Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
07.02.2015

ИНСОН ҲУҚУҚ ВА МАНФААТЛАРИНИ

ҳимоя қилиш — долзарб масала

Тошкентда «Инсон манфаати, ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашда журналистларнинг масъулияти» мавзусида давра суҳбати ҳамда «Инсон ҳуқуқлари — журналистлар нигоҳида» Республика танлови ғолибларини тақдирлаш тадбири бўлиб ўтди.

Тадбир Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази ҳамда Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси ҳамкорлигида ташкил этилди. Анжуманда юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар аввало, инсон қадр-қимматини юксалтириш, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга қаратилгани билан аҳамиятли экани қайд этилди.

Шу билан бирга, оммавий ахборот воситаларининг бу борадаги фаоллиги ва масъулиятини янада ошириш, тегишли вазирлик ва идоралар, инсон ҳуқуқлари бўйича иш олиб бораётган ташкилотлар вакиллари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Давра суҳбатида, шунингдек, бу борада олиб борилаётган ишлар, режа ва мақсадлар, бартараф этилиши лозим бўлган айрим муаммолар ҳақида сўз борди. Журналистик текширув олиб бориш, журналистнинг қонуний фаолиятига аралашишга йўл қўймаслик каби масалаларда берилган саволларга мутахассислар атрофлича жавоб қайтарди.

Тадбир якунида «Инсон ҳуқуқлари — журналистлар нигоҳида» танлови ғолиблари тақдирланди.

 

Аҳмад ЮСУПОВ

 



DB query error.
Please try later.