Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
09.10.2014

Ўзбекистон сайлов қонунчилиги

халқаро демократик меъёрларга ҳар томонлама жавоб беради

Миллий тажриба ҳамда умумэътироф этилган халқаро ҳуқуқ меъёрлари асосида Ўзбекистон сайлов тизими ва сайловга оид қонун ҳужжатлари тобора такомиллашиб боряпти. Фуқаролик жамиятини ўрганиш бўйича турли халқаро инс­титутлар вакиллари, олим ва экспертлар буни эътироф этаяпти. Хусусан, Конс­титуциямизда Марказий сайлов комиссияси фаолияти кафолатлари мустаҳкамлаб қўйилгани сайловлар очиқ, ошкора ҳамда адолатли ўтишига хизмат қилиши таъкидланмоқда.

Хўш, Бош Қомусимизга фуқароларнинг сайлаш ҳуқуқи бўйича киритилган меъёрлар нимаси билан эътиборни торт­моқда? Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштиришда уларнинг аҳамияти қандай?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзоси Абдуманноб Раҳимовга шу каби саволлар билан мурожаат этдик.

Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш маълум муддат, вақт талаб этадиган мураккаб жараён. Шу сабабли Ўзбекистон демократик давлат, фуқаролик жамияти қуриш йўлидаги ислоҳотларни босқичма-бос­қич амалга ошириб келмоқда. Бу йўлда муҳим натижаларга эришмоқда.

Дунё тажрибасида кузатилганки, айрим давлатлар бошқарувни демократлаштириш, фуқароларнинг устувор конс­титуциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқаришда шошма-шошарликка йўл қўйгани, халқ­нинг миллий менталитети, ўзига хос хусусиятлари ҳар томонлама ҳисобга олинмагани оқибатида жиддий муаммолар, ҳатто мамлакатда ижтимоий беқарорлик вазияти келиб чиққан. Мамлакатимизда эса демократик тартиб-қоидаларни ҳаётга татбиқ этиш жараёнлари босқичма-босқич, сиёсий тангликларсиз амалга ошмоқда. Шунинг учун ҳам бугунги кунда Ўзбекистон демократия томон босиб ўтаётган йўл, унинг ўзига хос тажрибаси халқаро демократик ташкилотлар, олиму мутахассисларнинг эътиборини тортяпти. Бу масаланинг биринчи муҳим томони.

Иккинчидан, дунёда демократия ривожланган кўплаб давлатларда ҳам сайловларни ўтказишда ташкилотчилик қилиш масаласида ягона тўғри деб топилган ёндашув, аниқ механизм мавжуд эмас. Айрим Европа давлатларида парламент ва маҳаллий вакиллик органларига сайловларни ижро ҳокимияти, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ўтказиши бунга мисол бўлади.

Президентимиз ташаббуси билан Марказий сайлов комиссияси фаолиятининг ҳу­қуқий асослари ва кафолатларини мус­таҳкамлаш масаласи халқаро ҳамда миллий тажриба мисолида таҳлилий ўрганилди. Шу асосда «Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (32, 78, 93, 98, 103 ва 117-моддаларигаги Қонунга мувофиқ, мамлакатимизнинг миллий сайлов тизими янада демократлашди. Унга кўра, Марказий сайлов комиссиясининг конституциявий мақоми, унинг мустақиллик, қонунийлик, коллегиаллик, ошкоралик ва адолатлилик принципларига асосланиб фао­лият юритиши кафолатланди. Халқаро даражадаги мутахассислар сайловларни ҳар томонлама демократик тарзда ўтказишда Ўзбекистон қонунчилигида жорий этилган механизм самарали эканини қайд этишмоқда. Бу механизм халқаро ҳуқуқ меъёрлари ва қоидаларига тўлиқ мувофиқ келади.

Юқоридаги қонун билан Марказий сайлов комиссияси ваколатлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан тугатилиши мумкинлигини назарда тутувчи норма бекор қилинди. Бу меъёр ваколат муддати давомида Марказий сайлов комиссиясининг мустақил фаолияти дахлсизлигини кафолатлашда муҳим ўрин тутади.

— Марказий сайлов комиссияси фаолиятининг кафолатлари қонун билан юксак даражада мустаҳкамланди. Қонундаги янгиликлар мазкур мустақил органнинг масъулиятини оширишни қай даражада назарда тутади, деб ўйлайсиз?

