04.11.2014

ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИ

мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ўз электорати манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича аниқ позицияга эга

Ривожланган демократик давлатлар тажрибасидан маълумки, сиёсий партиялар жамият муайян қатламлари манфаатлари учун курашиб, мамлакат тараққиётига катта таъсир кўрсатади. Сиёсий кучлар вақти-вақти билан ўз қарашлари, мамлакатни ривожлантириш бўйича позициясини янгилаб олади, одамлар турмуш даражасини яхшилаш бўйича таклифларини, ғояларини илгари суради...

Ўзбекистонда кўп­партиявийлик тизими тобора ривожланиб, сиёсий партия­лар, уларнинг депутатлик тузилмаларининг давлат ҳокимиятини шакллантириш ва демо­кратлаштиришдаги ваколатлари кенгайиб бормоқда. Ўзбекистон Халқ демократик партияси бу имкониятлардан самарали фойдаланиб, ўз электорати манфаатини ҳимоя этишга қаратилган ташаббуслар билан чиқмоқда, янги-янги лойиҳаларни амалга оширмоқда.

Партия 2009 йилда бўлиб ўтган VII Қурултойида ўз Сайловолди дастурини қабул қилиб, мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг ижтимоий қўллаб-қувватлашга эҳтиёжманд қатлами манфаатларини ҳимоя этиш масалалари бўйича ўз позициясини эълон қилган эди.

Ўтган вақт мобайнида партия ташкилотлари, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ҳамда Қорақал­поғис­тон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларидаги гуруҳлари томонидан пар­тия Сайловолди дас­турини амалга ошириш, ғоя­ларини рўёбга чиқариш борасида тизимли ишлар олиб борилди.

Эртага пойтахтимиз Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг VIII қурулто­йида уларнинг натижалари сарҳисоб қилиниб, партиянинг янги вазифалари белгилаб олинади.

Шу йил 21 декабрь куни бўлиб ўтадиган сайловлар муносабати билан партиянинг янги Сайловолди дастури қабул қи­линади, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига номзодлар кўрсатилади. Шунингдек, қурултойда партия ҳаёти билан боғлиқ бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилади.

Ушбу муҳим тадбир олдидан қурултой делегатлари эришилган ютуқлар, йўл қўйилган камчиликлар, партия ишини янада ривожлантириш билан боғлиқ масалалар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирмоқда.



DB query error.
Please try later.