03.02.2015

ҲАРАКАТ ДАСТУРИ БАЖАРИЛИШИ КЕРАК

Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, опа-сингилларимизнинг оғирини енгил қилиш, уларнинг қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариш кўп жиҳатдан оиладаги муҳитга боғлиқ.

ЎзХДП «Фаол аёллар» қаноти Қорақалпоғистон республика бўлими Амударё туманида «Соғлом бола соғлом оилада камол топади» мавзусида ўтказган тадбирда шу масалага алоҳида эътибор қаратилди.

Унда партия фаоллари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги партия фракцияси аъзолари, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди туман бўлими, «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия жамғармаси бўлими, «Фаол аёллар» қаноти аъзолари иштирок этди.

Тадбирда хотин-қизлар ва ёш оилаларнинг тиббий маданиятини ошириш, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар депутатларини жалб қилган ҳолда хотин-қизлар ва болаларга кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ўрганиш, бу борада «Фаол аёллар» қаноти олдида турган вазифалар муҳокама этилди.

Маҳаллий Кенгашлардаги ЎзХДП гуруҳларининг фаолиятини жонлантириш, уларнинг минтақаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг аниқ вазифаларини ҳал қилишдаги таъсирини кучайтириш мақсадида 2015 йилга мўлжалланган амалий Ҳаракат дастури қабул қилинган. Унда болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш, тумандаги қишлоқ врачлик пунктларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, малакали мутахассислар билан таъминлаш масалаларини ўрганиш каби вазифалар ҳам белгиланган.

Тадбирда партия ташкилоти ва депутатларнинг бу борадаги ҳамкорлигини кучайтириш бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди.

 

Санемхон ЖУМАМУРАТОВА,

ЎзХДП Қорақалпоғистон республика кенгаши бўлим мудири.




DB query error.
Please try later.