Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Aprel 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 1 2 3 4 5
10.02.2015

ДЗЮДО: МАҲОРАТЛИ ПОЛВОНЛАР ВА УМИДЛИ ЁШЛАР

Пойтахтимиздаги «Ўзбекистон» спорт саройида дзюдо бўйича навбатдаги мамлакат чемпионати ўтказилди. Икки кун давом этган беллашувларда Тошкент шаҳри, барча вилоятлар ва Қорақалпоғистондан келган 374 нафар полвон ғолиблик учун татамига чиқди.

Мусобақанинг дастлабки кунида эркаклар тўртта (81 кг, 90 кг, 100 кг, ва +100 кг,) вазн тоифасида беллашдилар. Эътиборлиси, муросасиз кечган беллашувларда таниқли спортчилар билан бир қаторда кўплаб ёш ва истеъдодли полвонлар майдонга тушди.

81 кг, вазн тоифасида аксарият мухлислар жаҳон чемпионати совриндори Наврўз Жўрақобилов имкониятини юқори баҳолашаётган эди. Аммо у ярим финалда пойтахтлик Шуҳратжон Арслоновга имкониятни бой бериб қўйди. Ҳал қилувчи беллашувда мухлислар самарқандлик Темурхон Тўраев ҳамда Шуҳратжон Арслонов «дуэли»га гувоҳ бўлишди. Унда Арслонов рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади ва олтин медаль билан тақдирланди. Шунингдек, мусобақада Яҳё Имомов (90 кг), Фахриддин Шарипов (100 кг), Абдулла Тангриев (+100 кг) шоҳсупанинг юқори поғонасидан жой олдилар.

 Аёллар ўртасидаги дастлабки кунги учрашувлар якунида хоразмлик уч спортчи — Турсунпошша Нурматова (63 кг), Гулноза Матниёзова (70 кг), Кумуш Йўлдошева (78 кг) га тенг келадигани топилмади.

Баҳсларни Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Андрей Штурбабин раҳбарлигидаги мутахассислар кузатиб боришди.

Иккинчи кунги баҳслар янада шиддатли ва муросасиз кечди. Эркаклар ўртасида  Баҳром Иноятов (60 кг), Ҳамиджон Мўминов (73 кг, иккиси ҳам Тошкентдан), Ғиёсжон Бобоев (73 кг, Бухоро), Бахтиёр Менглиев (мутлақ, Сурхондарё) барча рақибларини енгиб, олтин медаллар билан тақдирланди.

Қувонарлиси, бултур Хитойнинг Нанкин шаҳрида ўтган Бутунжаҳон ўсмирлар ёзги олимпиадасида шахсий беллашувларда бронза, жамоавий учрашувларда олтин медалга сазовор бўлган сурхондарёлик Суҳроб Турсунов (73 кг)нинг Ўзбекистон чемпионатидаги иштироки мутахассисларда илиқ таассурот қолдирди. У катталар ўртасида кечган беллашувларда илк маротаба қатнашишига қарамай, бронза медалини қўлга киритди.

Аёллар ўртасида эса Нодира Гулова (48 кг, Самарқанд), Дилдора Убайдуллаева (52 кг, Сурхондарё), Шоҳида Назарова (57 кг, Тошкент шаҳри), Раҳима Йўлдошева (мутлақ, Хоразм) шоҳсупанинг юқори поғонасига кўтарилди.

Эслатиб ўтамиз, мамлакатимиз терма жамоаси шу ойнинг охирги ҳафтасида Варшава (Польша)да бўладиган Европа кубоги баҳсларида юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Унда 2016 йили ўтказиладиган Рио-де-Жанейро олимпиадаси йўлланмалари учун рейтинг очколари ўйналади.

 

Эркин ХОЛБОБО,

«Ўзбекистон овози» мухбири.




DB query error.
Please try later.