08.01.2015

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи сайлов округларини тузиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг қарори 

“Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9, 14-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясиқарор қилади: 

1. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри чегаралари доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи қуйидаги сайлов округлари тузилсин: 

1-Қорақалпоғистон сайлов округи 

Округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил – Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги биноси, Нукус шаҳри, У.Татибоев кўчаси, 19-уй. Сайловчилар сони – 1159795 киши. 
Қорақалпоғистон Республикаси чегараси доирасида. 

2-Андижон сайлов округи 

Округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил – вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси биноси, Андижон шаҳри, Алишер Навоий кўчаси, 32-уй. Сайловчилар сони – 1923333 киши. 
Андижон вилояти чегараси доирасида. 

3-Бухоро сайлов округи 

Округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил – вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси биноси, Бухоро шаҳри, Алишер Навоий шоҳ кўчаси, 3-уй. Сайловчилар сони – 1229045 киши. 
Бухоро вилояти чегараси доирасида. 

4-Жиззах сайлов округи 

Округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил – Республика Маънавият тарғибот маркази вилоят бўлими биноси, Жиззах шаҳри, Шароф Рашидов шоҳ кўчаси, 70-уй. Сайловчилар сони – 813965 киши. 
Жиззах вилояти чегараси доирасида. 

5-Навоий сайлов округи 

Округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил – “Фарҳод” маданият саройи биноси, Навоий шаҳри, Халқлар дўстлиги шоҳ кўчаси, 67-уй. Сайловчилар сони – 628592 киши. 
Навоий вилояти чегараси доирасида. 

6-Наманган сайлов округи 

Округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил – Ёшлар маркази биноси, Наманган шаҳри, Алишер Навоий кўчаси, 15-уй. Сайловчилар сони – 1713268 киши. 
Наманган вилояти чегараси доирасида. 

7-Самарқанд сайлов округи 

Округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил – Самарқанд давлат университети қошидаги 2-академик лицей биноси, Самарқанд шаҳри, Рудакий кўчаси, 237-уй. Сайловчилар сони – 2294602 киши. 
Самарқанд вилояти чегараси доирасида. 

8-Сирдарё сайлов округи 

Округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил – вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси биноси, Гулистон шаҳри, Мустақиллик кўчаси, 66-уй. Сайловчилар сони – 513100 киши. 
Сирдарё вилояти чегараси доирасида. 

9-Сурхондарё сайлов округи 

Округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил – 1-болалар мусиқа ва санъат мактаби биноси, Термиз шаҳри, Алишер Навоий кўчаси, 12-“В” уй. Сайловчилар сони – 1515308 киши. 
Сурхондарё вилояти чегараси доирасида. 

10-Тошкент вилояти сайлов округи

Округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил – вилоят молия бошқармаси биноси, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Амир Темур шоҳ кўчаси, 17-уй. Сайловчилар сони – 1905858 киши. 
Тошкент вилояти чегараси доирасида. 

11-Фарғона сайлов округи 

Округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил – Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Фарғона вилояти кенгаши биноси, Фарғона шаҳри, Сайилгоҳ кўчаси, 27-уй. Сайловчилар сони – 2342899 киши. 
Фарғона вилояти чегараси доирасида. 

12-Хоразм сайлов округи 

Округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил – “Баркамол авлод” болалар маркази биноси, Урганч шаҳри, Ғафур Ғулом кўчаси, 1-уй. Сайловчилар сони – 1127706 киши. 
Хоразм вилояти чегараси доирасида. 

13-Қашқадарё сайлов округи 

Округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил – “Ўзгеобурғунефтгаз” акциядорлик компанияси биноси, Қарши шаҳри, Мустақиллик кўчаси, 35-уй. Сайловчилар сони – 1903740 киши. 
Қашқадарё вилояти чегараси доирасида. 

14-Тошкент шаҳар сайлов округи 

Округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил – Тошкент шаҳар ҳокимлиги маъмурий бинолардан фойдаланиш департаментига қарашли бино, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Амир Темур шоҳ кўчаси, 14-уй. Сайловчилар сони – 1726841 киши. 
Тошкент шаҳри чегараси доирасида. 

2. Мазкур қарор матбуотда эълон қилинсин. 

Марказий сайлов комиссияси Раиси М.Абдусаломов 

Тошкент шаҳри, 2015 йил 7 январь 


DB query error.
Please try later.