Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
08.01.2015

ЎЗХДП ФРАКЦИЯСИ ТУЗИЛДИ

6 январь куни Ўзбе­кистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгашида партиядан Олий Мажлис ­Қо­нун­чилик палатасига сай­ланган де­пу­тат­ларнинг таъсис йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда, аввало, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига сайлов юксак ташкилий савияда, умумэътироф этилган демократик меъёрларга мувофиқ ўтгани, очиқлик, ошкоралик ҳамда транспарентлик тамойилларига амал қилингани таъкидланди.

— «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси» ғояларининг ҳаётга изчил татбиқ этилаётгани фуқароларнинг сайлаш, сайланиш ҳуқуқини кафолатлашда, сиёсий партияларнинг дастурий мақсадларини амалга ошириш имкониятини кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда, — деди ЎзХДП Марказий Кенгаши раиси Ҳотамжон Кетмонов. — Сайлов кампанияси даврида барча сиёсий партияларга тенг шароит, кенг имкониятлар яратилди. Вакиллик ҳокимиятининг асослари мустаҳкамлангани, ҳуқуқий мақоми, айтиш мумкинки, обрўси оширилгани натижасида бу галги сайлов партиялараро кескин рақобат руҳида ўтди. Ҳар бир депутатлик ўрни учун кураш қизғин кечди.

Сиёсий партиялар, улардан кўрсатилган номзодлар сайловчиларга ўз ғоя ва мақсадларини етказиш, шу орқали халқимиз ишончини қозониш йўлида бор куч ва имкониятларини ишга солди. Сайлов кампанияси даврида ЎзХДПдан кўрсатилган номзодлар сайловчилар билан ўтказган учрашувларда партия­миз ғоялари, дастурий мақсадларини, уларнинг аҳамиятини тўлиқ очиб беришга ҳаракат қилди.

Вакиллик ҳокимиятига бу галги сайлов яна шуниси билан аҳамиятли бўлдики, сайлов кампанияси, сайловолди ташвиқоти жараёнларида сайловчилар юқори фаоллик кўрсатди, депутатликка номзодлар билан учрашувларда муайян соҳа ва тармоқларнинг истиқболи, ўткир ижтимоий масалалар ҳақида фикрлар билдирди, асосли саволлар билан мурожаат қилди. Бу фуқароларимизда жамият миқёсида фикрлаш салоҳияти ошганининг, мамлакатимизда демократик онг ва тафаккур ўсиб бораётганининг, ҳар бир сайловчи ўзи ишлаётган соҳа, истиқомат қилаётган ҳудуд равнақи, келажаги ҳақида қайғураётганининг ифодаси, ҳаётий исботи бўлди...

Шуларга асосланиб, Ўзбекистон Халқ демократик партияси мамлакатимизда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига бўлиб ўтган сайловга юқори сиёсий баҳо берди.

Сайловнинг умумий натижаларига кўра, Ўзбекистон Халқ демократик партияси Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 27 депутатлик ўрнини қўлга киритди. Сайланган депутатлар турли соҳа вакиллари ҳисобланади, уларнинг 8 нафари олдинги чақириқда парламент қуйи палатаси депутати бўлиб фаолият юритган.

«Сиёсий партиялар тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги ва «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги Қонунларга мувофиқ, Ўзбекистон Халқ демократик партияси Олий Мажлис Қонунчилик палатасида янги сайланган депутатлардан иборат фракциясини тузиш ҳуқуқига эга бўлди.

Йиғилишда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясини тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Фракция раҳбарлигига ЎзХДП Марказий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ҳотамжон Кетмонов сайланди.

Шундан сўнг депутатлар фракция фаолияти билан боғлиқ устувор масалалар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

— Бу галги сайлов профессионал, яъни икки палатали парламент тизимига ўтганимиздан кейинги учинчи сайлов бўлди, — деди фракция аъзоси Абдуғаффор Қирғизбоев. — Ўтган вақт мобайнида парламентнинг регламенти, яъни ишлаш тартиби, масалаларни муҳокама қилиш жараёнлари тубдан такомиллашди, ҳар бир депутат, ҳар бир фракциянинг фикри, позицияси албатта ҳисобга олинадиган бўлди. Натижада сиёсий партияларнинг ўз Сайловолди дастурини амалга ошириш, ғоя ва мақсадларини рўёбга чиқариш имконияти орт­ди. Шуни ҳам асло унутмаслигимиз керакки, парламентнинг мавқеи, ваколатлари, фаолият кўлами кенгайгани сари у ерда ишлайдиган депутатларнинг масъулияти, салоҳияти, талабчанлиги ҳам ўсиб бориши тақозо этилади. Ҳар биримиз бу ҳақда яна бир бор жиддий ўйлаб кўришимиз, 400 минг нафарга яқин партиямиз аъзолари, сайловчилар билдирган ишончни оқлашимиз керак.

— Партиямиз Сайловолди дастурида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ижтимоий самарадорлигини кучайтиришни стратегик йўналиш сифатида белгилаб олди, — деди фракция аъзоси Комила Каромова. — Аҳоли бандлигини таъминлаш, давлат идоралари раҳбар ходимларининг масъулиятини ошириш, парламент ҳамда жамоатчилик назоратини кучайтириш, товарлар ва хизматлар мақбуллигига эришиш, таълим, уй-жой-коммунал, тиббий хизматлар сифатини янада ошириш масалалари бўйича таклифларимизни илгари сурдик. Ана шу ғояларни амалга оширамиз, деб ваъда берганимиз учун сайловчилар бизга ишонч билдиришди. Демак, Сайлов­олди дастуримиздан ўрин олган масалалар ҳаётимизда жуда долзарб бўлиб турибди. Биз, фракция аъзолари уларнинг рўёбга чиқишига масъул кишилармиз.

Ўтган даврдаги фаолиятимиз таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, ишимизда муайян ижобий ўзгаришлар билан бирга, хато-камчиликларга ҳам йўл қўйилди. Қонун лойиҳалари бўйича партиявий позицияни шакллантиришда, электорат манфаатларига хизмат қиладиган таклифлар ишлаб чиқишда қатъият ва талабчанлик ҳар доим ҳам етишмади. Қонунлар ижроси устидан мунтазам ва самарали парламент назорати ўрнатиш ишларини изчил йўлга қўя олмадик. Бундай хато-камчиликлардан хулоса чиқаришимиз, уларни бартараф этиш ҳақида биргаликда ўйлашимиз, парламент депутати, деган юксак мақомга ҳар томонлама муносиб бўлишимиз зарур.

Йиғилишда қабул қилинган қарорлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига тақдим этилди.

 

Тўлқин ТЎРАХОНОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.