Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Mart 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
25 26 27 28 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31
22.11.2014

«МЕНИНГ ОВОЗИМ ДАВЛАТ ВА ЖАМИЯТНИ БОШҚАРИШДА МУҲИМ АҲАМИЯТГА ЭГА»

Таҳририятга ЎзХДП Марказий Кенгаши «Истиқбол» ёшлар қаноти томонидан Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида «Менинг биринчи сайловим» лойиҳаси доирасида тадбир ўтказилиши ҳақида хабар берилди. Сайловда илк маротаба иштирок этаётган ёш­ларнинг фикр-мулоҳазалари, ўйлари билан ўртоқлашиш мақсадида у ерга вақтлироқ боришга ҳаракат қилдик.

Тадбирга бирин-кетин иштирокчилар кириб келмоқда. Уларга партия фаоллари томонидан саволлар учун варақа тарқатилди. Унда ёшлар сайлов бўйича ўзларини қизиқтирган саволларни қайд этиши, тадбир сўнгида эса саволлар жавобини айнан ўз тушунчасидан келиб чиқиб ёзиши лозим эди. Жавобсиз қолган саволлар депутатларга берилиши керак. Тўғриси, бу ноанъанавий усул бизга жуда маъқул келди. Хўш, сайловда биринчи маротаба иштирок этаётган ёшларни нималар қизиқтираяпти? Варақалардан қандай саволлар ўрин олди? Бир гуруҳ ёшларни суҳбатга тортдик.

Дилшод Хайруллаев, I-босқич талабаси:

— Бу йил сайловларда биринчи маротаба қатнашаяпман. Ўзим истаган номзодга эркин овоз беришим менинг мамлакатимиз сиёсий жараёнларининг тенг ҳуқуқли аъзоси, иштирокчиси эканлигимни билдиради. Бу албатта, зиммамизга катта масъулият юклайди. Аввало, биз сайлов қонунчилиги бўйича чуқур билимга эга бўлишимиз, сиёсий партиялар, депутатликка номзодларнинг сайловолди дастурлари билан чуқур танишиб, ҳар биримиз ўз манфаатимизга дахл­дор масалаларга эътибор беришимиз керак.

Шу пайтга қадар сайлов жараёнлари ҳақида тушунчага, тасаввурга эга бўлсам-да, сайлов ҳуқуқлари, қонунчилиги ҳақида чуқур билмасдим. Бугунги тадбир бу борада ай­ни муддао бўлди, деб ўй­лай­ман. Варақада сайлов бюл­летенини тўлдириш, овоз бериш тартиби ҳақида ўзимни қизиқтирган саволларни қайд этдим.

Марҳабохон Бакирова, I-босқич талабаси:

— Мамлакатимизда ҳар бир фуқаронинг сайлов ҳуқуқини ҳимоя қилиш, ўз хоҳиш-иродасини эркин ифодалаш учун барча шароит яратилгани бизни беҳад қувонтиради. Мен бу йил депутатлар сайлашда илк маротаба овоз бераман. Бундан жуда хурсандман. Негаки, энди юртимизни янада равнақ топтириш, халқ фаровонлигини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшадиган кишилар вакиллик ҳокимиятига келишида менинг қарорим ҳам муҳим аҳамиятга эга. Шу боис сайлов жараёнлари ҳақида янада кўпроқ маълумот олиш учун бугунги тадбирга келдим ва ўзимни қизиқтирган саволларни ёзув буклетига киритиб қўйдим.

Кўриниб турибдики, ёшларимизда сайловга, овоз беришга  катта қизиқиш бор. Демак, улар юрт тақдирига, ўзининг эртанги кунига бефарқ эмас. Бу тадбир давомида ҳам намоён бўлди.

Депутатлар мамлакатимизда ҳаётга кенг татбиқ этилаётган демократик ислоҳотлар, сайлов қонунчилиги, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш борасида яратилган шарт-шароитлар ҳам­да Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг фаолияти ҳақи­да ёшларга батафсил сўзлаб беришди.

— Бутун дунёда фуқароларнинг сайлаш ва сайланиш ҳуқуқини мустаҳкамлаш демократиянинг муҳим талабларидан бири ҳисобланади, — деди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзХДП фракцияси аъзоси Дилбар Холиқова. —  Шунинг учун сўнгги йилларда мамлакатимизда эркин сайлов тизимини қарор топтириш, уни очиқ ва ошкора руҳда ўтказиш борасида муҳим ҳуқуқий база яратилди. Шунингдек, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда сайлов комиссиялари фаолиятининг ошкоралигини янада кучайтиришни таъминлашга йўналтирилган бир қатор янги тартиб-қоидалар жорий этилди. Энг муҳими, сайлов қонунчилигига сайлов эркинлиги принципини тўлиқ амалга ошириш, сайловолди ташвиқоти олиб боришда депутатликка номзодлар, сиёсий партияларга тенг шарт-шароитлар яратилди. Бу мамлакатимизда қарор топаётган фуқаролик жамияти асосларини мустаҳкамлашга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Тадбирда сўзга чиққанлар сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларга батафсил тўхталиб ўтишди. Анжуман сўнггида депутатлар ёшларни қизиқтирган барча саволларга жавоб беришди. Хўш, бу ёшларда қандай таассурот қолдирди?

— Тадбир мен учун жуда қизиқарли ва фойдали бўл­ди, — дейди институт талабаси Ҳаётбек Ҳаитов. — Тадбир бошида ёзув буклетига сиёсий партиянинг ваколатли вакили, депутатликка номзоднинг ишончли вакили тўғрисида саволларни қайд этган эдим. Давра суҳбати давомида барча саволларимга жавоб олдим ва сайлов қонунчилиги бўйича янада кўпроқ тушунчага эга бўлдим.  

 

Лазиза ШЕРОВА,

«Ўзбекистон овози» мухбири.

 

 



DB query error.
Please try later.