27.11.2014

МУСТАҚИЛ САЙЛОВ ТИЗИМИ

жамият ҳаётини демократлаштиришнинг муҳим асоси

Истиқлол йилларида мамлакатимизда демократик талаблар ва халқаро ҳуқуқ меъёрларига жавоб берадиган миллий сайлов тизими шакллантирилгани энг муҳим ютуқларимиздан бири бўлди.

Ҳафиза КАРИМОВА, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзХДП фракцияси аъзоси.

Аввало, шуни айтиш керакки, Конституциямизда инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликлари, халқ ҳокимияти тамойиллари, барча даражадаги ҳокимият вакиллик органларига сайловлар, сиёсий ва ижтимоий плюрализм асослари мустаҳкамлаб қўйилган. Шунга мувофиқ мамлакатимизда «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида», «Ўз­бе­­­­кистон Республикасининг референдуми тўғрисида», «Ўзбек­истон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида», «Фуқаролар сайлов ҳу­қуқларининг кафолатлари тўғрисида» ва бошқа қо­нунлар қабул қилиниб, амал­да самарали қўлланилмоқда.

Сайлов тизимини ривожлантиришнинг бугунги босқичи Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш билан узвий боғлиқ. Ушбу Концепцияда сайлов эркинлигини таъминлаш ва сайлов қонунчилигини такомиллаштириш бўйича илгари сурилган қонунчилик ташаббуслари, шуб­ҳасиз, сайлов жараёнларини янада эркинлаштиришда муҳим омил бўлди. Жумладан, сайлов қонунчилигига сайловолди ташвиқотининг шакл ва усулларини аниқ белгилаш, сайлов кампаниясининг ушбу муҳим босқичини ўтказишда депутатликка номзодлар ва сиёсий партияларга тенг шароитлар яратиш механизмлари самарадорлигини оширишга қаратилган қатор қўшимча ва ўзгартишлар киритилди. Сайловлар пайтида ошкораликни таъминлашнинг ҳуқуқий меха­низм­лари такомиллаштирилди.

Айни пайтда муҳим демократик янгиланишларнинг таркибий қисми ҳи­собланган сайлов тизими доимий тарзда ривожланмоқда. Бу давлат ҳокимияти ва бошқарувини янада демократлаштириш жараёнлари Марказий сайлов комиссиясини шакллантириш ҳамда унинг фаолиятини амалга ошириш асосларини конс­титуция­вий даражада белгилаб қўйиш масалаларини мустаҳкамлашни тақозо этди.

Конституциянинг 117-моддасига киритил­ган ўзгартишга мувофиқ, ­Президент сайловини, Олий Мажлисга сайловни, шунингдек, референдумни ташкил этиш ва ўтказиш учун фаолиятининг асосий принциплари мустақиллик, қонунийлик, коллегиаллик, ошкоралик ва адолатлиликдан иборат бўлган Марказий сайлов комиссияси тузилиши белгилаб қўйилди. Марказий сайлов комиссияси ўз фаолиятини доимий асосда амалга ошириши ҳамда фақат Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекис­тон Республикасининг сайлов тўғрисидаги ва референдум тўғрисидаги қонунларига ҳамда бошқа қонунларига амал қилиши мустаҳкамлаб қўйилди.

Шу ўринда савол туғилади: сайлов бўйича илғор тартиб-қоидаларга асосланиб яратилган ҳу­қуқий шароит сиёсий пар­тияларга нима беради?

Аввало, Ўзбекистонда миллий давлатчилик моделининг асосини ташкил қиладиган давлат ҳоки­мия­ти вакиллик органларига сайлаш ҳамда сайланиш бўйича фуқароларнинг конс­титуциявий ҳу­қуқлари тўла амалга оширилишини таъминлайди. Бу эса сиёсий партиялар фаолия­тининг энг муҳим кафолати ҳисобланади. Натижада сиё­сий партиялар давлат органларини шакл­лантириш жараёнида фаол иштирок этиш, ­ўз­а­ро эркин рақобатлашиш  имконига эга бўлади.

Маълумки, сайлов жараёнида, аввало, транспарентлик ва ошкоралик ниҳоятда муҳим. Ўзбекистон Республикаси Консти­туция­сининг айрим моддаларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, биринчи нав­батда, сайловларга тайёргарлик кўриш ҳамда уларни ўтказишда очиқлик, ошкоралик, қонунийликка риоя қилишни таъминлашга қаратилган. Ишонч билан айтиш мумкинки, бу ўзгартишлар бўлажак сайловларда ўз ифодасини тўла топади, сайлов жараёнининг барча босқичларида ошкоралик ва адолатлиликни таъминлайди.

Самарқанд шаҳрида «Сайловни ташкил қилиш ва ўтказиш борасида очиқлик, ошкораликни таъминлаш, қонунийликка риоя этиш бўйича қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти: Ўзбекистон тажрибаси ва халқаро амалиёт» мавзусида бўлиб ўтган халқа­ро конференцияда мамлакатимизда бу соҳадаги ишлар юқори даражада амалга оширилаётгани таъкидланди.

Жорий йил 21 декабрда бўладиган сайловлар мамлакатимиз ҳаётининг барча жабҳаларида демократик ислоҳотлар янада чуқурлашган шароитда ўтказилишини халқаро экс­пертлар алоҳида эътироф этмоқда. Уларнинг фикрича, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси сайловларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш бўйича асосий ташкилотчи экани ниҳоятда муҳимдир. Сайлов жараёнига ҳеч кимнинг, авваламбор, марказ ва жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг аралашишга ҳаққи йўқ.

Испаниядаги Мадрид автоном университети профессори Хесус Хил Фуэнсентанинг фикрича, Конституциямизга киритилган сўнгги ўзгартиш ва қўшимчалар Ўзбекистоннинг янада демократик янгиланишлар ҳамда ислоҳотлар ўтказишдаги со­бит­­қадамлигини кўрсатади. Сиёсий партиялар ва номзодларга сайловолди ташвиқотида оммавий ахборот воситаларидан фойдаланишда тенг имконият берилгани, ҳар бир пар­тия­нинг ўз сайловолди дас­турини эълон қилиши учун тенг шароит яратилгани, фуқароларга эса эркин сайлаш ҳуқуқи кафолатлангани ғоят ижобий ҳолат. Бу жамиятда осо­йишталик муҳитини бар­қарор сақлашга ҳам хизмат қилади...

Унинг фикридан ҳам кўриниб турибдики, сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг такомиллаштирилиши, биринчи нав­батда, фуқароларга сайлов билан боғлиқ, конституциявий ҳуқуқларини тўла рўёбга чиқариш, танлаш ҳуқуқини эркин амалга ошириш борасида қўшимча имконият яратади.

Мазкур ҳуқуқий механизмлар асосида сайловларнинг очиқ ва демократик тартибда ўтиши нимага хизмат қилади, деган савол ҳам долзарбдир.

Сайловларнинг ҳалол ўтишини таъминлаш, унга ҳар хил кўринишдаги аралашувларга чек қўйилиши асосий масалалардан ҳи­собланади. Чунки ҳалол сайловда халқ сайлаган, халқ маъқул кўрган муносиб номзодларга овоз берилади. Муносиб номзодларнинг сайланиши эса қонунчиликнинг аҳоли манфаатлари асосида янада такомиллашишига, мамлакатимиз тараққиётига хизмат қилади.



DB query error.
Please try later.