Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
16.12.2014

БИЗНИНГ НОМЗОДЛАРГА ОВОЗ БЕРИНГ!

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига бўлиб ўта­диган сайловларга мам­лака­тимизнинг барча ҳудудлар­ида пухта тайёргарлик кў­рил­моқда. Жойларда сай­ловчиларни сиёсий партия­ларнинг Сайловолди дастур­лари билан таништириш ишлари, депутатликка номзод­ларнинг сайловолди учра­шув­лари қизғин давом этаяпти.

Андижон вилояти 11-Бўз сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод, Ўзбекистон ХДП партияси Марказий Кенгаши раиси Ҳотамжон Кетмонов сайловчилар билан қатор учрашувлар ўтказди.

Юзма-юз мулоқотлар давомида номзод сайловчиларга Ўзбекистон Халқ демократик партияси Сайловолди дастури, унинг ҳаётимиздаги аҳамиятли жиҳатлари ҳақида батафсил маълумотлар берди.

Хусусан, номзод партия электорати ҳисобланган ижтимоий ҳимояга эҳтиёжманд аҳоли бандлигини таъминлаш, янги иш жойлари ташкил этиш, ишчи-ходимлар учун муносиб меҳнат муносабатларини яратиш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоялаш, қишлоқда ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, аҳолига кўрсатилаётган тиббий ва коммунал хизматлар сифатини ошириш масалалари, уларни ҳал этиш бўйича ЎзХДП илгари сураётган ғоялар қанчалик муҳимлигини аниқ мисоллар асосида қиёслаб берди.

Сайловчилар Халқ демократик партия­сининг ўтган сайловдан буён эришган ютуқлари, амалий ишлари билан қизиқди, мустақил ҳаётга кириб келаётган ёшлар, жумладан, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг ишга жойлашиш кафолатини мустаҳкамлаш, пенсия таъминоти ва ижтимоий нафақаларнинг янада самарали тизимини жорий этиш масалаларида саволлар билан мурожаат қилди. Ҳотамжон Кетмонов ЎзХДП мамлакатимизда катта сиёсий тажриба тўплаган партия эканини таъкидлаб, берилган саволларга батафсил жавоб қайтарди.

Таъкидлаш керакки, номзодлар билан бўлаётган учрашувларда сайловчиларнинг ҳуқуқий билими, сиёсий фаоллиги ошгани яққол намоён бўлмоқда. Улар ўз шахсий муаммоларини эмас, кўпроқ ҳудудларга, жамиятга дахлдор масалаларни кўтаришмоқда.

Тошкент шаҳридаги 128-Саноат сайлов округи ҳудудида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар билан учрашувлар баҳс-мунозаларга бой тарзда ўтди. Унда Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан номзод Рустам Комилов ҳам иштирок этди.

Мазкур сайлов округи ҳудудида кўплаб корхона-ташкилот ҳамда таълим муассасалари жойлашгани боис, учрашув чоғида асосий эътибор аҳоли бандлиги масалаларига қаратилди. Номзоднинг таъкидлашича, меҳнатга лаёқатли аҳоли кўп бўлган ҳудудларда аҳолининг барқарор равишда етарли маош олиб туришини таъминлаш мақсадида саноат корхоналарини ривожлантириш ва янги иш ўринлари ташкил этишни қўллаб-қувватлашга ихтисослашган махсус минтақавий жамғармалар тузишни рағбатлантириш лозим. Шунингдек, ҳар бир туман ва шаҳар миқёсида коллеж битирувчиларининг мутахассислиги бўйича бандлигини таъминлашга қаратилган янада тизимли режаларни ишлаб чиқиш, уларни ижро этиш бўйича масъулиятни ошириш зарур.

Учрашув чоғида туман аҳолиси, ўқитувчилар ҳамда талаба-ёшлар Халқ демократик партиясининг ушбу масалалардаги позициясига катта қизиқиш билдирди, номзод билан қатор масалалар ҳақида фикр алмашишди.

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан кўрсатилган номзодларнинг сайловчилар билан учрашувлари давом этмоқда. Бизнинг номзодлар билан яқиндан танишинг ва улар учун овоз беринг!

 

ЎзХДП Марказий Кенгаши

Матбуот хизмати хабарлари асосида тайёрланди.

 

49-Янгиқўрғон сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Абдуғаффор Қирғизбоев олдинги сайловда ҳам мазкур округдан депутат этиб сайланган. Шунинг учун номзод учрашувларда депутатлик фаолиятида амалга оширган ишлари, кўрсатган ташаббуслари, келгуси режа ва мақсадларига тўхталмоқда.

Хусусан, номзод сайловчиларга Ўзбекистон Халқ демократик партия­си ўтган давр мобайнида амалга оширган ишлар, партия фракцияси ташаббуслари асосида қонунчиликка киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, уларнинг ҳаётимиздаги аҳа­мияти юзасидан маълумот бермоқда.

Юзма-юз мулоқотлар чоғида номзод сайловчиларга жамиятимиз ҳаётининг турли соҳаларига тааллуқли қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш, уларни парламент муҳокамаси учун тайёрлаш, қонунлар ижросини таъминлаш жараёнлари, шунингдек, суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар ҳақида атрофлича маълумот берди. Қонун лойиҳалари муҳокамаси жараёнида жамоатчилик фикри эътиборга олиниши, парламент назоратининг самарадорлигини янада ошириш, таълим олиш, касб-ҳунар ўрганиш кафолатларини мустаҳкамлаш ва буларнинг аҳамияти тўғрисида фикр-мулоҳазаларини билдирди. ЎзХДП Сайловолди дастурининг ҳаётий ва устувор жиҳатлари ҳақида тўхталди.

Сайловчилар мамлакатимизда ижтимоий соҳани ривожлантириш бўйича қилинаётган ишлар, бу борада ЎзХДП илгари сураётган ғоялар, лойиҳалар хусусида саволлар билан мурожаат қилди. Депутатликка номзод уларга батафсил жавоб берди.

— Бугунги сайловчи олдинги сайловлардагига нисбатан ҳар томонлама фаоллашган, — дейди сайлов округи ҳудудидаги 596-сайлов участкаси котиби Шавкатжон Мирабдуллаев. — Улар депутатликка номзодлар билан учрашувлар жараёнида ўз савол ва таклифларини дадиллик билан билдирмоқда. Ўз ҳудудидаги масалаларни асослаб ўртага қўймоқда. Умуман, номзодлар ва сайловчилар ўртасида бўлиб ўтаётган учрашувлар таҳлили бу йилги сайловлар ҳар томонлама юқори савияда, кескин курашлар асосида ўтишини кўрсатмоқда.

 

Носиржон ДЕҲҚОНОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.