12.02.2015

БУГУНГИ ФАРҒОНА

ЎзХДП Фарғона вилоят кенгашига партиямиз фаоллари, эл-юрт ҳурматидаги нуроний отахону-онахонлар таклиф этилди. Улар билан «Кексаларни эъзозлаш йили» дастури хусусида маслаҳатлашилди. Кўпни кўрган қарияларимиз аввало давлатимиз раҳбарининг бундай ғамхўрлигидан чексиз миннатдор эканликларини билдириб, юртимиз, хусусан вилоятдаги бунёдкорлик ишлари, иқтисодий ўсиш даражаси тўғрисида фахр-ифтихор билан гапиришди, бу ютуқларни мустаҳкамлашга қаратилган таклифлар киритди.

—Ў—   тган йил мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида жуда катта ижобий ўзгаришлар йили бўлиб, тарих зарварақларида муносиб муҳрланди. Дунёдаги энг нуфузли халқаро ташкилотлар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг натижаларини юқори баҳолаб, иқтисодиётнинг рақобатбардошлиги йилдан-йилга мустаҳкамланаётганлигини эътироф этмоқда, — дейди меҳнат фахрийси Дониёр Эргашев. — Буни Фарғона вилояти мисолида ҳам яққол кўриш мумкин...

Дарҳақиқат, Фарғона вилояти ҳозир ҳар жабҳада юксак ривожланиш даврига кирди. Келинг, айрим соҳалар бўйича рақамларга эътибор қаратайлик.

2014 йилда вилоятнинг ялпи ҳудудий  маҳсулоти  8,4 фоизга, саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми эса 10,2 фоизга, шу жумладан, истеъмол товарлари  ишлаб чиқариш 7,0 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 6,7 фоизга, чакана товар айланмаси 13,3 фоизга ва хизматлар кўрсатиш 19,2 фоизга ўсди. Қолаверса, аҳоли жон бошига  ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 2,8 миллион сўмни  ташкил  этиб, 2013 йилга нисбатан 107 фоизга ошди.

Булар бир қарашда оддий рақамлардек туюлсада, аслида унинг ортида мамлакатимизда аниқ белгиланган иқтисодий тамойиллар, халқнинг фидойи меҳнати, мутахассислардан тортиб вилоятдаги катта-кичик раҳбарларнинг ишбилармонлиги, бошқарув маҳорати турибди. Солиқ ва мажбурий тўловлар йилдан-йилга қисқартирилишига қарамай, 2014 йилда маҳаллий бюджетга тушган маблағ 1506 миллиард сўмга етди. Бу масалан, 2008 йилга нисбатан 3,5 марта кўпдир.

Яна бир муҳим жиҳат. 2014 йилда кичик бизнес субъектларининг саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмидаги улуши 21 фоиздан 28 фоизга ўсди ва ушбу секторнинг вилоят ялпи ҳудудий маҳсулотидаги улуши 61,1 фоиздан 62,1 фоизгача кўпайиб, улар томонидан яратилган янги иш ўринлари сони 69 мингдан ортиб кетди.

— Ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш ва тадбиркорлик фаолияти йўлидаги маъмурий тўсиқларни қисқартириш чора-тадбирларини амалга ошириш ҳисобига йил бошидан буён 2,5 мингта янги кичик бизнес ва 6,3 мингта хусусий тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди. 14 мингга яқин тадбиркорлик субъектларига тижорат банк­лари томонидан 600,6 миллиард сўм кредит маблағлари, 702 та субъектларга ер участкалари ажратилди, — дейди Марказий Банк вилоят бошқармаси мутахассиси Акрам Турсунов.

ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ВА СЕРВИС ЯНГИ БОСҚИЧДА

2013-2014 йилларда вилоятда 4854 та хизмат кўрсатиш шохобчалари ташкил этилиб, фойдаланишга топширилди. Бунинг ҳисобига 15 мингга яқин янги иш ўрни яратилди. Ушбу объектлар учун зарур ер майдони ва биноларнинг ажратилиши, уларни қуриш ва жиҳозлаш, молиялаштириш, фойдаланишга топшириш муддатлари ва масъуллар аниқ белгиланиши соҳа ривожига асос яратди.

— «Аёллар гўзаллик ва соғ­ломлаштириш уйлари»ни ташкил этишга ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, бугунги кунда уларнинг сони 70 тадан ортди, — дейди вилоят хотин-қизлар қўмитаси бўлим мудири Сайёра Алимова. — Масалан, Олтиариқ туманидаги «Соғлом аёл маркази» 8та йўналишда  бир кунда 100 нафардан ортиқ хотин-қизга хизмат кўрсатмоқда. Худди шундай «Аёллар гўзаллик ва соғ­ломлаштириш уйлари» Беш­ариқ, Ўзбекистон, Бувайда, Фарғона, Сўх, Ёзёвон ва бош­қа туманларда ҳам самарали ишлаб турибди.

