02.12.2014

ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИ НОМЗОДЛАРИГА ОВОЗ БЕРИНГ!

Навоий вилояти

 

Насиба АШУРОВА (34-Навоий сайлов округи)

1974 йилда Кармана туманида туғилган. Навоий давлат кончилик институтини машинасозлик иқтисодиёти ва бошқаруви ихтисослиги бўйича тамомлаган.

Ўзи таҳсил олган таълим муассасасида ўқитувчи, катта ўқитувчи, Солиқ академияси доценти, Молия вазирлиги Ғазначилик ўқув марказининг Навоий вилояти минтақавий курси раҳбари ва доценти сифатида фаолият олиб борган. 2013 йилдан Навоий давлат кончилик институти Кимё-металлургия факультетининг доценти. 

У 2008 йилда «Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришда солиқ механизмининг таъсири» мавзусида номзодлик ишини ҳимоя қилиб, иқтисод фанлари номзоди илмий даражасига эга бўлган, 2012 йилда доцент унвонини олган.

Насиба Ашурова иқтисодиёт соҳасидаги олима, педагог ва раҳбар сифатида ўз устида тинимсиз изланади. Унинг Республика илмий журналларида 30 дан ортиқ илмий мақоласи, илмий анжуманлар тўпламларида 60 та илмий маърузаси тезислари, шунингдек, 1 та дарслиги, 2 та монографияси ва 10 та ўқув-услубий қўлланмаси чоп этилган.

Депутатликка номзод ўз сайловолди дастурида ишлаб чиқаришни ривожлантириш, шу жумладан, оилавий ва якка тартибдаги тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш ҳамда солиқлар воситасида рағбатлантириш, аҳолини ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ҳимоялаш масалаларига алоҳида эътибор қаратган.

—Эркин иқтисодий индустриал зоналарда махсус солиқ режимларини такомиллаштириш, аҳоли ўз ишини йўлга қўйиб, оёққа туриб олгунга қадар бўлган жараёнда солиқ сиёсатидаги имтиёзларни қайта кўриб чиқиш зарур, —дейди у. — Бунинг натижасида ишлаб чиқарувчи ­фаолияти кенгаяди, кўплаб янги иш ўринлари яратилиши учун замин яратилади.

Насиба Ашурова илгари сураётган таклифлар иқтисодий жараёнларда аҳолининг фаоллигини янада ошириш билан бир қаторда бандлик муаммосини ҳал этишга ҳам хизмат қилади. Демак, унинг сайловолди дастури долзарб масалаларни ўз ичига олган. Агар сайловчилар ишонч билдириб, уни депутат этиб сайласа, бу таклифлар қонунларда ўз ифодасини топади, албатта.

 

Ахад АХМЕДОВ (35-Қизилтепа сайлов округи)

1964 йилда Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида туғилган. Ҳозирги Тошкент давлат техника университетининг Навоий филиалини тамомлаган. Мутахассислиги – муҳандис-қурувчи.

Меҳнат фаолиятини 1980 йилда Навоий Қурилиш бошқармасига қарашли ишлаб чиқариш корхонасида чилангарликдан бошлаган. 1984-2009 йилларда «Навоийгаз» корхонасида чилангар, газ хўжалигидан фойдаланиш бўлими устаси, «Навоийвилоятгаз» бошқармасида газ хўжалигидан фойдаланиш бўлими бошлиғи, юқори босимли газ қувурларидан фойдаланиш бўлими катта устаси, «Навоийгазтаъминот» шўъба корхонаси бош муҳандиси ўринбосари ва техника назорати бўлими бошлиғи, «Навоийтехгаз» унитар корхонаси директори, «Навоийгаз» ҳудудий газ таъминоти корхонаси директори ўринбосари, директори вазифасини бажарувчи, «Ғарбгазтаъминот» унитар корхонаси Навоий вилояти шаҳар ва тумангаз филиаллари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи вазифаларида меҳнат қилган.

2009 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутати этиб сайланган. Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитасининг аъзоси.

У депутат сифатида мамлакатимизда олиб борилаётган сиёсий-иқтисодий, ижтимоий, экология, суд-ҳуқуқ соҳаларидаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлаб, қонун лойиҳалари устида ишлаш бўйича катта тажриба тўплади. Қонунлар лойиҳалари муҳокамаси жараёнида электорат манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан қатор таклифлар бериб келмоқда.

