Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
11.10.2014

КУН ТАРТИБИДА — ҚОНУН ИЖОДКОРЛИГИ

Адлия вазирлиги томонидан ўтказилган навбатдаги матбуот анжуманида маҳаллий давлат ҳокимия­ти ва бошқаруви органларининг қонун ижодкорлиги соҳасида амалга ошираётган ишлари юзасидан журналистларга батафсил маълумот берилди.

Таъкидлаш лозимки, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш бу — ижодий ёндашув ва кўп меҳнат талаб қиладиган жараёндир. Ташкилий тадбирлар, катта ҳажмдаги таҳлилий ишлар, зарурий материаллар ва маълумотлар тўплаш, лойиҳа матнини тузиш ва уни ҳар томонлама асослантириш, лойи­ҳани ҳуқуқий ва бошқа экспертизадан ўтказиш шулар жумласидандир. Мазкур жараёнларни амалга ошириш эса ўз навбатида юридик хизмат ходимларининг шахсий масъулиятини янада кучайтиришни талаб этади.

Бу жараёнда белгиланган тартибга риоя қилиниши устидан назоратни амалга ошириш адлия органлари фаолиятининг муҳим йўналишларидан бири саналади.

Ҳозирда адлия органлари томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 20 турдан ортиқ ҳужжатлари норматив-ҳуқуқий ҳужжат сифатида ҳуқуқий экспертизадан ўтказиб келинмоқда.

Тадбирда қайд этилганидек айрим маҳаллий давлат ҳокимия­ти органларида бу борада бир қатор камчиликларга йўл қўйил­япти. Адлия органлари томонидан жорий йилнинг ўтган тўққиз ойи давомида қонун ҳужжатларини туркумлаш соҳасидаги қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларига 231 та тақдимнома киритилган бўлиб, ушбу тақдимномаларга асосан 310 та қонунга зид равишда қабул қилинган қарорлар бекор қилинган ҳамда 67 нафар масъул ходимлар интизомий жавобгарликка тортилган.

Маҳаллий давлат ҳоки­мияти органларининг қонун ижодкорлиги соҳасидаги фаолиятларини ўрганиш жараё­нида юзага келаётган камчиликларни аниқлаш, бартараф этиш ҳамда уларга келгусида йўл қўймаслик мақсадида Адлия вазирлиги томонидан жойларда сайёр семинарлар ташкил қилиниши амалиёти йўлга қўйилган бўлиб, бу борадаги муаммоларни жойида бартараф этиш бўйича аниқ тавсия ва кўрсатмалар бериб келинмоқда.

Матбуот анжманида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш, уларни эълон қилиш ва манфаатдор шахслар эътиборига етказиш тартиби юзасидан ҳам иштирокчиларга атрофлича маълумот берилди.

 

Равшан ШОДИЕВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири



DB query error.
Please try later.