Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
20.11.2014

ИСТЕЪДОД ВА МАҲОРАТ НАМОЙИШИ

«Ниҳол» республика кўрик-танловининг Тошкент вилояти босқичида элликка яқин йигит-қиз мусиқа, рақс, анъанавий ижрочилик, эстрада ва опера санъати йўналишлари бўйича ўз иқтидорини намоён этди.

Президентимиз ташаббуси билан иқтидорли ёшларни аниқлаш ва рағбатлантириш мақсадида таъсис этилган ва анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган мазкур танлов истеъдодли ёшларни кашф этиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга хизмат қилмоқда. Ушбу танловда муваффақият қозонган йигит-қизлар бугун миллий санъатимизда ўз ўрнини топиб, унинг ривожига муносиб ҳисса қўшаётир. Бу ёшларда танловга қизиқишни ошириб, қатнашчилар сафи йилдан-йилга кенгайиб бормоқда.

Паркентлик Нодира Мансурова Тошкент шаҳридаги маданият коллежида таҳсил олмоқда. У «Ягонасан, муқаддас Ватан!», «Юрт келажаги» каби қатор нуфузли танловларда муваффақиятли иштирок этган.

— «Ниҳол» республика кўрик-танловининг ҳудудий босқичи ғолиблари қаторидан жой олганимдан хурсандман, — дейди Нодира. — Санъат сирларини пухта ўрганишимиз учун давлатимиз томонидан яратиб берилаётган шароит ва имкониятлардан самарали фойдаланиб, келажакда Ватанимиз шаънини халқаро миқ­ёсда янада улуғлашга ҳисса қўшамиз.

Ҳакамлар ҳайъати қатнашчиларга баҳо беришда уларнинг ижро маҳорати ва саҳна мадания­ти, қўшиқ матни ва мусиқа уй­ғунлиги каби жиҳатларга алоҳида эътибор қаратди. Барча йўналишлар бўйича ғолиблар аниқланиб,  уларга мамлакат босқичига йўлланма берилди.

 

Б.ҲИДОЯТОВ,

ЎзА мухбири.



DB query error.
Please try later.