04.12.2014

ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИ НОМЗОДЛАРИГА ОВОЗ БЕРИНГ!

Жиззах вилояти

 

Баходир НАЗАРОВ (29-Жиззах сайлов округи)

1966 йилда Бахмал туманида туғилган. Ҳозирги Ўзбекистон Миллий университетини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1992 йилда Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти марказий қўмитаси йўриқчилигидан бошлаган. Ке­йинчалик «Жиззах ҳақиқати» газетаси мухбири, бўлим мудири, масъул котиби, вилоят ҳокимлигининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари котибияти референти, бош мутахассиси, ташкилий-назорат гуруҳи бош мутахассиси, вилоят ҳокимининг ёрдамчиси вазифаларида ишлаган. 2012 йилдан «Жиззах ҳақиқати» ва «Джизакская правда» газеталари бош муҳаррири.

Уни вилоятда кўпчилик салоҳиятли, меҳнатсевар мутахассис, қалами ўткир журналист сифатида яхши билади ва ҳурмат қилади. Журналистларнинг малакасини ошириш, газеталарнинг савиясини яхшилаш, уларнинг тобора ўқимишли, мазмунли ва таъсирчан бўлишини таъминлаш борасида қатор ташаббусларни илгари сурмоқда. У камчиликлар, ҳаётда учраб турадиган нуқсонларга нисбатан муросасиз, қатъиятли, ўзига ва ўзгаларга талабчан.

— Касбим журналист бўлгани сабабли турли касб-корли кишилар даврасида кўп бўламан, — дейди у. — Бугун улар юртимизда кечаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлардан, жойларда бўлаётган қиёси йўқ ўзгаришлардан, яратувчилик ишларидан, кундан кунга яхшиланиб бораётган турмушларидан рози бўлиб ҳаёт кечирмоқда. Аммо, айрим ҳолларда жойларда бўлаётган бюрократик қарашлар, ўзибўларчилик, лоқайдликларнинг ҳам гувоҳи бўляпмиз. Бундай вазиятда вакиллик ҳокимияти ҳокимликлар, вазирликлар, ҳукумат олдига тегишли ижтимоий масалаларни қўйиши лозим, деб ҳисоблайман.

Мен Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати этиб сайлансам, аввало, иқтисодий ислоҳотларнинг ижтимоий самарасини ошириш юзасидан парламент назоратини кучайтириш таклифи билан чиқишни мақсад қилганман. Бундан ташқари, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини жадал ривожлантириш, айниқса, қишлоқ аҳли турмушини янада фаровон қилишга йўналтирилган қонунларни такомиллаштириш учун астойдил ҳаракат қиламан.

Баходир Назаровнинг мамлакатимизда олиб борилаётган сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларга бағишлаб ёзган қатор публицис­тик мақолалари жамоатчилик томонидан кўп бор эътироф этилган.

 

Зулайхо АКРАМОВА (30-Дўстлик сайлов округи)

1970 йилда Бахмал туманида туғилган. Жиззах давлат педагогика институтини, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бош­қаруви академиясини тамомлаган. Мутахассислиги — бошланғич таълим ўқитувчиси.

1992-2002 йилларда Бахмал туманидаги 16-мактаб ўқитувчиси, туман халқ таълими бўлими услубчиси, туман ҳокимлигининг умумий бўлими референти, «Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фонди туман бўлими раиси, «Оила» илмий-амалий маркази Жиззах вилоят бўлими етакчи мутахассиси, вилоят Касаба уюшмалари бирлашмаси референти бўлиб фаолият юритган.

2002-2011 йилларда «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Жиззах вилоят Кенгаши болалар ташкилоти раиси, ташкилий кадрлар ва ахборот-таҳлил бўлими бошлиғи, Жиззах вилоят ҳокимлигида котибият мудири лавозимларида ишлаган. 2011 йилдан Жиззах вилоят Архив иши ҳудудий бошқармаси бошлиғи.

