Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Aprel 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 1 2 3 4 5
14.10.2014

ФУҒАРОЛИК ЖАМИЯТИ ШАКЛЛАНИШИДА

хотин-қизлар фаоллиги ошиб бормоқда

ЎзХДП Марказий Кенгаши ташаббуси билан Хоразм вилоятининг Хонқа туманида «Хотин-қизлар — жамият таянчи» мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Унда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, сайлов жараёнларида муносиб иштирокини таъминлаш масаласи муҳокама этилди.

ЎзХДП Хоразм вилоят кенгаши раиси Раимберган Сабуров давра суҳбатини очар экан, мустақиллик йилларида хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишнинг ҳуқуқий асослари яратилгани ва мустаҳкамлангани, уларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик, бунинг амалдаги самараси ҳақида тўхталди. Айниқса, миллий қонунчилигимизда хотин-қизлар ҳуқуқлари ҳамда манфаатлари билан боғлиқ меъёрлар алоҳида акс эттирилгани, уларнинг давлат ва жамият ишларини бошқаришдаги иштирокини тобора кучайтираётганини мисоллар билан қайд этди.

— Хотин-қизларнинг сиёсий-ижтимоий жараёнларда фаоллигини ошириш партия­мизнинг асосий мақсадларидан биридир, — деди у. — Шундан келиб чиқиб, ЎзХДП ташаббуси билан жойларда хотин-қизларнинг сиёсий-ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, давлат ва жамият бош­қарувини янада демократлаштиришдаги иштирокини кучайтириш масалаларига оид қатор тадбирлар ташкил этаяпмиз. Мазкур тадбирларда аҳоли, хусусан, хотин-қизларга сайлов қонунчилигидаги ўзгартиш ва янгиланишлар тушунтирилиб, уларни қизиқтирган саволларга жавоб берилаяпти.

— Юртимизда хотин-қизларнинг сиёсий ҳуқуқларини таъминлашда сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартишлар муҳим аҳамиятга эга бўлди, — деди Томадурғадик қишлоқ фуқаролар йиғини маслаҳатчиси, ЎзХДП фаоли Зулфия ­Иброҳимова. —  Унга мувофиқ, сиёсий партиялардан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига кўрсатиладиган номзодлар орасида хотин-қизлар 30 ­фоиздан кам бўлмаслиги  керак. Демак, биз хотин-қизлар ўртасида ўтказаётган ижтимоий-сиёсий тадбирларимизни янада кўпайтиришимиз керак.

Давра суҳбатида хотин-қизларни ўйлантираётган масалаларни бартараф этиш бўйича партия кенгашларига аниқ тавсиялар берилди.

 

Санобар БЕРДИЕВА,

ЎзХДП Хоразм вилоят кенгаши Жамоатчилик ва

ОАВ билан ишлаш сектори мудири.



DB query error.
Please try later.