— «Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси»да халқ иродаси ҳукумат ҳокимиятининг негизи бўлиши ва бу ирода даврий ва сохталаштирилмаган сайловларда ўз аксини топиши лозимлиги белгиланган. Аммо унутмаслик керак, халқ иродасининг рўёбга чиқиши кўп жиҳатдан сайловларнинг қандай даражада ташкил этилишига ҳам боғлиқ.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг тузилиши, фаолияти, ­раиси ва аъзоларининг сайланиши Конституция даражасида мустаҳкамлангани ўз-ўзидан уларнинг зиммасидаги масъулият қанчалик юксаклигини кўр­сатиб турибди.

Марказий сайлов комис­сия­си Конституциямизга мувофиқ бешта тамойил асосида иш юритади. Айниқса, коллегиаллик, ошкоралик ва адолатлилик каби тамойиллар мазкур мустақил орган фаолияти ҳақида эркин маълумот олиш имконини беради. Яъни, Марказий сайлов комиссияси қандай ишлаётгани фуқаролар ва жамият кўз ўнгида туради. Унинг сайлов жараёнлари билан боғлиқ барча йиғилишлари ҳамда бошқа тадбирлари очиқ ўтказилади.

Қонунга кўра, йигирма беш ёшга тўлган, қоида тариқасида олий маълумотга, Ўзбекис­тон Республикаси Президенти сайловини ва давлат ҳокимия­тининг вакиллик органларига сайловни, референдумни ташкил этиш ва ўтказиш борасида иш тажрибасига эга бўлган, жамоатчилик ўртасида обрў-эътибор қозонган ҳамда камида охирги беш йил Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаб турган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси бўлиши мумкин. Яъни, Марказий сайлов комиссияси аъзолари тасодифан сайланмайди.

Буларнинг барчаси Марказий сайлов комиссиясининг масъулиятини оширишда муҳим аҳамият касб этади, деб ўйлайман.

Дунёда сайлов билан боғлиқ жараёнларнинг оммавий ахборот воситалари учун очиқлиги энг асосий масалалардан ҳисобланади. Бирор маълумот берилмаса ёки айрим саволларга жавоб топилмаса сайловнинг ҳалол, адолатли ўтгани шуб­ҳа остида қолади. Шу маънода, нима деб ўйлайсиз, Марказий сайлов комиссия­си фаолияти бўйича ­бел­гиланган меъёрлар халқаро тартиб-қоидалар талабларига қай даражада жавоб беради?

Ҳақиқатдан ҳам дунёда сайлов билан боғлиқ жараёнларда аввало транспарентлик, яъни ошкоралик ниҳоятда муҳим ҳисобланади. Мамлакатимизнинг сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатларида давлат ҳокимиятининг вакиллик органларига бўлиб ўтадиган сайловлар жараёнининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлашга қаратилган ҳуқуқий меъёрлар яратилган.

Яқинда Самарқанд шаҳрида сайлов масалаларига бағишлаб ўтказилган халқаро конференцияда қонунчилигимизда мустаҳкамланган меъёрларга юқори баҳо берилди. Хусусан, унда Миллий демократик институтнинг юртимиздаги филиали директори Эрика Брет (АҚШ) Ўзбекистон Республикаси Конс­титуциясининг айрим моддаларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, биринчи навбатда, сайловларга тайёргарлик кўриш ҳамда уларни ўтказишда очиқлик, ошкоралик ва қонунийликка риоя қилишни таъминлашга қаратилганини таъкидлади. Мазкур ислоҳотлар бўлажак сайловларда ўз ифодасини топишига катта ишонч билдирди.

Қонунга мувофиқ, Марказий сайлов комиссияси ўз фао­лиятини ошкора амалга оширади. Марказий сайлов комиссиясининг мажлисларида сиё­сий партияларнинг, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари, бошқа давлатлардан, халқаро ташкилотлардан ва ҳаракатлардан кузатувчилар ҳозир бўлиши мумкин. Табиийки, бу сайловларнинг очиқлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

Яқинда Марказий сайлов комиссияси 2014 йилги сайлов жараёнини ёритиш бўйича республика матбуот марказини ташкил этди. Унинг зиммасига қатор муҳим вазифалар юклатилди. Шунинг ўзи ҳам Марказий сайлов комиссияси фаолиятининг ошкоралигини таъминлайдиган амалий механизмлардан бири бўлиб хизмат қилади.

Юқоридагиларга таяниб, ҳеч муболағасиз айтиш мумкин, мамлакатимиздаги бу галги сайловлар Ўзбекистон кучли фуқаролик жамияти барпо этиш бўйича катта тажриба тўплагани ва юқори натижаларга эришаётганини яна бир бор исботлаб беради.

 

Тўлқин ТЎРАХОНОВ

суҳбатлашди.



DB query error.
Please try later.