Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Noyabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
29 30 31 1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 1 2
27.01.2015

ХАТОЛАРНИ ТАН ОЛМАСДАН ТУРИБ,

уларни бартараф этиб бўлмайди

Парламентимизда ва маҳаллий вакиллик органларида фракциялар ёки айрим депутатлар ўртасида доимо фикрлар қарама-қаршилиги, мунозаралар бўлиши керак.

Президентимизнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузасида парламент фаолияти холис таҳлил этилди, муҳим вазифалар белгиланди. Халқ депутат­лари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳларининг давлат бошқаруви органлари устидан назоратини кучайтириш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича аниқ таклиф, муқобил дастурларни илгари суриш борасидаги фаолиятини қайта кўриб чиқиши лозимлиги таъкидланди. Ҳозирда сиёсий партиялар вакиллари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳлари томонидан маъруза ва ундан келиб чиқадиган вазифалар қизғин ўрганилмоқда, зарур чора-тадбирлар белгиланмоқда.

Бахтиёр ШУКУРОВ, «Пастдарғом ҳақиқати» газетаси бош муҳаррири, халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашидаги ЎзХДП гуруҳи аъзоси:

— Маърузада партия ва фракцияларнинг у ёки бу қонун бўйича позицияси, ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий тараққиётнинг муҳим масалаларига доир фракциялараро баҳс-мунозаралар мазмун-моҳиятидан кенг жамоатчилик ва сайловчиларни ҳар томонлама тўлиқ хабардор қилиш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди. Ҳақиқатан ҳам, бугунги кунда фракциялар, шунинг­дек, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳлари фаолия­тини кенг оммага етказиш муҳим аҳамиятга эга. Тўғрисини тан олиш керакки, ҳозирда маҳаллий Кенгашлар фаолияти оммавий ахборот воситаларида етарли даражада ёритилмаётир. Шу боис Президентимиз мазкур масалада оммавий ахборот воситаларининг фаоллиги талаб даражасида эмаслигини таъкидлади.

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолиятининг минтақавий ­нашрларда ёритилиши жуда муҳим масала. Чунки маҳаллий Кенгашлар сессиялари, доимий комиссия мажлислари, партия гуруҳлари йиғишларида ўша ҳудудга тегишли бўлган муҳим масалалар, туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш фаровонлигини таъминлаш бўйича долзарб вазифалар муҳокама этилади. Шунинг учун бу жараёнлардан аҳолининг хабардорлигини ошириш, масалалар муҳокамаси натижалари ҳақида сайловчи ва электорат вакилларига тўлақонли ахборот ёки маълумотлар етказиш муҳим аҳамиятга эга.

Бу борада, биринчи навбатда, депутатларнинг фаоллигини ошириш, уларнинг муҳокама этилаётган Давлат дастурлари, берилаётган муқобил таклифлар, депутатлик сўровлари билан боғлиқ чиқишларини кўпайтириш лозим. Шунда аҳоли ўзи сайлаган депутат, у овоз берган сиёсий партия фаолияти ҳақида тўлароқ маълумотга эга бўлади.

Шу билан бирга, маърузада депутатларнинг сайловчилар билан ишлашини тубдан яхшилаш масаласи кўтарилди. Очиғини тан олиш керак, баъзан маҳаллий Кенгаш депутатларининг сайловчилар билан учрашувларида расмиятчиликка йўл қўйилади. Ваҳоланки, аҳолини ўйлантираётган масалаларга сайловчилар билан учрашувларда ойдинлик киритилиши муаммолар очиқ таҳлил этилиши керак. Шу боис депутат сайловчи билан учрашувга доимо тайёр бўлиши, зиммасига юклатилган вазифани чуқур ҳис қилиши талаб этилади...

Айхан МУСАЕВА, Боёвут туманидаги «Усмонобод» маҳалла фуқаролар йиғини раисининг диний-маърифат ва маънавий-ахлоқий масалалар бўйича  маслаҳатчиси, халқ депутатлари Сирдарё вилоят Кенгашидаги ЎзХДП гуруҳи аъзоси:

— Президентимиз маърузасини қайта-қайта ўқир эканман, вакиллик ҳокимияти олдида турган вазифалар қанчалар масъулиятли эканини янада чуқурроқ ҳис этдим. Тўғриси, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги депутатлар зиммасида ҳам Қонунчилик палатаси депутатидан кам бўлмаган вазифалар борлигини англадим. Президентимиз парламентимизда фракциялар ўртасида доимо фикрлар қарама-қаршилиги, мунозаралар бўлиши кераклиги, айнан шу ерда сиёсий партияларнинг дастурий мақсадлари, манфаатлари ифода этилиб, депутатлар ўз фикрларини илгари сурадиган кучли баҳс ва рақобат бўлиши муҳим аҳамиятга эга эканини қайд этди.

Дарҳақиқат, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳлари ўртасидаги баҳс-мунозаралар, ғоя ва дастурлар атрофидаги рақобат қанчалик кескин бўлса, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қанча кўп муқобил таклифлар берилса, ўша ҳудудда ривожланиш, ўсиш шунча тезлашади. Шу боис келгуси фаолиятимизда жойлардаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этиш бўйича тизимли иш олиб боришимиз, электорат манфаатларини ҳимоя қилиш йўлидаги амалий ишларни янада кўпайтиришимиз лозим.

Шунингдек, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари сессияларида масъул раҳбарларнинг ахборот ва ҳисоботларини эшитиш амалиётини янада такомиллаштириш лозим. Бунда депутатнинг шахсий ташаббускорлиги, айниқса, муҳим аҳамиятга эга. Хусусан, депутатлик сўрови институтидан самарали фойдаланиш, ундан электоратимиз бўлган — ижтимоий ҳимояга муҳтож, жисмоний имконияти чекланган кишилар, пенсионерлар, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари манфаатларини таъминлаш йўлида фойдаланиш зарур.

Бундан ташқари, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси ҳамда маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳлари ўртасидаги ҳамкорликни янада такомиллаштириш, уларнинг бир бутун механизм сифатида ишлашини ташкил этиш зарур. Чунки маҳаллий Кенгаш депутати амалиётга яқинроқ бўлиб, жойлардаги муаммолар ҳақида тўлиқ тасаввурга эга бўлади. Қонун лойиҳаларини муҳокамалардан ўтказиш жараёнида ана шундай ўзаро ҳамкорлик қонунларнинг янада сифатли ва ҳаётий бўлиши, энг асосийси, тўлиқ амалиётга жорий этилишида муҳим ўрин тутади.   

Бизга яратилган барча ҳуқуқий ва ташкилий асослардан фойдаланган ҳолда, маърузада билдирилган танқидий фикрлардан ҳар биримиз тўғри хулоса чиқариб олишимиз, белгиланган вазифаларни сидқидилдан адо этишимиз лозим...

Президентимиз алоҳида таъкидлаганидек, йўл қўйилган камчилик ва хатоларни тан олмасдан, иқрор бўлмасдан туриб, уларни бартараф этиш оғир кечади. Шу боис бугун барча даражадаги депутатлар бундан тўғри хулоса чиқариши, камчиликларни тугатиш бўйича тизимли иш олиб бориши талаб этилади.

 

Нурали ОРИПОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.




DB query error.
Please try later.