Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
21.10.2014

САЙЛОВДАН - САЙЛОВГАЧА

2010 йил май ойида Ўзбекистон Халқ демократик партияси «Истиқбол» ёшлар қанотининг конференцияси бўлиб ўтди.

Унда ёшлар қаноти фаолиятини такомиллаштириш, келгусида партия ташкилотларида ишлайдиган, давлат ҳокимиятининг турли даражадаги вакиллик органлари депутатлигига номзод сифатида кўрсатиладиган ёш сиёсатчилар қатламини шакллантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Таъкидландики, 2009 йил сйловлари натижаларига кўра, «Истиқбол» сафида тобланган ҳамда 30 ёшгача бўлган 57 нафар йигит-қиз Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлигига сайланди.

Конференцияда ёш фаоллар партия тизимида навқирон етакчиларни тайёрлаш, навбатдаги сайловларда янада кўпроқ ёшлар депутатликка сайланишига эришиш бўйича вазифаларни белгилаб олишди.

***

2010 йил май ойида Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси «Баркамол авлод йили» муносабати билан ёшларга оид қонунчиликни такомиллаштириш масалаларига бағишланган семинар ўтказди.

Тадбирда Қонунчилик палатаси депутатлари, партия Марказий Кенгаши масъул ходимлари, Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим, Соғлиқни сақлаш, Ички ишлар вазирликлари, Бош прокуратура, «Ўзстандарт» агентлиги, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати ва бошқа мутасадди ташкилотлар вакиллари, мутахассислар таълим муассасаларида уяли алоқа воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш масаласини муҳокама этишди.



DB query error.
Please try later.