 Аҳолига хизмат кўрсатиш ва сервис тармоғининг янги бос­қичга кўтарилиши вилоят ялпи ҳудудий маҳсулот таркибида хизматлар улушини 46 фоиздан 48 фоизга кўтаришга олиб келди.

ЯНГИ ИШ ЎРИНЛАРИ

аҳоли бандлигини таъминлаш дастурини амалга оширишга энг устувор вазифа сифатида қаралди.

Янги корхоналар ташкил этиш, мавжудларини модернизациялаш, хизмат кўрсатиш турларини кенгайтириш, кўп тармоқли хўжаликлар фаолиятига асос солиш, кредит ва молиялаштириш борасида янгича ёндашувлар натижасида 2014 йилда 93 мингга яқин янги иш ўрни ташкил этилди, улардан 69 мингдан ортиғи ёки 71 фоизи қишлоқ жойларида яратилди. Шунингдек, тижорат банклари томонидан битирувчиларга 25,7 миллиард сўм миқдорида ёки ўтган йилга нисбатан 1,5 баробардан кўпроқ имтиёзли кредитлар ажратилиб, 7 мингдан ортиқ битирувчи ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлашига кў­мак­лашилди.

МАҲСУЛОТ ФАРFОНАДА ИШЛАБ ЧИҚАРИЛГАН

Фарғона вилоятида ҳам илгари экспортнинг асосий қисмини хомашё ташкил этар эди. Энди-чи?

Экспортга мўлжалланган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, ҳажмлари ва маҳсулотлар номенклатурасини кўпайтириш ва янги бозорларни ўзлаштириш бўйича кўрилган қатор чора-тадбирлар ҳамда энг муҳими кичик бизнес субъектларига экспорт қилишлари учун қулай шароитларнинг яратилиши ва уларни қўллаб-қувватланиши ҳисобига амалга оширилган экспорт ҳажми 459 миллион долларга етди. Қолаверса, ҳудуд тасарруфидаги корхоналар томонидан 165 миллион долларга тенг экспорт амалга оширилиб, ўтган йилга нисбатан қарийб 2 баробар ўсишга эришилди. Бундан ташқари, биргина 2014 йилда хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар сони 16 тага кўпайиб, 131 тага етди. Улар томонидан ўтган йили 1,1 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди.

Фарғона вилояти, айниқса, енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар сони ва ишлаб чиқариш ҳажм­ларининг юқорилиги билан республикада етакчи ўринларда туради. Мустақиллик йилларида ушбу тармоққа 500 миллион АҚШ долларидан зиёд хорижий сармоялар жалб этилди. Хусусан, Қўқон шаҳридаги «Индорама Қўқон текс­тиль» Ўзбекистон-Сингапур қўшма корхонасида 2010-2014 йиллар давомида калава ип ишлаб чиқаришни кенгайтириш ишларига 100 миллион АҚШ долларига яқин инвестициялар ўзлаштирилиши ҳисобига йилига 16,5 минг тонна калава ип ишлаб чиқариш қувватлари ишга туширилди. 1000 га яқин янги иш ўринлари яратилди.

Шунингдек, ўтган йилда Мар­ғилон шаҳридаги «Экспо Коллор Принтекс» қўшма корхонаси, Фарғона шаҳридаги «Турон текстиль», Учкўприк туманидаги «Хумо тўқимачи», Риштон туманидаги «Риштон тўқимачи», Олтиариқ туманидаги «Ҳамза Экспо арт текстиль» корхоналари янгидан қурилиб, 20 минг тонна пахта толасини қайта ишлаш қувватлари фойдаланишга топширилди.

Амалга оширилган ана шундай ишлар туфайли биргина 2014 йилда енгил саноат корхоналари томонидан 86 минг тонна пахта толаси қайта ишланди. Бу эса вилоятда етиштирилаётган пахта толасини қайта ишлаш ҳажми 2008 йилдаги 45 фоиздан 2014 йил якуни бўйича 100 фоизга етганини кўрсатади.

Экспорт ҳажмининг бундай тез суратларда ортиб боришига қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотларнинг муҳим ўрни бор.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан вилоятда тупроқ унумдорлиги паст, сув таъминоти оғир ва кам рентабелли бўлган Бувайда, Ўзбекистон ва Фарғона туманларидаги пахта ҳамда ғалла майдонлари 16,4 минг гектарга қисқартирилиши ҳисобига сабзавот, картошка ва бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириладиган ер майдонлари 1,6 баробарга кўпайди.