– Депутат бўлиб сайлансам, йирик корхоналарда касаначилик иш жойларини ташкил этиш механизмларини янада такомиллаштириш, уларнинг меҳнат ҳуқуқи кафолатини таъминлаш, шулар орқали аёллар ва жисмоний имкониятлари чекланган шахсларни меҳнатга жалб қилишни кенгайтириш бўйича қонунчиликни ривожлантириш, улар бажарилиши устидан изчил депутатлик, парламент назорати олиб бориш учун ҳаракат қиламан, — дейди у. — Масалан, ўз уйида дурадгорлик, тунукасозлик, косиблик, кулолчилик, каштачилик, зардўзлик каби ҳунарлар билан шуғулланадиган кишилар ишини қонуний асосда оилавий тадбиркорликка айлантириш учун тижорат банкларидан имтиёзли микрокредитлар олишнинг ҳуқуқий механизмларини соддалаштириш бўйича ташаббуслар билан чиқишни режалаштирганман.

Зеро, бунинг натижасида норасмий меҳнат қилаётган кишиларнинг фаолияти қонуний тартибда йўлга қўйилади, уларнинг ижтимоий муҳофазаси таъминланади ҳамда жойларда ишлаб чиқариш жадал ривожланади.

Зулайхо Акрамова қаерда ишламасин, ўзини билимли, малакали ва тажрибали мутахассис сифатида намоён этиб келмоқда.

 

Равшан CУЮНДИКОВ (31-Зарбдор сайлов округи)

1966 йилда Зарбдор туманида туғилган. Жиззах давлат педагогика институтини тамомлаган. Мутахассислиги — жисмоний тарбия ўқитувчиси.

Меҳнат фаолиятини Зарбдор туманидаги мактабда жисмоний тарбия фани ўқитувчилигидан бошлаган. 1991-1995 йилларда Зарбдор туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида футбол мураббийси вазифасида фаолият кўрсатган. 1995 йилдан мазкур мактаб директори.

У малакали мураббий ва масъулиятли раҳбар. Узоқ йиллардан бери ёшларни жисмонан бақувват, руҳан соғлом қилиб вояга етказишдек эзгу мақсадга хизмат қилиб келмоқда.

— Сифатли таълим ва касб-ҳунар ўрганишнинг барча учун тенг ва ижтимоий жиҳатдан мақбул тизимини янада такомиллаштириш муҳим масала, — дейди у. — Бу айниқса, қишлоқ шароитида вояга етаётган ёшларнинг келажаги, ҳаётда ўз ўрнини топишида катта аҳамият касб этади. Ўз сайловолди дас­туримда минтақалардаги демографик ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда, мактабгача, ўрта, ўрта-махсус таълим муассасаларини тизимли барпо этиш амалиётини янада ривожлантириш масалалари ўрин олган.

Бугун олис туман ва қишлоқларда ҳам замонавий спорт майдонлари ва иншоотлари барпо этилмоқда. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган болалар спорти жамғармаси томонидан катта ишлар амалга оширилмоқда. Мен «Ҳар бир қишлоқ, маҳалла ўз спорт мажмуасига эга бўлсин» лойиҳаси бўйича таклифларимни билдирмоқчиман. Бу борада амалга оширилаётган ишлар устидан депутатлик ва жамоатчилик назоратини кучайтириш керак, деб ҳисоблайман.

Равшан Суюндиков 2007 йилда «Халқ таълими аълочиси» кўкрак нишони, 2009 йилда «Шуҳрат» медали ҳамда 2011 йилда «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 20 йиллиги» кўкрак нишони билан тақдирланган. Агар у сайловчиларнинг кўпчилик овозини олса, депутат сифатида ҳам масъулият билан фаолият кўрсатишига ишонч билдиришга асос бор.

 

Бердиёр КУЛЖАНОВ (32-Ғаллаорол сайлов округи)

1961 йилда Ғаллаорол туманида туғилган. Жиззах давлат педагогика институтини тамомлаган. Мутахассислиги — математика фани ўқитувчиси.

