Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
27.11.2014

ЁШЛАР САЙЛОВДА ФАОЛ ҚАТНАШАДИ

ЎзХДП «Истиқбол» ёшлар қаноти Тошкент шаҳар бўлими ташаббуси билан Тошкент темир йўл транспорти муҳандислари институтида «Ўзбекистонда сайлов тизимининг ҳуқуқий асослари» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда партия фаоллари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари ва сайловда биринчи марта иштирок этаётган талаба-ёшлар қатнашди. Дастлаб сайлов тизимининг ҳуқуқий асослари ҳақида ёшларга тушунча берилди.

— Сайловлар демократик ҳуқуқий давлатнинг ажралмас белгисидир, — дейди ЎзХДП Юнусобод туман кенгаши раиси, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати ­Нигора Эшметова. — Шу боис мамлакатимизда сайловларнинг самарали ҳуқуқий негизи яратилган. Масалан, сайлов тўғрисидаги қонунларнинг асосий мақсади сайловларнинг очиқ ва ошкоралигини таъминлашга қаратилган. Хусусан, сайлов жараёнининг барча босқичларида сиёсий партиялардан кузатувчилар, ОАВ вакиллари, хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар ва ҳаракатлардан кузатувчилар иштирок этиши мумкин.

— Биз сайловолди дастуримизда аҳолининг ижтимоий муҳофазасини янада кучайтиришга алоҳида эътибор қаратиб келяпмиз, — дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Хайрулла Рўзметов. — Шунингдек, аҳолига кўрсатиладиган тиббий хизматни сифатини яхшилаш, таълим тизимини янада ривожлантириш, иш ўринлари яратиш, аҳоли даромадларини кўтариш, ёшларни иш билан таъминлаш каби масалалар доимий эътибор марказимизда. Ҳар бир сайловчи, айниқса, биринчи марта овоз бераётган ёшлар партияларнинг сайловолди дастурлари билан яхшилаб танишиб чиқиши муҳимдир. Шунда улар сиёсий партиялардан кўрсатилган номзодлар қандай ғоя учун курашишини тушуниб олади.

Суҳбат асносида талаба-ёшлар ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

— Тадбир менда катта таассурот қолдирди, — дейди Тошкент темир йўл транспорти муҳандислари институти талабаси Илёсбек Салимжонов. — Қонуний ҳуқуқларимиз билан яқиндан танишдек. ЎзХДП депутатлари фаолияти, партия лойиҳалари ҳақида атрофлича маълумот олдик. Ўзбекистон Халқ демократик партияси тўғрисида яхши тасаввурга эга бўлдим. ЎзХДП илгари сураётган ижтимоий химоя ғоялари эътиборимни тортди. Бундай учрашувлар биз, ёшларнинг фикри, дунёқараши ўсишида муҳим ўрин тутади. Ўз келажагимизга бефарқ бўлмаслик кераклигини ўргандик. Албатта, сайловда фаол қатнашаман.

«Истиқбол» ёшлар қаноти Тошкент шаҳар бўлими Сирғали туман кенгашидаги фаоллар билан бирга ўтказилган давра суҳбатларида ҳам ёшлар томонидан қизғин фикр-мулоҳазалар билдирилди. Унда, хусусан, ёшларнинг сайловларда фаол иштирокини таъминлаш масалаларига эътибор берилди. Тошкент молия ва иқтисодиёт коллежи, Республика Маънавият тар­ғибот маркази, Ўзбекистон ХДП Олмазор туман кенгаши вакиллари ёшлар ва сайлов мавзусида ўз фикрларини билдиришди.

— Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси асосида «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида»ги ҳамда «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида»ги Қонунларга муҳим ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган, — дейди ЎзХДП «Истиқбол» ёшлар қаноти Тошкент шаҳар бўлими етакчиси Ихтиёр Салаев. — Уларга мувофиқ сайлов ҳуқуқини тўлиқ амалга оширишга шароит яратилди, сайлов тизимининг янада демократик тизими жорий қилинди. Ана шуларнинг аҳамиятини ёшларга тушунтиришда «Сиёсат ва ёшлар», «Менинг биринчи сайловим», «Менинг овозим аҳамиятга эга», «Мен кузатувчиман» каби ло­йиҳаларимиз муҳим роль ўйнайди, деб ўйлайман.

 

Феруза ТЎРАЕВА


***

ЎзХДП «Истиқбол» ёш­лар қаноти ташаббуси билан Наманган муҳандислик педагогика инс­титутида ёшларнинг сайлов жараёнларидаги фаоллигига бағишланган семинар-тренинг ўтказилди.

Анжуманда иштирок этган талабалар, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари битирувчилари сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида батафсил маълумотга эга бўлишди.

Мазкур институт талабаси, Навоий номидаги Давлат стипендияси соҳиби Мақсуджон Олимов, «Ёш сиёсатчи клуби» аъзолари Зилола Қодирова, Фахриддин Абдулбоқиев, ­Шо­ҳиста Жалоловаларнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашларга ўтказиладиган сайловларда ёшлар иштироки юзасидан билдирган мулоҳазалари йиғилиш иштирокчиларини фикрлашга, баҳс-мунозара юритишга ундади.

Семинар-тренингда сайлов жараёнида сиёсий пар­тиялар томонидан белгиланган кузатувчиларнинг фаолият мезони, қонуний ҳуқуқ ва ваколатлари, мажбуриятлари, бурчлари хусусида сўз борди.

«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида»ги Қонуннинг 6-моддасида белгиланганидек, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир барча тадбирларда, шунингдек, сайлов куни овоз бериш хоналарида ва овозларни санаб чиқишда депутатликка номзодлар кўрсатган сиёсий партиялардан биттадан кузатувчи, оммавий ахборот воситалари вакиллари, бошқа давлатлар, халқаро ташкилотлар ва ҳаракатлардан кузатувчилар қатнашиш ҳуқу­қига эгадир.

Кузатувчига сайлов участкасида ҳозир бўлиш ҳамда тайёргарлик ишларининг боришини, овоз бериш учун сайлов қутиларининг жойлаштирилиши ва муҳрланишини, фуқароларга сайлов бюллетенларининг берилишини кузатиш, овозларни санаб чиқишда ва участка сайлов комиссиясининг баённомаларини тузишда ҳозир бўлиш, сайлов натижалари тўғрисидаги ҳужжатларнинг тегишли сайлов комиссияси томонидан тасдиқланган нусхаларини сўраш ва уларни олиш, агар сайлов участ­касида ушбу қонуннинг бузилишига йўл қўйилган, деб ҳисоблаш учун асос бўлса, ўз кузатувлари тўғрисида юқори сайлов комиссиясига маълум қилиш ҳуқуқи берилган.

Интерфаол усулда гуруҳларга бўлинган ҳолда давом этган семинар-тренинг машғулотларида кузатувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари хусусида ёшлар ўртасида кенг тарғибот ишлари олиб боришга келишиб олинди.

 

Носиржон ДЕҲҚОНОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.