17.01.2015

Округ сайлов комиссиялари тузилди

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссияларини тузиш ва уларнинг шахсий таркибини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилинди. 

Марказий сайлов комиссиясининг аввалги мажлисида “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги қонуннинг 9 ва 14-моддаларига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри чегаралари доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи сайлов округларини тузиш тўғрисида қарор қабул қилинган эди. 

Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов жамоатчилик орасида обрў-эътиборга эга бўлган кишилардан округ сайлов комиссияси аъзолигига танлаб олинган номзодлар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг 2015 йил 13-14 январь кунлари бўлиб ўтган мажлисларида муҳокама қилинганидан сўнг Марказий сайлов комиссиясига тасдиқлаш учун тавсия этилганини маълум қилди. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссиялари рўйхати, манзили ва телефон рақамлари маҳаллий матбуотда эълон қилинади. 

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича асосий тадбирлар дастурини амалга ошириш билан боғлиқ бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди. 

Сардор Тожиев, ЎзА 


DB query error.
Please try later.