Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
25 26 27 28 29 30 1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31 1 2 3 4 5
12.02.2015

МУРОЖААТЛАРДА КЎТАРИЛГАН МАСАЛАЛАР

жамиятдаги муаммоларни ўрганишга хизмат қилади, қонунчиликни такомиллаштиришга, давлат идоралари, мансабдор шахслар фаолиятига баҳо беришга асос бўлади

ЎзХДП Фракцияси йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг 2014 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи эшитилди.

Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ­(Омбудсман) Сайёра Рашидованинг таъкидлашича 2014 йилда Омбудсманга фуқаролардан 11858 мурожаат келиб тушди. Уларнинг 4454 таси фуқароларнинг шахсий ҳуқуқ­лари, 3011 таси ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларга, қолган мурожаатлар эса сиёсий, экология ҳуқуқлари ва бошқа масалаларга дахлдор. Мурожаатлар сони ўтган йилга нисбатан ошган. Хусусан, фуқароларнинг одил судловга бўлган ҳуқуқига доир мурожаатлар сезиларли даражада кўпайган.

Кузатувлар ва таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, айрим ҳолларда мурожаат қилувчи фуқаролар тегишли қонунлардан етарлича хабардор эмас. Баъзи раҳбарлар, мансабдор шахсларнинг қонун талабларига бепарволик билан муносабатда бўлиши, инсон ҳуқуқлари асосларини билмаслиги ҳамон фуқаролар ҳуқуқлари бузилишининг жиддий сабабларидан бири бўлиб қолмоқда.

Дилмурод САЪДУЛЛАЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзХДП фракцияси аъзоси:

– Мурожаат қилиш ҳуқуқи тўсиқсиз амалга оширилиши фуқаролар ва давлат органлари ўртасидаги муносабатни демократлаштиришда муҳим аҳамият касб этади. Омбудсман томонидан олиб борилган тизимли мониторинг натижалари ва хулосалари давлат органларининг фуқаролар мурожаатлари билан ишлашга доир фаолиятини такомиллаштириш, инсон ҳуқуқларига ҳурматни шакллантиришда зарур манба вазифасини ўтайди.

Партиямиз Сайловолди дастурида фуқароларнинг сиёсий-ҳуқуқий фаол бўлиши, ислоҳотларнинг самарадорлигини оширишда бевосита иштирок этиши, шунингдек, ижро ҳокимияти, мансабдор шахсларнинг масъулиятини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Фракциямиз мурожаатларнинг ўз вақтида ва самарали кўриб чиқилиши аҳоли, электоратимиз вакилларини ўй­лантираётган турли ижтимоий масалалар жойларнинг ўзида ечим топишида муҳим аҳамиятга эга, деб ҳисоблайди. Шунинг учун биз фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, ҳал этиш тизимини такомиллаштириш масалаларидаги аниқ таҳлил ва тавсияларни алоҳида эътироф этган ҳолда, Инсон ҳу­қуқ­лари бўйича вакилнинг 2014 йилдаги фаолияти ҳақи­даги ҳисоботини қўллаб-қувватлаймиз.

Ҳисобот муҳокамасида депутатлар томонидан Омбудсманга 2015 йил – Кексаларни эъзозлаш йили деб эълон қилиниши муносабати билан фуқароларнинг пенсияга доир ҳамда малакали тиббий хизматдан фойдаланишга оид ҳуқуқлари таъминланишини мониторинг қилиб бориш бўйича вазифалар ҳам тавсия этилди.

Омбудсман ҳисоботи муҳокамасида кўтарилган масалалар ва билдирилган тавсиялар партиямиз Жамоатчилик қа­бул­хоналарининг фуқаролар, партия электорати вакиллари мурожаатлари билан ишлашини яхшилашда асос бўлиб хизмат қилади.

Депутатлар йиғилишда кун тартибидаги бошқа бўйича ҳам фракция позициясига асос бўладиган таклиф-мулоҳазалар билдиришди.

Фракция кўрилган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилди.

 

Гулруҳ ОДАШБОЕВА,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: