Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
04.11.2014

САЙЛОВЧИ СИЁСИЙ ПАРТИЯНИНГ ОБРЎСИ, НУФУЗИГА ҚАРАБ

унинг номзодларига овоз беради

Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг VIII қурултойи арафасида Қорақалпоғистон Республика, Тошкент шаҳар ҳамда вилоят кенгашларининг пленумлари бўлиб ўтди.

Жорий йилда мамлакатимиздаги сиёсий партиялар муҳим синов — Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий вакиллик органларига бўладиган сайловларда иштирок этади. Мазкур сайлов натижалари эса кўп жиҳатдан сиёсий партияларнинг ўтган беш йилда қўлга киритган ютуқларига ҳам боғлиқ. Сайловчининг асосий эътибори Сайловолди дастури ижроси қай даражада таъминланганлигига қаратилади.

Партиянинг минтақавий пленумларида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларда муносиб иштирок этиш, халқ депутатлари вилоят Кенгашларига номзодлар кўрсатиш ҳамда Сайловолди платформасига киритилаётган ўзгаришлар билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.

ЎзХДП Тошкент вилоят кенгаши ахборот хизматининг хабар қилишича, вилоят кенгаши пленумида асосий эътибор халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлигига муносиб номзодларни кўрсатиш ҳамда партия Сайловолди платформасига киритилаётган ўзгартиришлар муҳокамасига қаратилди.

Пленумда таъкидланганидек, ЎзХДП дастурий мақсадларини, энг аввало, Ўзбекистонда изчиллик билан амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар мазмун-моҳиятидан келиб чиққан ҳолда белгилаган. Шу боис ана шу жараёнда фаол иштирок этишни ўзининг устувор сиёсий вазифаси, деб билади. Бундан ташқари, барқарор иқтисодий ривожланишнинг ажралмас шарти — мамлакатда фуқаролар осо­йишталиги, ижтимоий, миллатлараро ва динлараро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш муҳим, деб ҳисоблайди.

— Сайловда муносиб иштирок этиш барча даражадаги партия ташкилотларидан катта масъулият талаб этади, — дейди ЎзХДП Тошкент вилоят кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия гуруҳи раҳбари Сирожиддин Аъзамов. — Айниқса, тарғибот-ташвиқот ишларида бошланғич партия ташкилотлари ҳамда туман кенгаши фаоллари ташаббускор ва фидойи бўлиши талаб этилади. Шунингдек, сайлов участкаларида кузатувчиларнинг ҳозир бўлиши, депутатликка номзодларнинг ишончли вакиллари билан ишлаш масалаларида партия фаоллари масъулиятни ўз зиммасига олиши лозим.

Айни вақтда биз партиянинг сайлов штаблари тизимида олиб бориладиган ишларни янада кучайтиришимиз зарур. Барча сайлов штаблари у ёки бу сайлов ҳудудига дахлдор эканлигидан қатъи назар сайлов кампаниясининг муваффақиятли ўтиши учун тенг даражада масъулдир.

Бугунги кўрсатилган номзодлар ҳам партия тизимида, ҳам халқ орасида обрў-эътиборга эга инсонлар ҳисобланади. Демак, сайловдан юқори натижалар кутишга ҳақлимиз.

Сайлов кампанияси давомида тар­ғибот-ташвиқот ишларида замонавий сиёсий технологиялардан самарали фойдаланиш долзарб аҳамиятга эга,дейди ЎзХДП Тошкент вилоят кенгаши бўлим мудири Зулфия Зокирова. — Ҳозирда дунё тажрибасида бир неча сиёсий технологиялардан кенг фойдаланилмоқда. Мисол учун ахборот, пиар ҳамда имижмейкинг технологиялари сайловчида номзодга нисбатан ижобий таассурот ва ишонч уй­ғотишга хизмат қилади. 

ЎзХДП Қашқадарё вилоят кенгаши матбуот хизматининг маълум қилишича, вилоят кенгаши пленумида сайловда муносиб иштирок этиш билан боғлиқ масала партия фаоллари томонидан қизғин муҳокама этилди.

— Сайловда муваффақиятли иштирок этиш кўп жиҳатдан сайловолди кампаниясини нечоғлик самарали ташкил этишимизга ҳам боғлиқ, — дейди ЎзХДП Қашқадарё вилоят кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия гуруҳи раҳбари Олим Равшанов. — Юртимизда сайлов ҳуқуқи эркинлигини таъминлаш, фуқароларнинг жамият ва давлат ишларини бошқаришда иштирок этишини кафолатлаш, сайлов қонунчилигини халқ­аро андозалар асосида босқичма-босқич такомиллаштириш ҳамда сайловларни умумэътироф этилган демократик принциплар доирасида ўтказишнинг ҳуқуқий асослари янада мустаҳкамланди.

Бу эса сиёсий партияларга ва улар депутатликка кўрсатадиган номзодларга сайловолди тарғибот-ташвиқот ишларини ўтказишда тенг имкониятлар яратмоқда.

— Демократик сайлов тизими орқали фуқаролар ўзи муносиб деб топган кишиларни давлат ҳокимиятининг вакиллик органларига сайлайди ва шу орқали давлат бош­қарувини амалга оширишда иштирок этади, — дейди ЎзХДП Қарши шаҳар кенгаши раиси, халқ депутатлари шаҳар Кенгашидаги партия гуруҳи раҳбари ­Рашид Муртазоев. — Шу боис муносиб номзодларнинг сайланиши ушбу эзгу мақсад йўлида муҳим қадам бўлади.

Пленум якунида номзодлар овозга қўйилди. Иштирокчилар халқнинг ҳурматини қозонган, обрў-эътиборли, сиё­сий-ҳуқуқий жиҳатдан етук номзодларни қўллаб-қувватлади.

ЎзХДП Сирдарё вилоят кенгаши ахборот хизматининг хабар қилишича, вилоят кенгаши пленумида халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлигига кўрсатилган номзодлар таркиби кўриб чиқилди ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларига бўладиган сайловлар муносабати билан Сайловолди платформаси лойиҳаси бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, таклифларини ўртага ташлади.

Ҳар бир сиёсий партия, аввало, Сайловолди дастурининг ҳаётийлиги ва унинг ижроси билан жамиятда обрў-эътиборга эга бўлади. Партиямиз Сайловолди дастурида бозор иқтисодиёти шароитида энг муҳим масалалардан бири — аҳолининг ижтимоий ҳи­моя­га эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлашни ўз зиммасига олган. Дас­тур мазмун-моҳиятидан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, партия ғояси халқимиз табиатига хос бўлган меҳр-оқибат, бағрикенглик, ёрдамга муҳтож кишиларга кўмаклашиш каби инсонпарварлик тамойиллари билан йўғрилган.

— Барча партия фаоллари, айниқса, ёшларимиз вакиллик органларига бўлиб ўтадиган сайловлар олдингисидан катта фарқ қилишини чуқур анг­ламоқда, — дейди ЎзХДП Сирдарё вилоят кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия гуруҳи раҳбари Алишер Тошматов. — Мазкур сайловда муносиб иштирок этиш вилоят кенгашимиз учун муҳим аҳамиятга эга. Чунки, ўтган сайловда вилоят кенгаши томонидан кўрсатилган биронта номзод Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланмаган эди. Бундан тўғри хулоса чиқарган ҳолда илгари йўл қўйган камчиликларимизни такрорламасликка ҳаракат қиламиз.

Шунингдек, ҳозирда депутатликка номзодлар билан сайловчилар учрашувларини юқори савияда ташкил этиш, сайловга ҳозирлик жараёнида оммавий ахборот воситаларидан самарали фойдаланиш масалаларига жиддий эътибор қаратаяпмиз.

Пленумда кун тартибидаги масалалар юзасидан партия фаоли Солия Давлатова, «Нуроний» жамғармаси вилоят бўлими раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия гуруҳи аъзоси Ўтбосар Абдиев, касаба уюшмалари вилоят бирлашмаси раиси, партия фаоли Камолиддин Оқбўтаев ва бошқалар сўзга чиқди.

Навоий вилояти бўйича ўз мухбиримиз Илҳом Сатторовнинг хабар қилишича, ЎзХДП Навоий вилоят кенгашининг навбатдаги пленумида туман ва шаҳар кенгашлари раислари, маҳаллий Кенгаш депутатлари,  «Фаол аёллар» ва «Истиқбол» ёшлар қанотлари аъзолари иштирок этди.

— Мамлакатимизда сайловларнинг очиқ-ошкора, демократик принциплар асосида ўтказиш учун мустаҳкам ташкилий-ҳуқуқий база яратилган, — дейди ЎзХДП Навоий вилоят кенгаши раиси Акмал Асатов. — Демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси мамлакатни ислоҳ қилиш,  сайлов қонунчилигини янада такомиллаштиришнинг янги бос­қичини бошлаб берди. Партия ташкилотлари ва депутатлик бирлашмалари ўтган беш йил давомида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, электорат вакилларини ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, аҳоли банд­лигини таъминлаш борасида кўплаб ташаббусларни илгари сурди. Бу эса партия­нинг жамиятдаги обрўси ошишига хизмат қилмоқда. Ана шу тажрибаларга таянган ҳолда сайловолди тарғибот-ташвиқот тадбирларини янада кучайтиришга алоҳида эътибор қаратишимиз зарур, деб ўйлайман.

Пленумда, шунингдек, тарғибот-ташвиқот тадбирларини амалга оширишда ноанъанавий усуллардан фойдаланиш, айниқса, сайловларда биринчи маротаба иштирок этадиган ёшлар билан кўпроқ ишлаш борасида таклифлар берилди.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республика, Тошкент шаҳар, Андижон, Бухоро, Наманган, Сурхондарё ҳамда Фарғ­она вилоят кенгашларининг ҳам пленумлари ўтказилди. Уларда халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлигига номзодлар тасдиқланди, партиянинг Сайловолди платформаси ҳамда Уставига ўзгартириш киритиш борасида таклифлар берилди.

Муҳокама этилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

«Ўзбекистон овози» мухбири

Нурали ОРИПОВ

тайёрлади.

 



DB query error.
Please try later.