— Жойларда коммунал соҳадаги айрим муаммолар одамларни ўйлантириб келмоқда, — дейди у. — Хусусан, совуқ сув ва иссиқлик энергиясидан фойдаланиш, коммунал хизмат кўрсатиш сифати бўйича муайян камчиликлар мавжуд. Уларни бартараф этиш, коммунал соҳани ривожлантиришга қаратилган масалалар сайловолди дастуримда алоҳида белгиланган. Масалан, уй-жой-коммунал хизматлар ва кўпқаватли уйларда хонадонлардан фойдаланиш бўйича хизматлар нархининг ижтимоий мақбуллик даражасини ошириш керак, деб ўйлайман. Бу коммунал хизматлар кўрсатишнинг арзон, муқобил турларини ривожлантириш бўйича тегишли меъёрий-ҳуқуқий асосларни такомиллаштиришга хизмат қилади.

Аҳад Аҳмедов илгари сураётган таклифлар аҳоли турмуш шароитини янада яхшилашга, партиямиз электорати манфаати ҳимоясига хизмат қилиши кўриниб турибди. Унга сайловчилар ишонч билдиришса, юқорида қайд этилган масалалар бўйича қонуний асослар янада мустаҳкамланади. Бунга номзодимизнинг билими ва тажрибаси етарли.

 

Аксавли ТУМИШОВА (36-Зарафшон сайлов округи)

1965 йилда Бухоро вилоятининг Бухоро туманида туғилган. Ҳозирги Бухоро давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги физика-математика фани ўқитувчиси.

Меҳнат фаолиятини 1988 йилда Когон шаҳридаги мактабда бошлаган. 1989-2006 йилларда Томди туманидаги 7-мактабда, Қоровулбозор туманидаги 1- мактабда, Зарафшон шаҳридаги 5-мактабда физика фани ўқитувчиси, ўқув-тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари, директор вазифаларида меҳнат қилган. 2007 йилдан Зарафшон шаҳридаги 9-мактаб директори.

Депутатликка номзод ўз сайловолди дастурида сифатли таълим ва касб-ҳунар ўрганишнинг барча учун тенг ва ижтимоий жиҳатдан мақбул тизимини янада такомиллаштириш ғояларини илгари сурган.

— Мамлакатимизда ёшларни умумтаълим ва касб тайёргарлигини таъминлашнинг замонавий моделлари ҳаётга татбиқ этилмоқда, — дейди у. — Бу ҳар томонлама баркамол ва мустақил фикрловчи, меҳнат бозорида талаб катта бўлган касбларни эгаллаган, қатъий фуқаролик позициясига эга ёшлар тарбияланишига хизмат қилаётгани билан аҳамиятлидир. Бироқ бу борада ҳали олдимизда талай вазифалар турибди. Хусусан, ҳудудларнинг демографик хусусиятлари, аҳоли сонининг ортиши ва бошқа омилларни ҳисобга олган ҳолда таълим муассасалари фаолиятини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш лозим, назаримда. Бу жамиятнинг барча қатламларига эркин ва тенг таълим олиш имкониятларини кафолатлашга хизмат қилади. Шунингдек, мулкчилик шаклидан қатъи назар барча ташкилотлар буюртмаси бўйича мутахассислар тайёрлаш учун ҳам қўл келади. Негаки, ҳудудларда ёки ташкилотда қайси мутахассисга талаб бўлаётгани таҳлил этилиб, ўқув юрти йўналишлари шунга қараб белгиланса, бу иш ўринлари кў­пайи­шига хизмат қилади, битирувчилар ўз касби бўйича ишга жойлашишини кафолатлайди.

 Аксавли Тумишованинг сайловолди дастурида қайд этилган таклифлар малакали, етук, замонавий билимларни эгаллаган, профессионал кадрларни тайёрлашга янада кенг йўл очиши билан диққатга сазовордир. Зеро, таълим, илм-фанга эътибор буюк келажак барпо этишнинг мустаҳкам кафолатидир.

 

Шавкат РАХИМОВ (37-Хатирчи сайлов округи)

1970 йилда Хатирчи туманида туғилган. Тошкент молия институтини тамомлаган. Мутахассислиги  — иқтисодчи.

Меҳнат фаолиятини 1992 йилда Хатирчи тумани Тайёрлов идорасида ёрдамчи ҳисобчиликдан бошлаган. 1993-2010 йилларда Учқудуқ тумани давлат солиқ инспекциясининг давлат солиқ инспектори, катта инспектор, бош инспектор, бўлим бошлиғи, инспекция бошлиғи ўринбосари, Учқудуқ шаҳар ва туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, Навоий шаҳар давлат солиқ инспекцияси  бошлиғи, Қизилтепа туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ҳамда Навоий вилояти давлат солиқ бош­қармаси бошлиғи ўринбосари вазифаларида ишлаган. 2010 йилдан Навоий вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи.

