Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Noyabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
29 30 31 1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 1 2
13.11.2014

ДЕМОКРАТИК САЙЛОВЛАР

мамлакат тараққиёти ва халқ фаровонлигини таъминлашнинг муҳим омили

Маълумки, ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамиятини халқнинг хоҳиш-иродаси тўлиқ намоён бўладиган эркин сайловларсиз тасаввур этиб бўлмайди. Мамлакатимизда фуқароларнинг сайлаш ва сайланиш, ўз хоҳиш-иродасини эркин ифодалаши, манфаатларини рўёбга чиқариш ва ҳимоя қилиш ҳуқуқлари Конституция ва қонунлар билан кафолатланган.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши ҳамда партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ҳамкорликда ўтказган давра суҳбатида шу ҳақда атрофлича фикр юритилди. «Демократик сайловлар мамлакат тараққиёти ва халқ фаровонлигини таъминлашнинг муҳим омили» мавзусига бағишланган мазкур тадбирда ЎзХДП Марказий Кенгаши масъул ходимлари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоят пар­тия кенгашлари фаоллари, тарғиботчилар гуруҳи аъзолари, йирик бошлан­ғич ташкилотлар етакчилари, «Фаол аёллар» ва «Истиқбол» ёшлар қанотлари вакиллари иштирок этди.

Таъкидландики, жамиятимизнинг турли соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар миллий давлатчилигимизни янада мустаҳкамлаш, ҳаётимизни демократик қадриятлар билан бойитишга хизмат қилмоқда. Мамлакатимизда сиёсий партияларнинг фаоллигини ошириш, давлат ва жамият бошқарувида иштирокини кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Сиёсий партияларнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, шунингдек, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайловларда фаол иштирок этишдан манфаатдорлигини янада оширмоқда.

Дастлаб ЎзХДП Марказий Кенгаши раиси ўринбосари Шарбат Абдуллаева партия­нинг янги Сайловолди дастури ва унинг асосий йўналишлари ҳақида маълумот берди.

— Партиямиз манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлашга эҳтиёжманд аҳоли манфаатларини ҳимоя қилишни мақсад қилган. Кейинги йилларда ҳам янги иш ўринлари ташкил этиш ва меҳнатга лаё­қатли кишиларнинг бандлик даражасини ошириш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш механизмларини янада такомиллаштириш пар­тиямиз фаолиятининг асосий йўналишларидан бўлиб қолади.

Партиямизнинг янги Сайло­в­­­­олди дастурида бюджет маблағлари самарали ишлатилиши, аҳолига малакали ва сифатли тиббий хизмат кўрсатиш устидан тизимли депутатлик ҳамда жамоатчилик назоратини ўрнатиш, таълим олиш ва касб-ҳунар ўрганишнинг барча учун тенг, адолатли ва ижтимоий жиҳатдан мақбул тизимини янада такомиллаштириш бўйича ҳам қатор вазифалар белгиланмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,  ЎзХДП фракцияси аъзоси Комила Каромова сайловларнинг муваффақиятли ўтишида партия ташкилотлари ва фаолларининг ўрни ҳақида сўз юритди.

— Мустақиллик йилларида мамлакатимизда давлат ҳокимияти ва бошқарувини демо­к­ратлаштириш, мамлакатни модернизация қилиш борасида чуқур ислоҳотлар амалга оширилди. Сайлов ҳуқуқи эркинлигини таъминлаш ва сайлов қонунчилигини ривожлантиришга қаратилган тизимли ишлар бу ислоҳотларнинг муҳим қисмидир, албатта.

Хусусан, депутатликка номзодларнинг ишончли вакиллари сони 5 нафардан 10 нафарга кўпайди. Сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатларига сиёсий партиянинг «ваколатли вакили» деган янги институт киритилиб, уларга имзо варақаларининг тўғри тўлдирилишини текшириш, сайлов участкаларида овозларни санаб чиқишда иштирок этиш ҳуқуқи берилди.

Сайловолди ташвиқотининг шакл ва усуллари такомиллашиб бораётгани депутатликка номзодлар ва сиёсий партияларга тенг ша­роитлар яратилганини кўрсатади. Биз булардан тўлақонли фойдаланишимиз керак.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,  ЎзХДП фракцияси аъзоси Ҳафиза Каримова сайловлар юқори савияда ўтишининг муҳим  омиллари хусусида гапириб ўтди.

— Ҳар бир номзод, ваколатли вакил, кузатувчиларнинг сайлов жараёнидаги саъй-ҳаракатлари конституциявий тамойиллар ва қонунчилик талабларига мувофиқ амалга оширилади.

Сайловолди ташвиқоти даврида сиёсий реклама, жамоатчилик билан алоқаларнинг замонавий технологияларидан самарали фойдаланиш, жонли мулоқотлар ор­қали сайловга оид қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақида аҳолига кенг тушунча бериш керак бўлади. Шунингдек, партия фаолияти, мақсад-вазифалари, электорат манфаатига жавоб берадиган амалий ишлари тўғрисида кенг жамоатчиликка маълумот берсак, жойларда учраётган муайян камчиликларни ҳал этишда пар­тия қандай ғоя­ларни илгари сураётганини ёрқин мисоллар орқали тушунтирсак, аҳолининг пар­тиямизга ишон­­чини янада мустаҳкамлашга эришамиз.

ЎзХДП Марказий Кенгаши бўлими мудири Алишер Равшанов партиянинг Сай­лов­­­­­олди дастурида белгиланган вазифалар ижроси самарали бўлгани, аммо олдинда жуда масъулиятли жараён турганини таъкидлади.

— Бугун юртимизда фаолият кўрсатаётган сиёсий пар­тия­лар ўз дастурий мақсад ва вазифаларини амалга ошириш ҳамда бу орқали жамиятдаги нуфузини мустаҳкамлашга ҳаракат қилмоқда. Бу борада, атрофига 400 минг­га яқин аъзони бирлаштирган ЎзХДП ўз дастурий ғояларини амалга оширишда катта тажриба ва кучга эга. Ўтган йиллардаги ишлар таҳлили ҳам буни тасдиқламоқда.

Электорат манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида пар­тия ташкилотлари ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги гуруҳлари янги иш ўринлари яратиш, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини мутахассисликлари бўйича ишга жойлаштириш, хотин-қизларнинг давлат ва жамият бошқарувидаги ўрни ҳамда ролини ошириш, соғ­лиқни сақлаш тизимини яхшилашга доир кўплаб ҳаётий ташаббусларни илгари сурмоқда. Яқинда бўладиган сайловда бу ишларимизга холис баҳо берилади, албатта.

Тадбирда, шунингдек, сиё­­сий партиялар ҳамда улар ўртасидаги рақобатни ривожлантириш учун зарур ташкилий-ҳуқуқий шароит яратилгани, берилган имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда, сайловларда муваффақиятли иштирок этиш лозимлиги таъкидланди. Бу борада зарур тавсиялар ишлаб чиқилди.

 

Гулруҳ ОДАШБОЕВА,

«Ўзбекистон овози»

мухбири.




DB query error.
Please try later.