Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
28.10.2014

«МЕН САЙЛОВДА БИРИНЧИ МАРТА ОВОЗ БЕРАМАН!»

Жавлон МУХСИМОВ, Тошкент педиатрия тиббиёт институти 1-курс талабаси, Халқаро Менделеев олимпиадаси ғолиби, ЎзХДП «Истиқбол» ёшлар қаноти фаоли:

— Москва шаҳрида ўтказилган 47-, юртимизда ўтказилган 48-олимпиадаларда кумуш ва олтин медаллар соҳиби бўлдим. Шу йилнинг 20-29 июль кунлари Вьетнамда бўлиб ўтган кимё фани бўйича Жаҳон олимпиадасида кумуш медални қўлга киритдим. 

Ушбу натижага эришишимда авваламбор, устозларим ва ота-онамнинг хизмати катта, албатта. Бироқ энг муҳими эса, юртимизда таълим муассасалари моддий-техник базасини яхшилаш, малакали педагогик кадрлар тайёрлаш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар, яратилган шарт-шароитлар туфайли биз ёшлар бундай ютуқларга эришаяпмиз. Вақти келиб, Ўзбекистон ёшлари, хусусан, Менделеев олимпиадалари ғолиблари орасидан давлат мукофотлари лауреатлари етишиб чиқишига ишонаман.

Мен мамлакатимиздаги сиёсий жараёнларга ҳам жуда қизиқаман. Шу боис Ўзбекистон Халқ демократик партиясига аъзо бўлдим. Қабул қилинаётган қонун ва қарорлар, ёшларга оид қонунчилик ҳужжатлари билан мунтазам танишиб бораман. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига бўладиган сайловлар яқинлашган сари ҳаяжоним ортмоқда. Чунки бу йил сайловда биринчи марта иштирок этаман. Кимлар депутат этиб сайланиши табиийки, ҳар биримизнинг овозимизга боғлиқ эканини биламан. Бунинг масъулиятини ҳис этиб турибман. Мен оддий сайловчи эмасман. ЎзХДП аъзосиман, «Истиқбол» ёшлар қаноти фаолиман. Демак, сайлов олдидан партиямиз ғояларини тарғибот қилиш ишларида ҳам фаол иштирок этишим керак, деб ўйлайман. Партиямиз кўрсатадиган номзодлар сайловда муносиб иштирок этишида менинг овозим ҳам муҳим аҳамиятга эга.

 

 



DB query error.
Please try later.