Меҳнат фаолиятини 1978 йилда Ғаллаорол туманидаги Зарбулоқ ширкат хўжалигида механизаторликдан бошлаган. Институтда таҳсил олиб қайтгач, 1984-1989 йилларда Ғаллаорол туманидаги 33-мактабда ўқитувчи бўлиб ишлаган. 1989-2003 йилларда Ғалла­орол туман Улгуржи чакана савдо кооператив ҳиссадорлик жамияти қошидаги асаларичилик бригадаси бошлиғи, Ғаллаорол туман асаларичилик ширкат хўжалиги бўлим бошлиғи, хўжалик директори лавозимларида фаолият юритган. 2003-2005 йилларда Ғаллаорол тумани «Янги ҳаёт» ширкат хўжалиги раи­си, 2005-2008 йилларда «Зарбулоқ» сувдан фойдаланувчилар уюшмаси раи­си, 2008-2012 йилларда Ғаллаорол тумани «Оқ чашма» фермер хўжалиги раи­си бўлган. 2012 йилдан Ғаллаорол туман Фермерлар кенгаши раиси.

Мамлакатимизда қишлоқ хўжалигининг турли соҳаларини ривожлантириш бўйича катта имкониятлар мавжуд, – дейди у. – Хусусан, юртимизнинг кўплаб туманларида асаларичилик хўжаликларини кўпайтириш мумкин. Бунинг учун шу соҳа билан шуғулланишга интилувчи одамларнинг ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш, қулай ташкилий шароит яратиш масалаларини ҳал қилиш керак бўлади. Асал етиштиришни кўпайтириш натижасида қандолатчилик соҳаси янада ривожланади, ички бозор сифатли ва арзон маҳсулотлар билан бойитилади, қишлоқ шароитида барқарор иш ўринлари яратилади.

Сайловолди дастуримда иқтисодиётда банд бўлмаган меҳнатга лаёқатли аҳоли, ишга жойлашишда қийинчиликларга дуч келаётган ёшлар, кам таъминланган оилалар, эҳтиёжманд инсонларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, бу борада яратилган қонуний меъёрлар бажарилишига эришишни мақсад қилганман.

Бердиёр Кулжанов табиатан дадил, ташаббускор одам. Олий Мажлис Қонунчилик палатасига депутат этиб сайланса, ўзи илгари сураётган ғояларни амалга ошириш учун курашишга аҳд қилган.

 

Зуфар НАРЗУЛЛАЕВ (33-Пахтакор сайлов округи)

1970 йилда Ғаллаорол туманида туғилган. Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтини, Тошкент темир йўл транспорти муҳандислари институти, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1991 йилда Жарқўрғон пахта тозалаш заводида катта ҳисобчиликдан бошлаган. Сўнгра Сурхондарё ва Самарқанд вилоятларида пахтачилик, қурилиш ва темир йўл соҳаларида бош ҳисобчи бўлиб ишлаган. 2003 йилдан «Ўзбекистон темир йўллари» давлат акциядорлик темир йўл компанияси Тошкент минтақавий темир йўл узелининг молия бўлими бошлиғи, 2008 йилдан «Ўзбекистон темир йўллари» давлат акциядорлик темир йўл компанияси бошқарма бошлиғининг банк ва солиқ масалалари бўйича ўринбосари бўлиб ишлаган. 2009 йилдан «Ўзбекистон темир йўллари» давлат акциядорлик темир йўл компаниясининг капитал қурилиш дирекцияси бошлиғи.

— Юртимиз иқтисодиёти ўсгани сари ишлаб чиқаришда, саноатда бар­қарор иш ўринлари кўпаймоқда, — дейди у. — Демак, иш берувчи ва ишчи-ходимлар ўртасида меҳнат муносабатларини ривожлантириш, айниқса, ишчи-ходимларнинг меҳнат шароитларини қонун меъёрларига мослаштириш долзарб аҳамият касб этмоқда. Шу масалаларда меҳнат ва бош­қа тегишли қонун ҳужжатлари ижросини тўлиқ таъминлаш, уларга замон талаб этаётган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш зарур. Ўз сайловолди дастуримни шакллантиришда шуларга алоҳида эътибор қаратдим.

Меҳнат муносабатларини расмийлаштириш, меҳнатга ҳақ тўлаш, ходимларнинг ижтимоий суғуртаси, уларнинг пенсия таъминотига оид қонунчиликда белгиланган талабларга риоя қилиш масалаларида кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларининг масъулиятини янада кучайтириш бўйича таклиф ва ташаббуслар билан чиқмоқчиман.

Зуфар Нарзуллаев 2014 йилда «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан тақдирланган. У темир йўл компанияси тизимида катта обрў-эътибор қозонган.


DB query error.
Please try later.