов комиссиясининг раиси Ғ.Ортиқов очди. Президентликка номзоднинг ишончли вакили А.Қирғизбоев йиғилганларни номзоднинг таржимаи ҳоли билан таништирди. 

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Ҳ.Кетмонов ўз сайловолди дастури юзасидан нутқ сўзлади. 

Дастурда аҳоли бандлигини таъминлаш тизимини доимий равишда такомиллаштириш, аҳолига юқори сифатли ва мақбул тиббий ёрдамдан кенг фойдаланиш имкониятини таъминлаш, демократик ҳуқуқий давлат ва очиқ фуқаролик жамиятини шакллантириш борасидаги ва бошқа асосий вазифалар белгиланган. 

Учрашувда “Наманган ҳақиқати” газетаси бош муҳаррири М.Парпиев, Ўзбекистон ХДП Уйчи тумани кенгаши раиси, халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши депутати Р.Абдуллаев, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши раиси ўринбосари М.Убайдуллаев ва бошқалар Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кўппартиявийлик ҳамда муқобиллик асосида, халқаро демократик тамойилларга мос ўтаётганини таъкидлаб, Президентликка номзоднинг сайловолди дастури ва унда белгиланган устувор вазифалар хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Сайловчиларни 2015 йил 29 март куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол иштирок этишга чақирди. 

Акрамжон Сатторов, ЎзА 


DB query error.
Please try later.