Бунинг ҳисобига 2008 йилга нисбатан вилоятда мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари етиштириш ҳажми салкам 2 баробарга кўпайиб, вилоят аҳолисининг эҳтиёжларини тўлиқ қондириш билан бир қаторда, йилига ўртача 300 минг тонна мева-сабзавот ва узум дунёнинг 19 та давлатга экспорт қилинмоқда.

ОБОД ВА ҚУЛАЙ

Вилоят маркази Фарғона шаҳри қайтадан яратилмоқда, десак ҳеч муболаға бўлмайди. Минг ўринли муҳташам санъат саройи, замонавий спорт иншоотлари, жумладан, футбол стадиони, энг қулай шароитлар кўзда тутилган лойиҳа асосида қурилган ўнлаб кўп қаватли турар-жой мавзелари, янги кенг ва равон кўчалар, ҳалқа йўли, кўкаламзорлаштириш ишлари... Бу ўзгариш ва янгиланишларни санаб саноғига етмайсиз. Энг муҳими, одамлар руҳида, дунёқарашида ўзгариш рўй бермоқда. Эртанги кунга ишонч кучаймоқда, уларда ҳаётдан розилик тобора мустаҳкамланиб бормоқда.

— Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар асосида якка тартибдаги уй-жойлар қуриш Дастури ижроси бўйича 2009-2014 йиллар давомида 3802 та, жумладан, 2014 йилда 927 та уй-жой қурилиб, фойдаланишга топширилди, — дейди Фарғона вилояти «Қишлоқ қурилиш инвест» маъсулияти чекланган жамияти инжиниринг компанияси директори Баҳодиржон Абдуллаев.

Фарғона давлат университети профессори, иқтисод фанлари доктори Аҳмад­али Ғофуров вилоятда рўй бераётган воқеликни шундай шар­ҳлайди:

Бугун бутун дунёда аҳоли бандлигини таъминлаш муҳим масала бўлиб турибди. Хусусан, ривожланган мамлакатлардан бири Испанияда ўтган йил якунларига кўра, 23 фоиз аҳоли иш билан банд эмаслиги расман эълон қилинди. 2015 йилда бу рақамни 1,5 фоизга камайтириш учун ҳукумат дастури ишлаб чиқилганини айтишмоқда. Бу рақамни Фарғона вилояти билан таққосласак, меҳнат бозоридаги вазият бар­қарор сақлангани ҳолда аҳоли бандлиги 1 йилда 5 фоизга ўсди. Бу оддий рақам эмас. Унинг ортида ўнлаб янгидан ташкил қилинган корхоналар, модернизация, реконструкция қилинган ишлаб чиқариш технологиялари, минглаб янги очилган тадбиркорлик субъект­ларининг саъй-ҳаракатлари турибди.

Айни кунларда вилоятимиз озиқ-овқат саноати ишлаб чиқариш тизимида ҳам кескин ўсиш кузатилаяпти. Биргина 2014 йилда вилоятда ишлаб чиқарилган озиқ-овқатлар тури 120 фоизга кўпайди. Шу боисдан аҳолининг импорт товарларга бўлган эҳтиёжи сезиларли равишда камайди. Бу каби амалий ишлар вилоятимиз иқтисодиётидаги юксалишнинг бир кўринишидир.

Шунингдек, қишлоқ хўжалигида олиб борилган иқтисодий ислоҳотлар натижасида кейинги йилларда вилоятда пахта, ғалла, пилла ва бош­қа қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ет­иштириш режаси ортиғи билан бажарилганлигида яққол намоён бўлмоқда. Қувонарли томони шундаки, кейинги етти йил ичида пахтанинг ўртача ҳосилдорлигини 23,6 центнердан 28 центнерга, ғалла ҳосилдорлигини 56,5 центнердан 60,4 цент­нерга оширишга эришилди.

— Бугун бошқа вилоятлардан келган дўстларимиз ҳам Фарғонадаги ўзгаришлардан ҳайратга тушмоқда. Барча ютуқлар замирида юрт тинчлиги ва мамлакатимизда узоқни кўзлаб амалга оширилаётган ислоҳотлар ётибди, — дейди «Нуроний» жамғармаси вилоят бўлими раиси, халқ депутатлари вилоят кенгашидаги ЎзХДП гуруҳи аъзоси Топволди Холдоров. — Биз аввало, эришганларимизга шукрона айтиб, янада катта марраларни кўзлаб меҳнат қилишимиз керак, деб ўйлайман.

 

Муҳаммаджон ОБИДОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.

 



DB query error.
Please try later.