У пул-кредит муносабатлари борасида норматив-ҳуқуқий база ва тегишли ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича ўз таклифларига эга. Жумладан, терминал тармоғи ва онлайн тўловлар тизимини янада кенгайтириш орқали аҳолининг нақд пулсиз тўлов воситаларига ишончини ошириш ва бундан уларнинг манфаатдорлигини кучайтириш бўйича қўшимча чоралар кўриш, аҳолига тўланадиган нақд пул ва пластик карточкалар асосидаги нақдсиз тўловлар ўртасидаги энг мақбул нисбатни таъминлашга эришиш масаласи унинг сайловолди дастурида муҳим масала сифатида белгиланган.

— Тегишли идоралар ва мансабдор шахсларнинг савдо тармоғи, шу жумладан, деҳқон бозорларида терминалларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш, пластик карточкалар ҳисоб рақамидаги маблағлар доирасида банкомат ёки банк кассалари орқали нақд пул маблағларининг бемалол берилиши учун масъулиятини ошириш бўйича аниқ процессуал механизмларни мустаҳкамлаш зарур, — дейди у. — Бу аҳолига ҳар томонлама малакали ва сифатли хизмат кўрсатишни ташкил этишда муҳим аҳамиятга эга бўлади.

Шавкат Раҳимов иқтисодиёт, айниқса, солиқ ва бюджет соҳасида катта билим ҳамда тажрибага эга. У ижтимоий соҳага йўналтирилаётган давлат бюджети даромадларини янада оширишни ёқлаган ҳолда, қонун ижодкорлиги жараёнида бюджет маблағлари мақсадли сарфланишини назорат қилиш механизмларини такомиллаштириш бўйича ҳам ўз таклифларини билдирмоқчи.

 

Жамшид ЭРМУХАММЕДОВ (38-Нурота сайлов округи)

1979 йилда Нурота туманида туғилган. Навоий давлат кончилик инс­титутини технологик машина ва жиҳозлар йўналиши, Тошкент молия инс­титутини Банк иши мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2003 йилда ҳозирги «Агробанк»нинг Навоий ­вилояти Кескантерак филиа­лида 2-тоифали мутахассисликдан бошлаган. Давлат акциядорлик тижорат «Асакабанк»нинг Навоий вилоят филиалида етакчи мутахассис, бош мутахассис, бош ҳисобчи ўринбосари, валюта ва носавдо амалиётлар бўлими бошлиғи ва филиал бошқарувчиси ўринбосари вазифасида меҳнат қилган. 2013 йилдан давлат ак­ция­дорлик тижорат «Асакабанк»нинг Навоий вилоят филиали бош­қарувчиси.

У ўз сайловолди дастурида банд­лик масаласи, асосан, қишлоқларда янги иш ўринлари ташкил этиш вазифаларига катта эътибор қаратган.

— Қишлоқда иш ўринлари ташкил этиш, аҳолини доимий иш ҳамда юқори даромад манбаи билан таъминлашнинг муҳим йўналишларидан бири бу — хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришдир, — дейди у. — Мазкур соҳаларнинг кенгайи­ши ўз навбатида қишлоқларда солиқ, суғурта, алоқа ва бошқа шунга ўхшаш замонавий хизматлар кўлами кен­гайи­шига замин яратади. Муҳими, ҳам барқарор иш ўринлари яратилади, ҳам қишлоқ аҳолиси мазкур хизматлардан фойдаланиш учун туман ёки вилоят марказига бориб юрмайди, одамларнинг узоғи яқин, оғири енгил бўлади. Бундан, энг аввало, партиямиз электорати вакиллари манфаат кўради.

Шунингдек, айрим қишлоқларда сартарошхона, пойабзал таъмирлаш устахоналари, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шохобчаларида ишлаётган кишилар меҳнатини муҳофаза қилишда қатор камчиликлар бор. Биринчи навбатда уларнинг меҳнат фаолиятини расмийлаштириш керак. Бунинг ўзи партиямиз электорати ижтимоий ҳимоясини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.

Жамшид Эрмуҳаммедовнинг таклифлари жуда долзарб. Чунки, қишлоқ жойларида хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини янада ривожлантириш бир вақтнинг ўзида бир нечта ижтимоий-иқтисодий муаммони ҳал этишга самарали таъсир кўрсатади. У депутат этиб сайланса, ўз таклифларини қонунчиликда ифода эттириш учун курашиш ниятида.



DB query error.
Please try later.