Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
25 26 27 28 29 30 1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31 1 2 3 4 5
20.11.2014

ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТЛАР АҲОЛИ ФАРОВОНЛИГИГА ХИЗМАТ ҚИЛМОҚДА

Марказий банк томонидан «Соғ­лом бола йили»да амалга оширилган ишлар таҳлилига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Унда тижорат банклари раҳбарлари, мутасадди вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш мақсадида қабул қилинган қонунлар ва қонуности ҳужжатлари билан яратилган имтиёз ва преференциялар, соҳа субъектларига имтиёзли кредитлар ажратиш шарт-шароитлари, бизнес режаларни имтиёзли молиялаштиришни кенгайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумотлар берилди. Жорий йилнинг ўн ойи давомида тижорат банклари томонидан 8 триллион сўм кредит ажратилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,3 баробар кўпдир.

Хусусан, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига ўз бизнесини ташкил этиш учун 180,1 миллиард сўм миқдорида (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,5 баробар кўп) имтиёзли микрокредитлар ажратилди. Таъкидлаш ўринлики, бу кредитларнинг сезиларли қисми саноат ва инфратузилма унчалик ривожланмаган туманлардаги таълим муассасалари битирувчилари бизнес-режаларини лойиҳалашга йўналтирилган. Шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарга 1,37 триллион сўм (1,3 баробар кўп) ва саноат истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи корхоналарга 1,5 триллион сўм (1,3 баробар кўп) кредит ажратилди.

Бундан ташқари, тижорат банк­ларининг оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни фаол қўллаб-қувватлаши туфайли мазкур соҳа бир маромда ривожланиши кузатилмоқда. Уларга ўтган ойлар давомида 170,4 миллиард сўм ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 1,5 баробар кўп кредит ажратилди. Қолаверса, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш мақсадлари учун 1 триллион сўм (1,5 баробар кўп), тадбиркор аёлларга эса 817 миллиард сўм (1,4 баробар кўп) миқдорида кредитлар берилган.

— Банкимиз томонидан ўтган даврда битирувчиларни ўз бизнесини йўлга қўйишга жалб этиш учун 1 миллиард 380 миллион сўмдан ортиқ сармоя ажратилди, — дейди «Трастбанк» хусусий акциядорлик биржа банки бошқаруви раиси Шерзод Ҳожизодаев. — Хотин-қизларнинг тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш учун 18 миллиард 628 миллион, оилавий тадбиркорлик субъектлари учун 2 миллиард 615 миллион сўмдан ортиқ кредитлар йўналтирилди. Ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида сарфланган ушбу маблағлар кўплаб ёшларнинг бизнесини ривожлантириш, оилавий фаровонлигини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Шунингдек, тадбир сўнггида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

 

Тоштемир ХУДОЙҚУЛОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: