21.10.2014

РИШОД СОБИРОВ ЯНА ТЕНГСИЗ

Пойтахтимизда дзюдо бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида ўтказилган Гран-при туркумига кирувчи йирик халқаро турнирда полвонларимиз умумжамоа ҳисобида бир олтин, икки кумуш ва учта бронза медалини қўлга киритди.

Мазкур нуфузли мусобақа икки карра жаҳон чемпиони, Пекин ва Лондон олимпиадалари совриндори Ришод ­Собиров учун муваффақиятли кечди. У илк маротаба 66 килограмм вазн тоифасида бош совринга сазовор бўлди. ­Ришод турнир давомида туркиялик ­Синан Сандал, италиялик Элио Верде, беларуслик Дмитрий Шершан, ярим финалда россиялик Денис Лаврентьев, ҳал қилувчи беллашувда мўғулистонлик Алтансукх Довдонни енгиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. Бунгача моҳир спортчимиз барча ғалабаларини 60 килограмм вазн тоифасида қўлга киритганди.

Шунингдек, Тошкент Гран-присида вакилларимиздан Диёрбек Ўрозбоев (60 кг), Яҳё Имомов (81 кг) кумуш, ­Шаҳзод Собиров (81 кг), Рамзиддин Саидов (100 кг), Элёр Машарипов (+100 кг) бронза медаллари билан тақдирланди.

 

Эркин ХОЛБОБО



DB query error.
Please try later.