Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
02.12.2014

САЙЛОВЛАРДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТИШ

сиёсий ҳуқуқларни амалга оширишнинг муҳим шаклидир

ЎзХДП Марказий Кенгаши «Фаол аёллар» қаноти ташаббуси асосида «Сайловларда хотин-қизлар ва ёш­­ларнинг муносиб иштирокини таъмин­лаш» мавзусида давра суҳ­бати ўтка­зилди. Унда партия Мар­­казий Кенгаши масъул ходим­лари, Олий Мажлис Қонунчилик пала­та­сидаги фракцияси аъзолари, халқ депутатлари Тошкент ша­ҳар Кен­гаши депутатлигига кўрсатилган номзодлар, хотин-қизлар ва ёшлар иштирок этди.

Сўзга чиққанлар мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш борасида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар, депутатликка номзодларнинг камида 30 фоизини хотин-қизлар ташкил этиши шартлиги тўғрисидаги қонуний меъёрнинг аҳамияти ва аёлларнинг вакиллик ҳокимиятида иштирокини мустаҳкамлашдаги ўрни ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.

Ҳафиза КАРИМОВА, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзХДП фракцияси аъзоси:

— Юртимизда демо­кратик тамойиллар изчиллик билан ҳаётга татбиқ этилаётганини хотин-қизларнинг сиёсий ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган ислоҳотлар ҳам яққол кўрсатиб турибди. Энг муҳими, бу масала бевосита сайлов тизимига ҳам тааллуқли. Чунки хотин-қизлар ҳам барча сайловлар ва референдумларда овоз бериш ҳамда сайланадиган органларга сайланиш, ҳукумат сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишда ҳамда давлат лавозимларини эгаллашда иштирок этиш ҳуқуқига эга. Хотин-қизларнинг сайлов ва сайланиш ҳу­қуқидан хабардор бўлиши уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишга хизмат қилади. Шунинг учун, мамлакатимизда жорий йил охирида бўлиб ўтадиган сайловларга қизғин тайёргарлик кўрилаётган айни кунларда хотин-қизлар фаоллигини, сиёсий ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, уларга сайлов ҳуқуқ­ларини тушунтириш муҳим вазифалардан биридир.

Гулшан АСАТОВА, ЎзХДП Марказий Кенгаши сектор мудири:

— Албатта, тўғри таъкидланди, сайлов кампанияси қизғин паллага кирган ҳозирги кунда аёллар фаоллиги ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга. Шунинг учун биз депутатликка номзоди кўрсатиладиган аёллар билан ишлаш, сайловолди рақобат жараёнида уларнинг фаоллигини янада кучайтириш, сайловчилар билан учрашувларни юқори савияда ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратаяпмиз. Бундан ташқари, сайловларда иштирок этадиган партиянинг кузатувчиси ва ваколатли вакилларини тайинлашда фаол аёлларни кенг жалб этиш, уларга бу борадаги вазифалари кенг бўйича тушунча бериш муҳим вазифа ҳисобланади.

Тадбир сўнггида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга депутатлар жавоб беришди. Сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартишлар, хотин-қизлар манфаатини ҳимоя қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди.

ЎзХДП ташаббуси билан бундай тадбирлар Тошкент вилоятининг Пскент туманида, Жиззах шаҳрида, Сурхондарё вилоятининг Термиз туманида, Фарғона ва Навоий шаҳарларида ҳамда бошқа ҳудудларда ҳам ўтказилди. 

 

Феруза ТЎРАЕВА




DB query error.
Please try later.