Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
10.02.2015

ШОҲМОТ БАЙРАМИ

Шу кунларда пойтахтимиздаги республика шоҳмот-шашка клубида 8 ва 10 ёшгача бўлган ўғил-қизлар ўртасида Ўзбекис­тон чемпионати қизғин давом этмоқда.

Мусобақада юздан зиёд ёш шоҳмот усталари ўзаро дона суриш­япти. Учрашувлар швейцарча тизимда ўтказилмоқда.

Олтинчи турдан сўнг, 8 ёшгача бўлган ўғил болалар баҳсида Исломбек Синдоров (Тошкент) — 6, Акобирхон Сайдалиев (Самарқанд) ва Оқжол Раҳматуллаев (Тошкент вилояти)лар бештадан очко жамғариб, пешқадамлик қилишяпти.  Қизлар ўртасида эса Севинч Турдимуродова (Сурхондарё) 5,5 очко билан биринчи ўринни эгаллаб турган бўлса, навоийлик Шаҳзода Башриддинова ҳисобида 5 очко бор. Пойтахтлик Лиана Огай (4,5) учинчи ўринда бормоқда.

— Мусобақага икки нафар шогирдим билан келганман, — дейди сурхондарёлик Қурбонмурод Бакиров. — Ҳозирда олтинчи турдан сўнг, пешқадамлик қилаётган Севинч Турдимуродова Қизириқ туманидаги 3-мактабнинг 1-синфида ўқийди. У уч йилдан бери шоҳмот сирларини ўрганиб келади. Севинч биринчи марта шундай нуфузли мусобақада қатнашаётганлигига қарамай, ишонч билан дона суряпти. Унинг дугонаси Муаттар Жўраевадан ҳам умидимиз катта.

10 ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасида эса олти имкониятдан олти очко жамғарган Жавоҳир Синдоров якка пешқадам бўлиб турибди. Бир хил — 4,5 тадан очко жам­ғарган Тошмурод Тиловов (Навоий) ҳамда Алмас Раҳматуллаев (Тошкент вилояти) кейинги поғоналарни банд этиб турибди.

Қизлар ўртасида пойтахтлик Мафтуна Бобомуродова (6 очко) ва Моҳинур Ниғматуллаева (5 очко) етакчилик қилишяпти. Самарқандлик Сабрина Собирова ҳамда жиззахлик Чарос Исоқова эса 4,5 тадан очко жамғарган.

Мусобақалар давом этмоқда.

 

Самандар БОБОРАЖАБОВ,

ЎзДЖТУ талабаси.



DB query error.
Please try later.